Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Бишкекдаги Халқаро мусобақдан ўрин олган дастлабки учрашувда Қозоғистон U-17 билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Терма жамоамиз таркибида ягона голни Камола Эркинова киритди. У 23-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган.
Энди кейинги учрашувни вакилларимиз 19 июль куни Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказишади.
Аёллар футболи бўйича Халқаро мусобақа.
Қозоғистон U-17 - Ўзбекистон U-16 1:1
Голлар: Содиқова (12) - Камола Эркинова (23)
Қозоғистон U-17: А.Орозбекова, Э.Айтимбетова, А.Шулакова, А.Шалмуханбетова, Г.Ташмет, А.Бурова, А.Иванова, Ф.Исмаилова, Г.Кенжетай, Ж.Копжанова, Л.Садыкова
Ўзбекистон U-16: Ангелина Полюшкевич, Нодира Искандарова, Диёра Жўрабаева, Умида Хатамова, Марина Косникова, Зарина Маматкаримова, Камола Эркинова, Ўғилой Сайдуллаева, Парвина Содиқова, Ойсара Суюнова, Зарина Жумаева.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).