Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Шоҳсупа сари йўл». Дмитрий Шокин: «Тарихда ном қолдиришни истайман»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / таэквондо
Рукн: Янгиликлар
A A A

Индонезиядаги Осиё ўйинларига тайёргарлик қизғин давом этмоқда. Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти ушбу нуфузли мусобақага бағишлаб «Шоҳсупа сари йўл» лойиҳасини ишга туширган эди. Унда яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи етакчи спортчилар билан интервьюлар ташкил қилинмоқда.

Лойиҳанинг бугунги сонида таэквондо бўйича жаҳон ва Осиё чемпиони, Рио Олимпиадаси иштирокчиси, Инчеондаги Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби Дмитрий Шокин саволларимизга жавоб қайтаради.

Мактабдаги таэквондо тўгараги

Болалигимда яккакураш спорт турларидан бири билан шуғулланишни истардим. Биринчи синф ўқувчиси бўлган пайтим мактабимизда таэквондо бўйича тўгарак очилди. Ўша тўгарак очилган кундан бошлаб таэквондо билан шуғулланиб келяпман. Шуни айтиб ўтишни хоҳлардимки, спортнинг ушбу турига кундан-кунга меҳрим ортиб бормоқда.

Ортиқча вазн ҳақида

Овқатланиш тартиби ҳақида гапирадиган бўлсам, ўзимдан хеч нарса қизғанмайман. +87 кг вазн тоифасида мусобақаларда иштирок этишим сабабли, менда ортиқча вазн масаласида муаммо бўлмайди. Хеч қачон сунъий равишда вазнимни туширишга уринмаганман. Шу билан биргаликда, ортиқча вазн йиғмасликка ҳаракат қиламан. Чунки ортиқча вазн жанг вақтида тезликка таъсир кўрсатади.

Тарихда қолишни истайман

Севимли спортчилар ва кумирларим йўқ. Аммо, мақсадим бор. Бу спорт бўладими, ёки бошқа йўналишми – тарихда қолишни истайман.

Ёдда қоладиган воқеалар

Бундай ҳолатлар кўп бўлади. 2015 йили Манчестерда бўлиб ўтган Гран-При турнирида финалга чиқдим. Масъулиятли жанг олдидан хотиржам бўлиш мақсадида чуқур нафас олиб, қайтиб чиқардим. Аммо, шу вақт оғзимдан капам тушиб кетди ва даян марказигача думалаб борди. Шунда нафақат мен, балки залда йиғилганлар ҳам кулиб юборишди. Жангга жуда яхши кайфият билан чиқдим. Ғалабадан сўнг ота-онамга қўнғироқ қилдим, гаплашдим. Улар интернет орқали жангимни онлайн томоша қилишганди. Шунда дадам, «Баракалла ўғлим, жангга жуда яхши кайфиятда чиқиб келдинг» дедилар. Кейин маълум бўлишича, трансляция операторлари капа оғзимдан тушиб кетган маҳал мени эмас, рақибимни кўрсатишаётган экан. Тушундимки, яқинларим мени кайфиятимни кўтарган ҳолатни кўрмай қолишган экан.

Чемпион бўлиш учун…

Биринчидан, бунинг учун спортчида жуда кучли истак бўлиши керак. Иккинчидан, хеч нарсага қарамай ўз мақсадинг сари олға интилиш лозим. Турли оғриқлар, қийинчиликлар, мағлубиятларга қарамай ўз устингда ишлашда давом этиш талаб этилади. Мураббий кўрсатмаларига қатъий амал қилиш, меҳнат қилишдан тўхтамаслик керак. Аҳир инсон чемпион бўлиб туғилмайди. Унга машаққат билан эришилади.

Осиё ўйинлари олдидан

Бу мен учун иккинчи Осиё ўйинлари бўлади. Инчеондаги мусобақада терма жамоамиз ҳисобига олтин медаль қўшиб қўйиш учун бир очко етмай қолганди. Якунда, кумуш медаль билан кифоялангандим. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўрдик. Бу сафар Осиё ўйинларида ғолиб бўлиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Бу оилам, терма жамоамиз ва ватанимиз учун жуда муҳим.

Фурсатдан фойдаланиб, спортчиларимизга биринчи навбатда соғлик, куч ва машғулотларда сабр тилайман. Осиё ўйинларида ғалабаларимиз кўп бўлсин. Олға, Ўзбекистон!

Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:07, 26.07.2018. Ўқилди: 1958 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик