Аёллар футболи. Бугун Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тожикистонга қарши ўйнайди
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ташкил этилган халқаро турнирда қатнашаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Дастлабки ўйинда Илҳом Ханжариев бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари Қозоғистон U-17 аёллар терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишган эди. Бугун вакилларимиз Тожикистон U-16 аёллар терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Учрашув Бишкек шаҳридаги Дўлан Омурзаков номидаги стадионда Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади.
Учрашув mycujoo.tv сайти орқали интернетда онлайн трансляция қилинади.
Эслатиб ўтамиз, турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон аёллар терма жамоасидан ташқари Қирғизистон ва Тожикистоннинг 16 ёшгача бўлган футболчиларидан ташкил топган терма жамоалари ҳам қатнашишмоқда.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 11:08, 19.07.2018. Ўқилди: 3180 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).