Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тошкентда Бутунжаҳон қиличбозлик куни нишонланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / қиличбозлик
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча, 6 сентябрь куни пойтахтимиздаги «Ашҳобод» боғида Бутунжаҳон қиличбозлик куни нишонланди. Унда ёш ва таниқли қиличбозлар, мураббийлар, МДҲ мамлакатларидан таклиф этилган меҳмонлар, эстрада хонандалари, шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиқар экан, МОҚ Бош котиби яқин йиллар ичида ўзбек қиличбозларини ҳам Олимп шоҳсупасида кўриш ниятида эканлиги ҳақида гапирди.

«Ушбу байрам «Спорт барча учун» шиори остида ташкил қилинмоқда. Ўзбекистон Халқаро қиличбозлик федерациясининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Яқин ўтмишга назар солар эканмиз юртимиздан спортнинг ушбу тури бўйича жаҳон чемпионлари, Олимпия ўйинлари совриндорлари етишиб чиққанига гувоҳ бўламиз.

Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ишончим комилки, бу каби оммавий спорт тадбирларининг ўтказилиши мамлакатимизда қиличбозлик спортини янада ривожлантириш ва оммавийлаштиришга хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тадбир иштирокчиларига омад ва зафарлар тилайман. Ўзбекистонлик қиличбозларни эса яқин келажакда яна Олимп шоҳсупасида кўришдан умидворман», – деди Жасур Матчанов.

Тадбир давомида қизиқарли саҳна кўринишлари, қиличбозлик тарихига бағишланган турли чиқишлар намойиш этилди. Шунингдек, мураббий ва спортчилар томонидан мастер-класслар намойиш этиб берилди. Йиғилганлар учун танлов ташкил этилди ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад аҳолини қиличбозликка қизиқтириш, ушбу спорт тури оммавийлигини оширишдир. Пойтахтимизда ўтказилган Бутунжаҳон қиличбозлик куни йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:21, 07.09.2018. Ўқилди: 2674 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик