Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

«Реал» «Ливерпуль» ярим ҳимоячисига харидор [0]

Ҳужумчи Гонсалу Рамуш «ПСЖ» ва Португалия терма жамоасидаги роли ҳақида фикр билдирди [0]

Платини Инфантино ва ФИФАнинг бир қатор собиқ мулозимлари устидан судга иккита даъво аризаси киритди [0]

«МЮ» ва «Челси» «Барселона» ярим ҳимоячисининг трансферига қизиқиш билдирмоқда [0]

«Интер» спорт директори Ибрагимовичнинг «Милан»даги фаолияти ҳақида фикр билдирди [0]

Дешам: «Францияга айнан шундай Майкл керак бўлади» [0]

Эмилиано Мартинес — «Ювентус» учун дарвоза чизиғидаги асосий вариант [0]

Тебас Переснинг қайта сайланиши ҳақида: «Флорентино ғалаба қозонди, аммо «Реал»нинг фалсафаси ўзгарди» [0]

«Сити» Андерсон учун 80 миллион фунтдан кўпроқ тўлашга тайёр [0]

Дюгарри Дембеле ҳақида: «Унинг камтарлиги менга ёқади, Франция терма жамоасида ҳамма шундай бўлиши керак» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ҳимматингиз чеки йўқ...» Ёхуд истеъфоларга миллионлар сарфлайдиган «Челси»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Челси» италиялик мутахассис Антонио Конте билан ҳам ўртадаги шартномани муддатидан аввал бекор қилди ва энди унга бунинг учун 9 миллион фунт стерлинг миқдорида товон пули тўлайди.

Умуман, «аристократлар»га устозлик қилган мураббийлар Лондондан кетар чоғи клуб соҳиби - россиялик олигарх Роман Аркадьевич Абрамовичга сарлавҳа учун танланган хитоб асносида миннатдорчилик билдирган бўлсалар, ажабмас.

Қуйидаги мақола билан танишгач, бунга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

ТОВОН ПУЛИ ТЎЛАШ БОБИДА РЕКОРДЧИ

Ҳа, «Челси» раҳбарияти жамоани аввалига ишонч билан чемпионликка етаклаган, кейинги мавсум эса омадсизликка йўлиққан Антонио Контега ҳам муддатидан олдин жавоб берди. Лондон клуби ва италиялик мутахассис ўртасидаги шартнома 2019 йилнинг 30 июнь кунига қадар мўлжалланганди.

Энди итальян мураббийи худди ўтмишдошлари каби бинойидек товон пули олади. The Sun нашри маълумотларига кўра, узоқ тортишувлардан сўнг мураббийнинг вакиллари 9 миллион фунт стерлинг миқдорида компенсация олишга рози бўлишган.

Айтиш жоиз, «Челси» бундай кўринишдаги чиқимларга аллақачон ўрганиб ургурган ва мураббийларга меҳнат шартномасини вақтидан олдин бекор қилиш учун товон пули тўлаш масаласида рекордчи ҳисобланади. The Sun хусусан, клуб Роман Абрамович даврида кимларга қанча товон тўлаганини ҳам келтирди:

Клаудио Раньери (2004 йил июнь) - 6 миллион фунт

Жозе Моуриньо (2007 йил сентябрь) - 18 миллион фунт

Авраам Грант (2008 йил май) - 5,5 миллион фунт

Луиз Фелипе Сколари (2009 йил февраль) - 12,6 миллион фунт

Карло Анчелотти (2011 йил май) - 6 миллион фунт

Андре Виллаш-Боаш (2012 йил март) - 12 миллион фунт

Роберто ди Маттео (2012 йил ноябрь) - 10,7 миллион фунт

Жозе Моуриньо (2015 йил ноябрь) - 9,5 миллион фунт

Антонио Конте (2018 йил июль) - 9 миллион фунт

Жами: 89,3 миллион фунт

89,3 миллион фунт - бу 7,3 миллиард рубль демакдир. Дейлик, Россия чемпиони - «Локомотив»нинг йиллик бюджети 2 миллиард рублга ҳам етмайди. Бундан ташқари, «Челси» 2004 йили Жозе Моуриньони ўз томонига оғдиргани учун унинг собиқ клуби - «Порту»га ҳам 1,8 миллион фунт миқдорида компенсация тўлаган.

2005 йили эса кам учрайдиган ҳолат кузатилган - Абрамович жамоаси спорт директори Франк Арнесен «трансфери» учун «Тоттенхэм» ҳисоб рақамига 5 миллион фунт (айрим маълумотларга кўра, 8 «лимон») ўтказиб берган.

АБРАМОВИЧНИНГ «ЧЕЛСИ» РАВНАҚИ ЙЎЛИДАГИ БОШҚА ХАРАЖАТЛАРИ

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:28, 04.08.2018. Ўқилди: 5141 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик