Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қиличбозлик. Ҳамюртларимиз Японияга қарши чорак финал ўйинини якунладилар

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун ҳамюртларимиз Осиё ўйинларининг тўртинчи куни доирасида баҳсларга киришишган.

Қиличбозлик. Афсуски, ҳамюртларимиз 45:38 ҳисобида Япония терма жамоасига ютқазиб қўйишди.

Теннис. Жўрабек Каримов мусобақада иккинчи рақам остида сараланган ҳиндистонлик Рамантан Рамкумарни 3:6, 6:4, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди. Қойил! Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида ўзбекистонлик Денис Истомин сараланган.

Таэквондо. Сардор Тоиров энди ярим финалда эронлик Мирҳашем Ҳусайнига қарши баҳс юритади. Никита Рафалович эса афғонистонлик Рамеш Ҳусайнини имтиҳондан ўтказади.

Қиличбозларимиз ярим финал чиптаси учун япониялик рақибларга қарши баҳс олиб бормоқдалар.

Ўқ отиш. Қизларимиз Кузнецова ва Мамедова саралаш босқичида иштирок этишди. Афсуски, улар финал йўлланмасини қўлга кирита олмадилар.

Таэквондо. Икки нафар ҳамюртимиз ҳам  чорак финалга йўл олди. Сардор Тоиров Шри-Ланка терма жамоаси аъзосини 22:6, Никита Рафалович эса мўғулистонлик спортчини 24:7 ҳисобида мағлубиятга учратди. Баракалла йигитлар!

Таэквондо. Никита Рафалович 1/8 финалда мўғулистонлик Темуюин Пуревявга қарши баҳс ўтказса, Сардор Тоиров Шри-Ланка вакили Чалинда Лиянгега қарши даянга чиқади.

Академик эшкак эшиш баҳсларида иштирок этган тўртлигимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва тўғридан-тўғри финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 

Таэквондо. Сардор Тоиров мўғулистонлик Чун Соклонни 25:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 

Қиличбозлик. Ҳамюртларимиз Индонезия жамоасини 45:35 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олишди.

 

Сузиш. 100 метрга брас усулида сузган Юлдуз Қўчқарова ўз гуруҳида учинчи бўлиб маррага етиб келди.

 

Cузиш. Владислав Мустафин 100 метрга брас усулида сузиш бўйича финалда иштирок этадиган бўлди.

 

Академик эшкак эшиш. Шаҳбоз Холмурзаев 7:50.21 натижа билан саралашда энг яхши натижа кўрсатди ва финалга йўл олди.

 

Теннис. Жўрабек Каримов ҳиндистонлик Рамантан Рамкумарга қарши ўйинни бошлади.

 

Қиличбозлик. Спортчиларимиз жамоавий баҳсларда мезбонларга қарши кураш олиб боришмоқда.

 

Сузиш. Владислав Мустафин 100 метрга брас усулида сузиш бўйича ўз гуруҳида иккинчи натижани қайд этди. Унинг финалга йўл олиш-олмаслиги бироздан сўнг аниқ бўлади. 100 метрга баттерфляй усулида сузган Артём Козлюк ўз гуруҳида тўртинчи натижани қайд этди ва кейинги босқичга ўта олмади.

 

Унда баҳсларга киришадиган спортчиларимиз рўйхатини эътиборингизга тақдим этамиз:

Сузиш:

Артём Козлюк (100м, баттерфлай, саралаш ва финал)

Владислав Мустафин (100м, брас, саралаш ва финал)

Юлдуз Қўчқарова (100м, брас, саралаш ва финал)

Эстафета 4х100м

Қиличбозлик

(Шпага, жамоавий, саралаш ва финал):

Роман Александров
Жавоҳирбек Нурматов
Файзулла Алимов
Олег Соколов

Таэквондо:

-63кг: Сардор Тоиров (саралаш ва финал)
-80кг: Никита Рафалович (саралаш ва финал)

Юнон-рум кураши:

(саралаш ва финал)

-87кг: Рустам Ассакалов
-130кг: Мўмин Абдуллаев
-97кг: Жаҳонгир Турдиев
-77кг: Бислан Налгиев

Оғир атлетика:

-69кг: Достон Ёқубов

Спорт гимнастикаси:

(Брас, жамоавий, финал)

Антон Фокин
Абдулла Азимиов
Расулжон Абдураҳимов
Ҳусниддин Абдусаматов
Акобир Ҳамроқулов


Велоспорт, гуруҳ пойгалари, 104км:

Рината Байметова

Слаломда эшкак эшиш:

Алибек Темиргалиев (ярим финал, финал)
Абубакир Буканов (ярим финал, финал)

Академик эшкак эшиш:

Шахбоз Холмурзаев (яккалик, ярим финал)

Сардор Тўлқинхўжаев, Алишер Турдиев (жуфтлик, ярим финал)

Тўртлик:

Ўктамжон Давронов
Фаррух Астанов
Абдулло Муҳаммадиев
Шаҳбоз Абдужабборов

Ўқ отиш:

(50м, саралаш ва финал)

Сакина Мамедова
Елена Кузнецова

Теннис:

Денис Истомин
Жўрабек Каримов

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:28, 22.08.2018. Ўқилди: 2606 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик