Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 13.10.2026 00:00
      • Ковентри Сити
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 13.10.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:3
      • Севилья
  • Элит ОЧЛ
      • 13.10.2026 12:45
      • Ньюкасл Жетс
      • 1:3
      • Гамба Осака
      • 13.10.2026 15:00
      • Шангхай Порт
      • 1:1
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 13.10.2026 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 13.10.2026 15:00
      • Кёто Санга
      • 1:0
      • Ратчабури
      • 13.10.2026 17:15
      • Конган Ханой
      • 0:1
      • Кашима Антлерс
      • 13.10.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 0:1
      • Бейжинг Гуоан
      • 13.10.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 0:2
      • Ал-Ҳилол
      • 13.10.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • 1:2
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 14.10.2026 15:00
      • Кашива Рейсол
      • -:-
      • Порт
      • 14.10.2026 15:00
      • Виссел Кобе
      • -:-
      • Чонбук Моторс
      • 13.10.2026 18:45
      • Ас-Сийб
      • 0:3
      • Ал-Ҳуссайн
      • 13.10.2026 21:00
      • Ист Бенгал
      • 2:3
      • Аш-Шорта
      • 14.10.2026 12:45
      • Мельбурн Виктори
      • -:-
      • Сеул
      • 14.10.2026 17:15
      • Персиб
      • -:-
      • Конг-Виттел
      • 14.10.2026 18:45
      • Насаф
      • -:-
      • Ал-Ваҳда
      • 14.10.2026 21:00
      • Ал-Жазийра
      • -:-
      • Аркадағ
      • 14.10.2026 21:00
      • Кувайт СК
      • -:-
      • Холидия
      • 14.10.2026 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • -:-
      • Гол Гоҳар
      • 14.10.2026 21:00
      • Ат-Таъвун
      • -:-
      • Ар-Райян
      • 14.10.2026 21:00
      • Ал-Файсалий
      • -:-
      • Ан-Наҳда
      • 13.10.2026 21:45
      • Сабаҳ
      • 2:0
      • Славия
      • 13.10.2026 21:45
      • Ланс
      • 0:2
      • Спортинг
      • 13.10.2026 23:59
      • Галатасарой
      • 1:4
      • Барселона
      • 13.10.2026 23:59
      • Атлетико
      • 2:0
      • Ман. Юнайтед
      • 13.10.2026 23:59
      • Арсенал
      • 3:0
      • Лилль
      • 13.10.2026 23:59
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Наполи
      • 13.10.2026 23:59
      • Интер
      • 3:4
      • Брюгге
      • 13.10.2026 23:59
      • РБ Лейпциг
      • 1:0
      • ПСВ
      • 13.10.2026 23:59
      • Викинг
      • 3:3
      • Бавария

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 2 6
2 Истиқлол 2 6
3 Ал-Ҳилол 2 6
4 Шабаб ал-Аҳли 2 6
5 Ал-Аҳли (СА) 2 4
6 Ал-Қодисия 2 4
7 Нефтчи 2 3
8 Ан-Наср (СА) 2 3
9 Пахтакор 2 2
10 Аш-Шамол 2 2
11 Ал-Иттиҳод 2 1
12 Трактор 2 1
13 Ал-Ғарафа 2 0
14 Ал-Васл 2 0
15 Ал-Қува ал-Жавия 2 0
16 Ас-Садд 2 0

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Кашима Антлерс 2 6
2 Гамба Осака 2 6
3 Бейжинг Гуоан 2 6
4 Шангхай Порт 2 4
5 Жоҳор Дорул Таъзим 2 4
6 Тэжон Хана Ситизен 2 4
7 Виссел Кобе 1 3
8 Чонбук Моторс 1 3
9 Кёто Санга 2 3
10 Бурирам Юнайтед 2 1
11 Кашива Рейсол 1 0
12 Порт 1 0
13 Ратчабури 2 0
14 Конган Ханой 2 0
15 Поханг Стилерс 2 0
16 Ньюкасл Жетс 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
2-тур Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
2-тур Трактор 0-0 Аш-Шамол
2-тур Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
2-тур Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
2-тур Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
2-тур Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
2-тур Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
2-тур Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
2-тур Кёто Санга 1-0 Ратчабури
2-тур Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
2-тур Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
2-тур Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
2-тур Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

14/10 15:00 Кашива Рейсол - Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе - Чонбук Моторс

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2433 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2704 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      08:00 Велоспорт. Пролог. Мужчины и женщины.
      10:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      13:35 LIVE Велоспорт. Первый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      17:20 LIVE Велоспорт. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Джиро дель Венето. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:45 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Первый этап. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира. Финал.
      00:30 Яхтинг. Дух парусного спорта.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 24 часа Ле-Мана. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Карлуш Кейруш: «Қоидаларда Месси ёки Роналдуга имтиёз ёзилган эмас…»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Эрон миллий жамоаси бу сафарги жаҳон чемпионатида чакки таассурот қолдиргани йўқ. Форсларнинг мураккаб гуруҳдан кейинги босқичга чиқишлари ҳам ҳеч гап эмасди.

Бунинг учун улардан 3-тур баҳсида Португалия термасини енгиш талаб этиларди. Португалиялик Карлуш Кейруш (матбуотда унинг ЖЧ-2018дан кейин Ўзбекистон термасида иш бошлаши жуда кўп бора тахмин қилинганди) айнан шу ўйин- (1:1)дан сўнг VAR тизими иши туфайли матбуот анжуманида «портловчи» баёнот берди.

Унга айниқса, иккинчи бўлим бошида форслар дарвозасига пенальти белгилангани ва Криштиану Роналдунинг хурмача қилиғи учун атиги сариқ карточка кўрсатилгани ёқмаган кўринади.

«Майдонда ҳақиқий кураш остидаги чин футбол ўйини бўлди. Жамоам муносиб қаршилик кўрсатди, ҳар бир «дуэл»га мардонавор киришди.

Умуман, шогирдларим энг кучли рақиблар билан баҳслашиб, тартибли ҳаракатланишларини исботлашди.

Учинчи ўйинимизга келсак, барчасини назорат остига олдик ва ғалаба қозонишимиз керак эди. Ҳар ҳолда, руҳий тайёргарлик бўйича ижобий натижага муносиб эдик», — дея гап бошлади Эрон термасини анча юксалтирган Карлуш Кейруш матбуот анжуманида.

Кейин эса қўшиб қўйди: «Ўйлайманки, португаллар бугунги воқеалардан тегишли хулосалар чиқаришади.

Бу учрашувга қадар уларни қўллаб-қувватлай олмасдим. Лекин энди ҳамюртларимга мухлислик қиламан».

— Аввало, ҳакамликка кенгроқ изоҳ берсангиз. Бинобарин, жамоангиз дарвозасига пенальти белгиланган вазиятда ошкора эътироз билдирдингиз.

Ҳаттоки, асабийлашганингиздан костюмингизни ечиб четда улоқтирдингиз, техник ҳудуддан чиқиб кетдингиз...

— Бу борада шахсий фикрим бор ва у аниқ. Аммо барчасини ўйлаб гапиришим, яъни кўпчилик учун мослаштиришим талаб этилади. Пенальти белгиланган паллада ўйин ҳарорати ўз-ўзидан ошиб кетади. Хуллас, ўша лаҳзада тана ҳароратим 40 даражагача кўтарилди, шунинг учун пиджакни ечиб ташладим.

Техник ҳудудни тарк этганимга келсак, шунчаки, айнан нима рўй берганини кўришни истадим. Бунда вазият ведеотакрорини назарда тутяпман. Биламан, бу фикрим учун бутун Португалия менга қарши чиқади, лекин қоидалар бўйича тирсак билан рақибга зарба бериш - қизил карточка.

Қизимга шундай деганман: озгина ҳомиладор бўлиш мумкин эмас. Ҳа ёки йўқ - тамом. Умуман, бу ҳакамликка дахлдор масала эмас, ҳаммаси муносабатларга бориб тақалади. Билганим шуки, қоидаларда Месси ёки Роналдунинг шундай ўйнашга ҳақли эканликлари ёзилган эмас.

Йўқ, ҳакамликка нисбатан шикоят ёзмадик. Аммо нималар бўлаётганини билиш ҳуқуқига эгамиз, албатта. Эронликлар бу ерга келиш учун қанча пул сарфлашганини биласизми? Энди ихтиёримизда VAR тизими бор, бироқ инсонийлик факторига йўл қўймаслик лозим.

Бунинг учун катта маблағ сарфланди, 5-6 киши ичкарида ўтириб олиб, масъулиятни ўз зиммасига ололмайди. Бу ҳолат Понтий Пилат айбларини яширишга уринишдек гап... Португалияда барчасини қандай қабул қилишади? Буни билмадим, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳақиқат тарафида туриш керак.

Боз устига, ЖАР мундиалидан кейин у ерда мени шундоқ ҳам яхши кўришмайди. VAR ишламаяпти, биз яна битта пенальти тепишимиз керак эди. Агар тизимдан қўшимча хатоларни юзага келтириш учун фойдаланаётган бўлсалар - бу чегарага сиғмайди.

Сариқ карточка? Кулгули! Шундай бўлсада, Португалия термасини табриклайман. Ватандошларим энди финалга чиқишсин.

— Сизнингча, Роналду юлдуз бўлгани учун ҳакам уни майдондан четлаштиришга жазм этолмадими ёки...?

— Бу саволни ўша хонада маслаҳатлашганларга беринг. Матбуот савол берсин. Рефери Криштиануга нима учун қизил карточка бермаганини қандай изоҳлайди?

Йўқ, Роналдуга хусуматим йўқ, уни яхши кўраман, аммо тушунтириб берингларчи, ким ҳакам? Инфантинога ҳам ҳурматим баланд ва уни қўллаб-қувватлайман, лекин марҳамат, халқ кўрсин. Ахир бу ўйин аввало, мухлислар учун-ку, барибир.

Ўз шогирдларим билан фахрланаман. Уларга айтадиган гапим битта: РАҲМАТ! Мени шу ерга олиб келишгани учун ҳам раҳмат. Булар оддий ўйинчилар эмас, фантастик спортчилар! Ўз ўрнида, Эрондан келган мухлисларга ҳам ташаккур изҳор қиламан.

Улардан нечоғли миннатдорлигимни тўлиқ билдириш учун муносиб сўз тополмаяпман. Нега, чунки ютқазишни билмайман, бунга кўникмаганман. «Раҳмат, лекин энди уйга қайтишимиз керак» қабилидаги сўзларни эшитишни истамайман, бундай ҳолатга тушишни хоҳламасдим.

Хуллас, ҳозир хафаман. Зеро, жамоам кўпроғига муносиб эди. Мисол учун, аввалги жаҳон чемпионатида аргентиналикларга қарши ўйинимизда рақибимиз дарвозаси олдида пенальтига тортадиган вазиятдан кўз юмгандилар. Йўқ, ҳамиша VAR тизимини ёқлаб келганман, аммо ҳозир 37 йил футбол ичида юрган инсон сифатида ҳайронман.

Наҳотки, алоҳида хонада айтарли босимсиз ўтирган 5 киши бутун стадион кўрган ҳолатни тўғри баҳолай олмаса... Очиғи, тушунмадим, сира тушунмадим... Қайтараман, футболчиларимиз кўпроғига муносиб эдилар, мухлисларимиз эса янада кўпроғига.

— Кийиниш хонасида қандай муҳит ҳукм сурди? Португалларга қарши баҳсни қайси ўйин билан таққослардингиз...?

— Тактика нуқтаи назаридан олсак, фантастик ўйин бўлди. Куарежма ўта чиройли гол урди. Шунга қарамай, рақиб қаршилигини синдириш уддасидан чиқдик.

Ҳа, португаллар гол уришдан ташқари, етарлича бурчак тўпларини амалга оширишди, тажовузкор ҳаракатланишди. Муҳими, биз уларни тўхтатишга тайёр эдик, чунки Марокаш термаси билан қандай ўйнашганини кўриб, барчасини обдон таҳлил қилгандик.

Мана, марокашликлар устози ҳам видеотакрорлар тизими тушунарсиз восита эканлигини таъкидлади. Ўйин режасига мувофиқ, тўп Криштиануга етиб бормаслигини истадик, у эса бунга тирсаги билан зарба орқали жавоб берди.

Демоқчиманки, рақибнинг нозик нуқталарини аниқлаб, бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик - барқарор равишда ҳимояланиб, очиқ ҳудудлар қолдирмадик. Иккинчи бўлимда эса Португалия термаси шунчаки, қийналди. Португалияликлар таҳликага тушишганини уларнинг кўзларида кўрдим. Лекин ҳамюртларимга хайрли якун тилайман!

— Эронликлар билан фахрланиш туйғусини ҳис қиляпсизми?

— Ҳа, албатта. Шу ўринда россиялик мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдиришим керак - улар жамоамизга хайрихоҳ бўлишди. Эронда қалбан, эҳтирос билан мухлислик қилишади. Умумий олганда, футболчилар ҳаракатидан қониқдим, биз ҳалол ўйнадик.

Турнир олдидан йигитларга шундай дегандим: «2та йўл бор. Биринчиси - кейинги раундга йўл оламиз. Иккинчиси - хатолардан фойдали хулоса чиқарамиз». Ўйлайманки, кўп нарсаларни ўргандик. 8 йил давомида юқорига интилдик.

Эронликларда шахсий ғурур, қадрият, фидойилик хислатлари кучли. Бизда - Португалияда тореадорлар буқаларга қарши қандай мардонавор курашишлари кўпчиликка маълум. Шогирдларим менталитетига айнан шу нарсани сингдиришга ҳаракат қилдим.

Уларга қайта-қайта такрорлашдан чарчамадим: «Муваффақиятимизнинг 90 фоизи - бу эронликларнинг футболга нисбатан муҳаббатлари». Бугун айниқса, менга қийин бўлди. Ахир ҳар икки мамлакат мадҳиясини қалбан эшитдим, кўзим намланди.

Чунончи, 8 йилдан буён форсларни шуғуллантиряпман, лекин Португалия термаси футболчилари билан ҳам ишлаганман ва ўртамизда дўстона муносабатлар сақланиб қолган. Қолаверса, ҳамюртларингизга қарши туришингиз... Муҳими, бу рақобатга соф профессионаллик билан қарадим.

— Эрон футбол федерацияси шартномангиз муддатини 2020 йилгача узайтиришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар чиққанди...

- Ҳа, режалари шундай. Бироқ ҳозир келажак ҳақида гапирадиган вақт эмас, менимча.

АЗМУН ТЕРМА ЖАМОАДАН КЕТДИ

«Рубин» ҳужумчиси Сардор Азмун Эрон терма жамоасидаги фаолиятини тугатишни маъқул кўрди. Бу ҳақда футболчи ўзининг «Инстаграм»даги саҳифасида хабар қолдирди:

«Терма жамоада ўйнаш мен учун катта шараф. Бу билан бутун умр фахрланиб юраман. Афсуски, ўз хоҳишимга қарши боришга мажбурман.

Ҳа, 23 ёшда терма жамоа билан хайрлашишга қарор қилиш жуда оғриқли. Лекин салмоқли сабаблар бор.

Миллий жамоа ва футболчиларга нисбатан ноўрин танқидлар янграши оқибатида хаста онамнинг аҳволи оғирлашди. Натижада кескин қарор чиқаришимга тўғри келди. Яъни онамни танладим...».

ЭРОН ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИ БАЁНОТИ

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож яқинда махсус баё-нот бериб, Карлуш Кейруш масаласида хавотирга ўрин йўқлигини билдирди.

«Мухлисларимизни тинчлантиришинглар мумкин, Осиё кубоги-2019да ҳам Карлуш Кейрушни терма жамоамиз бошқарувида кўрамиз. Жаҳон чемпионати-2018 доирасидаги ўйинларимиз шуни кўрсатдики, биз тўғри йўлдан боряпмиз. Акс ҳолда, футболчиларимизни аэропортнинг ўзида 7 минг мухлис кутиб олмасди.

Тушунарлики, миллий жамоа манфаати ҳар нарсадан устун. Мана, миллионлаб юртдошларимиз жаҳон чемпионатини кучли эҳтирос ва катта қизиқиш билан кузатиб боришди. Ўйлайманки, Эрон термаси ижросидаги ўйинлар ҳаммага ёқди.

Турнирдаги муносиб иштирокдан битта хулоса чиқаришимиз мумкин - бу ўйин билан Осиё чемпионатида бемалол зафар қучсак бўлади. Хуллас, Кейруш масаласида хавотирга тушиш учун асос йўқ, у биз билан ҳамкорликни давом эттиради.

Янги шартнома бўйича эса яқин  кунларда иш бошлаймиз. Ишонч билан айтаман - Осиё кубогига биргаликда борамиз», - деди Меҳди Тож Эрон ОАВ вакиллари билан учрашувда.

Айтиш керак, Карлуш Кейруш Эрон миллий жамоаси бошқарувида 2011 йилнинг 4 апрель куни иш бошлаганди. Форслар унинг раҳбарлигида ўз тарихларида илк марта кетма-кет 2та ЖЧ финал босқичига чиқишди.

Тўғри, жамоа Бразилияда ҳам, Россияда ҳам гуруҳ босқичи довонини забт этолмаган бўлсада, чакки таасурот қолдирмади. Қолаверса, форслар ФИФА рейтингида ОФК бўйича 1-ўринга чиқиб олишди.

Аслида ЖЧ-2018дан кейин Карлуш Кейрушнинг Эрон термаси билан хайрлашиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Қизиқ, португалиялик мутахассис қандай қарорга келаркин? Буни билиш учун озгина сабр қилиш керак.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:09, 12.07.2018. Ўқилди: 5182 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик