Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. Гуруҳ босқичига ташланадиган қуръа ҳақида барча маълумотлар

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Қуръалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, 30 август куни Монакода Европа чемпионлар лигаси 2018/2019 мавсумининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу маросим ҳақида фойдали маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Саралаш босқичи ҳақида
Хабарингиз бор, ушбу мавсумда саралаш босқичи янги форматда ўтказилди. Яъни 26та клубга тўғридан-тўғри гуруҳ босқичи йўлланмаси тақдим этилган бўлса, қолган 6та йўлланма эгаси саралаш босқичи орқали аниқланди.

Саватчалар таркиби ҳақида
Қуръадан олдин жамоалар 4та саватчага тақсимланади. Биринчи саватчадан ЕЧЛ ва Европа лигасининг амалдаги ғолиби ҳамда УЕФА рейтингида юқори ўринни эгаллаган 6та мамлакатнинг чемпионлари ўрин олишади.

1-саватча: «Реал», «Атлетико», «Барселона», «Бавария», «Манчестер Сити», «Ювентус», «ПСЖ», «Локомотив»;

2-саватча: «Боруссия» Дортмунд, «Порту», «Манчестер Юнайтед», «Шахтер», «Бенфика», «Наполи», «Тоттенхэм», «Рома»;

3-саватча: «Валенсия», «Ливерпуль», «Аякс», «Шальке», «Лион», «Монако», ЦСКА, ПСВ;

4-саватча: «Црвена Звезда», «Виктория» Пльзень, «Брюгге», «Галатасарой», «Янг Бойз», «Интер», «Хоффенхайм», АЕК.

Қачон ва қаерда?
Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бугун Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Тадбир FUTBOL TV орқали жонли эфирда намойиш этилади.


Қуръа тартиби ҳақида
Битта саватчадан ўрин олган жамоалар бир гуруҳдан ўрин олишмайди. Шунингдек, бир мамлакат вакиллари битта гуруҳдан ўрин олишмайди. Улар турли гуруҳлардан ўрин олишади.

Қуръа ташлаш маросимида қуйидаги номинациялар бўйича ғолибларга совринлар топширилади.
— Мавсумнинг энг яхши футболчиси;
— Мавсумнинг энг яхши аёл футболчиси;
— ЕЧЛ-2017/18нинг энг яхши дарвозабони;
— ЕЧЛ-2017/18нинг энг яхши ҳимоячиси;
— ЕЧЛ-2017/18нинг энг яхши ярим ҳимоячиси;
— ЕЧЛ-2017/18нинг энг яхши ҳужумчиси;

Мавсум тақвими

Гуруҳ босқичи
1-тур — 18/19 сентябрь
2-тур  — 2/3 октябрь
3-тур  — 23/24 октябрь
4-тур  — 6/7 ноябрь
5-тур — 27/28 ноябрь
6-тур — 11/12 декабрь

Нимчорак финалга қуръа ташлаш маросими — 17 декабрь

Нимчорак финалнинг дастлабки ўйинлари — 12/13/19/20 февраль
Нимчорак финалнинг жавоб ўйинлари — 5/6/12/13 март

Чорак финалга қуръа ташлаш маросими — 15 март

Чорак финалнинг дастлабки ўйинлари — 9/10 апрель
Чорак финалнинг жавоб ўйинлари — 16/17 апрель

Ярим финалга қуръа ташлаш маросими — 19 апрель

Ярим финалнинг дастлабки ўйинлари — 30 апрель/1 май
Ярим финалнинг жавоб ўйинлари — 7/8 май

ФИНАЛ — 1 июнь. "Метрополитано", Мадрид

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:08, 30.08.2018. Ўқилди: 45973 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик