Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон «дерби»си

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мазкур мулоҳазаларни қоғозга туширишдан аввал, битта расмий маълумот эътиборимизни тортди. Гап шундаки, Халқаро чемпионлар кубоги доирасидан ўрин олган ва Жозе Моуриньога ёқмаган «МЮ» - «Ливерпуль» учрашувини стадионда 101254 нафар америкалик мухлис кузатибди.

«Беназир»ни таажжублантирган шунча мухлис еврофутболни жонли равишда кўриш учун пулини аямаган. Чунки улар Муҳаммад Салоҳ ёки ўзлари ёқтирган бошқа бир футболчининг ҳар доим ҳам АҚШ майдонида тўп сурмаслигини жуда яхши билишади.

Албатта, юлдуз ижрочилар ўйинини кўравериб, кўзи тўйган Жозе Моуриньони норасмий мақомдаги баҳс қизиқтирмаслиги табиий. Мегаюлдузлар ташрифига интизор мухлислар кўнглидаги ҳаяжонларни «юлдузлар фабрикаси»га бош бўлган «Беназир» қаердан билсин?

Қолаверса, ўша баҳсда «МЮ» йирик ҳисобда енгилди. Мағлубият ҳар қандай ҳолатда аламли. Рақиб ғалабасини эътироф этган мағлуб кўнглида алам олови ловуллаб туради, барибир. Биз «Навбаҳор» - «Пахтакор» учрашувидан сўнг икки жамоа мухлиси ўртасидаги суҳбатга қулоқ тутдик.

«Навбаҳор» мухлисининг «Ўйин ҳаққоний бўлди-а?» - қабилидаги саволига пойтахтлик меҳмон бироз қизишиб жавоб қайтарди: «Сизни ғалаба билан табриклайман! Лекин ака, бундай савол берманг, ичим ёниб кетяпти.

Ўйин тугади. Янги баҳсни кутамиз. Ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу...». «Навбаҳор» мухлиси меҳмоннинг елкасига қоқди ва унга оқ йўл тилади.

Ҳа, ҳаммаси тушунарли. «Интрига»сиз, баҳс-мунозараларсиз, тарафкашликсиз футболнинг қизиғи йўқ. Мағлубият алами боис, кўзлардан ёш тирқиратган, ғалаба онларида осмонларга олиб чиққани учун ҳам футбол спорт ўйинлари подшоси ҳисобланади.

Сўзимиз аввалида «МЮ» - «Ливерпуль» учрашувини бежиз эсламадик. «Навбаҳор» - «Пахтакор» қарама-қаршилиги бугун биз учун шундай мақомда. Балки ундан ҳам юқорироқ аҳамиятга эгадир. ХЧК ўйинлари узоқ ўлкаларда гуллаб-яшнайверсин. Бизга ҳозирча «лочинлар» ва «шерлар»нинг шундоқ кўз ўнгимиздаги ўзаро муросасиз курашлари муҳимроқ, қадр­лироқ.

Яқиндагина бир-бири билан баҳслашаётган наманганлик, фарғоналик, қўқонлик, андижонлик мухлисларни «Навбаҳор» - «Пахтакор» учрашуви бирлаштирди. Демак, футболимизда янгича мақомдаги рақобат шаклланмоқда. Собиқ иттифоқ даврида «Пахтакор» Москва клубларига қарши ўзгача руҳда тўп сурарди.

Ўша донгдор «Спартак», «Динамо» К., «Торпедо», «Локомотив» каби клублар  «Пахтакор» стадионида тўл­қинланаётган 40-60 минг кишилик мухлислар дарёси шаштидан ҳаяжонланарди, ҳайиқарди. Назаримизда, энди шундай миссия Наманганга кўчди. «Навбаҳор» ўз майдонида пойтахт­нинг ҳар 3та клубини енгди.

Гарчи сафарда «Пахтакор»га ҳам, «Локомотив» ва «Бунёдкор»га ҳам имконият бой берилган бўлсада, наманганлик мухлислар пойтахтимиздаги учрашувларда қизиқарли кечишига муносиб ҳисса қўшишди. Илҳом Мўминжонов «Бунёдкор» - «Навбаҳор» баҳсини томоша қилиш учун Тошкентга борган «Навбаҳор» мухлисларига бежиз миннатдорчилик билдирмади, ахир.

Зеро, бошқа жамоаларда мухлисларнинг пойтахтга оқими бу даражада кузатилмайди. «Миллий» стадионидан мағлубият алангасида ёниб чиқиб, Қамчиқ довонида юксакликка боққан мухлислар армиясини фақат «Пахтакор» устидан қозониладиган ғалабагина тинч­лантирарди.

Ўйиннинг мақоми ва аҳамиятини шундан ҳам билиш мумкинки, «шерлар»нинг Ғуломжон Ҳамидов, Эргашбой Йўлдошев, Тўлқинжон Мир­алиев, Абдували Абдураҳимов каби жонкуяр мухлислари бир кун аввал Наманганга етиб келишди. «Навбаҳор» стадиони 15-секторига кириш жойида пойтахтликлар кайфиятига разм соламиз.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:29, 01.08.2018. Ўқилди: 2693 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик