Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдумавлон Абдужалилов: «Нефтчи» иккинчи босқичда сўнгги ўриндан юқорилайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлига баҳсларида биринчи босқич якунланди. Жамоалар эндиликда 6 тадан 2 та гуруҳга ажратилади.

Дастлабки гуруҳ чемпионат медаллари учун кураш олиб борса, иккинчи олтиталик PEPSI Суперлигада жон сақлаб қолиш учун баҳс юритади. Жамоалар энди ўз гуруҳи доирасида уй-сафар тизимида жами 10 та учрашув ўтказишади.

“Нефтчи” жамоаси дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов ПФЛ расмий сайтига биринчи босқич таассуротлари ҳамда янги бошланадиган босқичдан нималар кутаётгани ҳақида сўзлаб берди.

- PEPSI Суперлига баҳслари анча шиддатли тарзда кечяпти. Бунга биринчи босқичнинг деярли барча учрашувларида гувоҳ бўлдик. Жамоалар ҳар бир ўйинда имкон қадар очко йўқотмасликка уринишяпти. Бу йил рақобат ошгани чиндан билиняпти.

Ҳар бир учрашувнинг байрамона тарзда ташкил этилаётгани эса мухлисларни ҳам, футболчиларни ҳам қувонтиряпти. Зеро ўйиннинг кўпчилик диққат-марказида эканини кўриш ёқимли. Қолаверса, учрашувларнинг ТВ орқали намойиш этилаётганини ҳам мақташ керак. Агар ўйин ТВда намойиш этилса, майдонда юз бераётган воқеаларни барча кўради. Бу орқали шаффофлик ҳам таъминланади, ортиқча гап-сўзларга чек қўйилади.

Миллий чемпионатимизнинг Суперлигага айлантирилгани, ўйин атрофида амалга оширилаётган ташкилотчиликлар стадионларда мухлислар ташрифи ошишини таъминламоқда. Бу жуда ижобий ҳолат. Яқин йиллар ичида ушбу ўзгаришларнинг самараси яққол кўринади. Умуман олганда, Суперлига-2018нинг биринчи босқичидан ижобий таассуротлар қолди, дея оламан.

Фақатгина жамоамизнинг мусобақа жадвали қуйи поғонасини эгаллаб тургани кишини ҳафа қилмоқда. Тўғриси, жамоамиз сўнгги ўринни эгаллаб, кам очко жамғарган бўлса ҳам, аслида ўйинларни у қадар ёмон ўтказмадик. Кўпинча ўйинни дуранг билан якунладик. Биринчи босқич охирига келиб эса анча ўйинимиз қовуша бошлади.

Ана энди жамоалар икки гуруҳга ажратилади. Суперлигада қолиш учун курашадиган жамоалар очколарига эътибор қаратсак, биздан юқорироқда турган клублар билан ўртамиздаги фарқ у қадар катта эмас. Бу эса ҳали бизда ҳам хавфли зонадан узоқлашишга имконият етарли эканини англатади.

“Нефтчи” жамоаси иккинчи босқични юқори кайфиятда ўтказиб, ҳар бир учрашувда чиройли ўйин намойиш этишга, муҳим очколарни қўлга киритиб, мухлисларини хурсанд қилишга уринади. Мен ишонаман, “Нефтчи” ҳали бемалол хавфли зонани тарк этади ва мусобақа жадвалида юқорилайди, - деди маҳоратли дарвозабон.  

“Нефтчи” жамоаси матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 19:12, 27.08.2018. Ўқилди: 2570 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик