Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Ливерпуль - Челси

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Белгиялик «бесўнақай» ёхуд Тибо Куртуа ҳақида нималарни биласиз?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ЖЧ-2018нинг энг яхши дарвозабони деб топилган Тибо Куртуанинг чорак финал доирасидаги Бразилия термасига қарши баҳсда кўрсатган ўйини ёдингиздами?

Ўшанда унинг ўзига бўлган ишончи юқори эди, ажойиб «сейв»ларни бажарди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Неймарнинг ажойиб зарбасини қайтарди.

Айнан шу ҳолатдан сўнг «пентакампеонлар»нинг уйларига эртароқ қайтишлари ойдинлашди.

- Биз гуруҳда Англияни ютиб, «сетка»нинг мураккаб қисмига тушдик. Асосийси, буни чин дилдан хоҳлагандик, зеро ҳар қандай рақибни мағлуб этишимизга кўзимиз етганди. Бразилия билан ўйин фикримга исбот бўла олади, - деганди Куртуа ўша ғалабадан сўнг.

- Савиямни кўрсатганимдан хурсандман. Ахир мени бу йил кўп танқид қилишди, аммо ЖЧга бежиз келмаганимни барча тушунди. Неймарнинг зарбаси йўналишини топдим, у тўпни кўпинча шундай усулда йўллайди.

Ўша ғалабали оқшомда Куртуа қайси танқид ҳақида гапирди? Ҳойнаҳой, футболга тааллуқли эмас. Чунки баҳорда у шов-шувли можаро қаҳрамонига айланганди. Бельгия термаси собиқ бош мураббийи Марк Вильмотс beIN Sports телеканалига берган интервьюсида, дарвозабонни ОАВ фойдасига айғоқчилик қилаётганликда айблаганди.

- Термада муаммога йўлиқдим: кечки соат олтида кейинги ўйинда майдонга тушадиган таркибни эълон қилишга тайёрланаётгандик, соат 18:15да эса рўйхат ҳамма ерда чоп этилибди, - деганди Вильмотс ўшанда.

- Яъни футболчилардан бири маълумотни четга олиб чиққан. Кўп ўтмай айрим франциялик журналист­лар бу ишни Куртуанинг отаси қилганини таъкидлашди. Тибо ватанини ҳурмат қилмайди. Ахир рақиб шу тариқа устунликка эга бўлиб, вақт­дан ютди.

Кипернинг отаси Тьерри мураббийнинг барча айбловларини инкор этди, бироқ бу пайтга келиб тузуккина шовқин кўтарилганди. Бельгияликлар мазкур воқеа миллий жамоанинг ЖЧ-2018даги иштирокига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан ҳайиқишганди. Боз устига, терманинг ҳозирги мураббийи Роберто Мартинесга нисбатан муносабат ҳам яхши эмасди.

Масалан, Мексикага қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг Кевин де Брюйне жамоанинг ҳаддан зиёд ҳимоя­га кўп эътибор қаратаётганидан нолиди. Унинг сўзлари кўпчиликка Куртуанинг Евро-2016 ўтаётган пайт Вильмотс манзилига йўллаган танқидларини эслатди.

Аммо хавотирлар бежиз эди. Куртуанинг мураккаб «сетка»га тушиш ҳақидаги сўзлари - мураббийнинг қўллаб-қувватлашидан бошқа нарса эмас. Бельгия орзу сари дадил интилиб, 3-ўринни эгаллади. «Челси» посбони эса «Олтин қўлқоп» соҳибига айланди.

Баъзан икки метрли бу йигитнинг тезкор ҳаракатлар билан сакраб, ўта мураккаб зарбалар йўлига тўғаноқ бўлиши ғайритабиийдек туюлади. Куртуани болалигидан танийдиганлар учун эса бу янада ажабланарли.

Зеро у кичиклигида ўта бесўнақай ва қовушмаган бола бўлган. Онаси уни тез-тез шифохонага олиб борарди: гоҳида бармоғини шикастласа, гоҳо оёғи лат ерди, баъзан эса бошидан жароҳатланарди...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 07:47, 31.07.2018. Ўқилди: 4372 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик