Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Сурхон 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек спортчилари Инчхондаги натижани такрорладилар ёхуд бу мусобақа тарихдаги энг баракалиси бўладими?

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун, 28 август куни Ўзбекистон спорт делегациясининг Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари-2018 мусобақсида тўплаган медаллари сони 38тага етгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мусобақанинг ўнинчи кунида ўзбек курашчилари делегация ҳисобига нақд 6 та медални қўшиб қўйишди, бундан ташқари бадиий гимнастикачи Сабина Тошкенбоева ҳам кумуш медаль соҳибасига айланди.
 
Бу натижаларни яна нега қайта эслатяпсиз?, демоқчимисиз, унда мақоланинг давомини ўқинг.
 
Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё ўйинларида илк марта 1994 йилда иштирок этишни бошлаган. Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада вакилларимиз жами 42 та медаль олиб, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллашган. Уларнинг 11 таси олтин, 12 та кумуш ва 19 таси бронза ҳисобланади.
 
Шунингдек, ўзбекистонлик спортчилар бундан юқорироқ натижани 2002 йил Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтказилган мусобақада қайд этишган. Яъни, 51 та умумжамоа ҳисобида медаль ва 5-ўрин. Олтинлар сони 15 та, кумуш 12 та ва 24 та бронза. Бу Ўзбекистон спорт делегациясининг Осиё ўйинларида қайд этган энг яхши натижаси ҳисобланади.
 
Тўғри, 2010 йил Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида ўтказилган "азиада"да бизникилар 56 та медаль олган. Лекин уларнинг атиги 11 таси олтин бўлиб, қолган 22 таси кумуш ва 23 таси бронза. 8 йил аввал спортчилар делегацияси умумжамоа ҳисобида рўйхатнинг 8-ўрнини қайд этганини кўриш мумкин.

 

Демак, 2002 йил ва 2010 йилдаги мусобақаларда спортчиларимиз натижаларини солиштирсак, Пусанда биз кўпроқ олтин медаль ютганмиз. Умумжамоа ҳисобида ҳам Ўзбекистон мусобақани 5-ўрин билан якунлаган. Қандай бўлишига қарамай, яна 19 та медаль билан Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги натижасини такрорлайди. Шунда ҳозирги авлод спортчилари Гуанжоу-2010 мусобақасидаги умумжамоа ҳисобида олган медаллардан биттага ўзиб кетадилар.

Диққат қилинг:



28 август кундаги онлайн жадвал эса қуйидагича: 


 
Айни вақтда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида 4 йилда бир марта бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари мусобақаси давом этмоқда. Бугун шу мусобақанинг ўнинчи куни ортда қолди. Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони – 38 та.
 
Спортчиларимиз Пусан-2002 мусобақасидаги натижани такрорлашлари учун яна 6 та олтин медальга эга чиқишлари керак бўлади. Умумий ҳисоб бўйича эса яна 13 та ҳар қандай медаль делегация ҳисобига “+” бўлиши лозим.
 
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, бугунги натижа (9 та олтин) билан Ўзбекистон спорт делегация 4 йил аввал Жанубий Кореянинг йирик шаҳарларидан бири – Инчхонда қайд этилган натижани такрорлади. 2014 йил спортчиларимиз Жанубий Кореяда жами 45 та медаль ютишган, улардан 9 таси олтин 14 таси кумуш ваниҳоят 22 таси бронза ҳисобланади. Умумжамоа ҳисобида 11-ўрин қайд этилган.
 
Осиё ўйинлари-2018да спортчилар Инчхондаги натижани такрорлади дея олмаймиз. Лекин олтин медаллар сони бўйича Инчхон натижаси мусобақанинг 10-кунидаёқ такрорланиб бўлди. Ҳа, Ўзбекистон байроғини баландга кўтаришни чин дилдан истаган йигит-қизлар Ватандан узоқда бўлсалар-да зеро, уддалашяпти.   Индонезияга келган мухлислар ҳам спортчиларни ҳар бир ўйинларда қўллаб-қувватлаб туришибди. Мухлислик касалини енгиш бирибир қийин...


 
Аслини олганда спортчиларимиз бу мусобақада аввалгиларидан анча яхши иштирок этмоқда. Хар ҳолда ёмон натижа кўраётганимиз йўқ, фақат футболни ҳисобга олмаганда, ҳозирча барчаси жойида.
 
Ҳали яна олдинда ярим финалга чиққан боксчилар иштироки бор, қолаверса, дзюдо ва байдарка спорт турларидан ҳам медаллар келиши кутилмоқда.

 

Албатта, Ҳасанбой Дўстматов, Исроил Мадримов, Иқболжон Холдоров, Бобоусмон Ботуров, Миразиз Мирзаҳалилов, Жасурбек Латипов ва Шунқор Абдурасулов каби боксчилар Ўзбекистон байроғини юқориларга кўтаришларига умид қиламиз. Бу мусобақа тарихдаги энг баракалиси бўлишига ҳам ишонамиз.

Ватанга ёруғ юз билан қайтишнинг гашти ўзгача, ўзимизникиларнинг бағрини очиб кутиб олиши одамни бир зум эйфорияга шўнғишга мажбур қилади. Соғинч ҳисси, кўз ёшлари...
 
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб турган журналист Акмал Эшонхонов мухлисларга эксклюзив материаллар ва спортчилар натижаларини онлайн ёритишни режалаштирган. Кузатишда давом этинг, Осиё ўйинлари ўзининг энг қизиқарли палласига кириб бормоқда.

Киритилди: 00:09, 29.08.2018. Ўқилди: 7328 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик