Улуғбек Бақоев: «2:0 ҳисобида олдинда бориб туриб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиш жамоа учун оғир психологик зарба бўлди»
Суперлиганинг 8-тури доирасида бўлиб ўтган “Сўғдиёна” — “Бунёдкор” (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.
— Ўйинни жуда яхши бошладик, тезкор иккита гол урдик. Шундан кейин ҳисобни янада йириклаштириш имкониятимиз ҳам бор эди. Афсуски, тушунарсиз вазиятда гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса стандарт вазиятдан яна гол ўтказдик ва якунда учрашувни бой бердик.
Энг ачинарлиси — 2:0 ҳисобида олдинда бориб туриб, 3:2 ҳисобида мағлуб бўлиш. Бу, албатта, жамоа учун оғир психологик зарба бўлди.
Ижобий жиҳатлари ҳам бор: жамоамиз гол ура бошлади, ҳужум чизиғимиз самарали ишлаяпти. Шу боис ҳозир кимнидир айблашни тўғри деб ҳисобламайман.
Энди асосий эътибор — кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Йигитларга майдондаги ҳаракати ва фидойилиги учун раҳмат. Олдинга қараб ҳаракат қиламиз.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати
Манба: https://t.me/pfcsogdianauz
Киритилди: 11:20, 20.04.2026. Ўқилди: 154 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар