Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лутфулла Тўраев: "Миллий чемпионатимиз савияси анча ўсди"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Аввалги йиллардан анча ўзгача тарзда ўтказилаётган PEPSI Суперлига баҳсларида биринчи босқич якунланди.

Жамоалар энди 6 тадан 2 та гуруҳга ажратилади. Дастлабки гуруҳ чемпионат медаллари учун кураш олиб борса, иккинчи олтиталик Суперлигада жон сақлаб қолиш учун баҳс юритади. Жамоалар энди ўз гуруҳи доирасида уй-сафар тизимида жами 10 та учрашув ўтказишади. 

Жон сақлаш йўлида охирги ўринни олган жамоа Про лигага йўл олади. Жон сақлаш йўлида 4 ва 5-ўринни эгаллайдиган клублар эса ўтиш ўйинларида қатнашади. 

Дастлабки босқич якунларига кўра, Олмалиқнинг АГМК жамоаси юқори олтиликдан жой ола билмади ва эндиликда Суперлигада қолиш учун баҳсларга киришади. Биринчи босқич якунлари хусусида АГМК жамоаси сардори Лутфулла Тўраев ПФЛ расмий сайтига интервью берди. 

- Миллий чемпионатимиз жорий йилдан бошлаб ўзгача ном олди, янгича тартибда ўтказилмоқда. Ҳозирги PEPSI Суперлиганинг аввалги Олий лигадан қандай фарқли жиҳатлари сизнинг эътиборингизни тортди?

- Бу йил мавсум бошидан миллий чемпионатимизда ўзгаришлар, янгиликлар кўп бўлди. Эндиликда ички чемпионатимиз PEPSI Суперлига дея номланмоқда. Унда аввалгидан фарқли равишда 12 та жамоа иштирок этмоқда. Бу эса бутун футболимиз жамоатчилиги учун ўзига хос янгилик бўлди. Айниқса, чемпионатнинг икки босқичга бўлиниши ва жамоаларнинг биринчи босқичдаги натижаларига қараб 2 та гуруҳга ажратилиши кўпчиликнинг эътиборини тортди.

 - Миллий чемпионатимиз савияси ўсмоқда, деган фикрга қўшиласизми?

- Албатта. Эътибор берсангиз, Суперлигадаги клублар дастлаб саралаб олинди ва якунда талабларга жавоб берган 12 та клуб элитада қолдирилди. Энди ўша жамоалар бир-бири билан баҳс юритмоқда. Ўйинлар шиддати чиндан ҳам ортди. Зеро жамоалар биринчи босқич давомида кучли олтиликка кириш учун жуда жиддий кураш олиб боришди. Ҳар бир учрашувда очко учун кураш олиб борилди. Натижада рақобат анча ўсди, деб ўйлайман.  

- Ўзгаришлар фақат ўйин борасидаги рақобатда кўзга ташланяптими?

- Барча жабҳада ҳам ўзгаришлар бор. Айниқса, ташкилий жиҳатдан янгиликлар киши эътиборини дарҳол тортади. Ўйин ва унинг атрофидаги турли тадбирлар, ўйин олди концерт дастурлари, ўйиндан кейинги махсус ҳудуддаги интервью жараёнлари, учрашувларнинг деярли барчаси ТВда кўрсатилаётганини ижобий баҳолаш мумкин. Бу эса футболга жамоатчилик қизиқиши ва эътиборини оширишда жуда муҳим роль ўйнаётганини кўриб турибмиз. Мухлисларнинг стадионларга ташрифи анча кўпайди. Бу эса биз футболчиларни ҳам хурсанд қиляпти. 

- Лекин АГМК жамоаси дастлабки босқич якунланганидан сўнг чемпионлик учун эмас, балки Суперлигада қолиш учун кураш олиб бориши ойдинлашди…

- Афсуски, шундай. Бизга аксарият учрашувларда кутилмаганда очко йўқотганимиз панд берди. Айниқса, биринчи босқичнинг иккинчи давраси аввалида кўп ўйинларда имкониятни бой бердик ва якунда шу ҳолат мусобақа жадвалидаги ўрнимизга таъсир ўтказди. На илож, энди иккинчи олтиталикда Суперлигада қолиш учун баҳс юритамиз. Жамоамиз иккинчи босқичда ўз гуруҳида 1-ўринни банд этиш учун кураш олиб боради. Насиб бўлса, мухлисларимизни иккинчи босқичда кўплаб ғалабалар билан хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

АГМК матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 12:14, 25.08.2018. Ўқилди: 3051 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик