Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3314]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3189]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3062]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2866]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2858]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2797]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2545]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1952]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1851]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1734]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё ўйинлари. Жакартага биринчи бўлиб футболчилар етиб борди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Саккиз кундан сўнг Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олади. Мусобақа давомида миллионлар ўйини саналган футболга қизиқиш юқори бўлиши шубҳасиз. Бугун Осиё ўйинларида иштирок этадиган футболчиларимиз Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрига етиб боришди. Уларни мамлакат пойтахтидаги «Soekarno Hatta» аэропортида Индонезияга 2 кун аввал етиб борган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ишчи гуруҳи аъзолари кутиб олишди.

Индонезияга етиб борган футболчиларимизнинг кайфияти жуда яхши. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов Осиё ўйинлари олдидан йигитларда иштиёқ кучли эканлигини айтиб ўтди.

«Мусобақага тайёргарлик яхши ўтди. Йиғинлардан кўнглимиз тўлди. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан сўнг ушбу мусобақага жиддий киришганмиз. Насиб қилса, Хитойдаги муваффақиятни яна бир маротаба такрорлаймиз.

Клубдан рухсат олишда муаммо бўлдими? Тўғри, мусобақа FIFA кунларига тўғри келмаганлиги сабабли бу борада бироз муаммо бўлди. Аммо, барибир якунда улар ҳам ўз юртим жамоасига ёрдам беришимга руҳсат беришди, мени тушунишди. “Анжи” клубидагилар ҳам Осиёда чемпионликка эришганимизни билишади. Шахсан ўзимда ҳам ушбу мусобақада қатнашиш иштиёқи кучли эди. Бу ҳар бир спортчининг орзуси. Худо хоҳласа ҳаракат қилиб ватанимизга яна бир бора чемпионликни тақдим этамиз. Бизда кучли истак бор. Фақат олдинга борамиз, ортга йўл йўқ», – деди Достон Ҳамдамов.

Ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев эса Хитойдаги чемпионлик тасодиф эмаслигини исботлаш лозимлиги ҳақида гапирди.

«Узоқ парвоздан сўнг бироз чарчаган бўлсакда кайфиятимиз жуда яхши. Бироз дам олгандан сўнг машғулотларни бошлаб юборамиз. Осиё ўйинлари олдидан тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда ўтказдик. Бир ҳафта давомида ўйинларни таҳлил қилдик, видеотакрорларни кўриб чиқдик, рақибларни ўргандик. Биз Осиё чемпионлигини қўлга киритганмиз. Энди уни тасодиф эмаслигини исботлашни истаймиз», – деди Забиҳилло Ўринбоев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида “B” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳ босқичида футболчиларимизга Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари рақиблик қиладилар. Жамоамиз мусобақадаги илк ўйинини 14 август куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 14:00да «Пакансари» стадионида бошланади. Терма жамоамиз аъзолари аэропортдан тўғри Богор шаҳрига йўл олишди ва “Аston Bogor Hotel” меҳмонхонасига жойлашишди.

Терма жамоамиз Осиё ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этади:

Дарвозабонлар:
Ботирали Эргашев “Навбаҳор”
Раҳим Давронов “Машъал”

Ҳимоячилар:
Достонбек Турсунов «Нефтчи»
Ислом Қобилов “Бунёдкор”
Аббос Отахонов “Металлург”
Ҳожиакбар Алижонов “Пахтакор”
Рустам Ашурматов “Бунёдкор”
Акром Комилов “Бунёдкор”

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков “Насаф”
Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”
Жасур Яхшибоев “Пахтакор”
Дониёр Нарзуллаев “Насаф”
Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”
Азиз Турғунбоев “Навбаҳор”
Хуршид Ғиёсов “Бунёдкор”
Икром Алибоев “Локомотив”
Достон Ҳамдамов “Анжи”, Россия

Ҳужумчилар:
Забиҳулло Ўринбоев “Металлург”
Бобир Абдухолиқов “Насаф”
Андрей Сидоров “Нефтчи”

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:27, 10.08.2018. Ўқилди: 6291 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик