«Дэвис кубоги». Жуфтликда Британияга ютқаздик. Бугун ҳал қилувчи баҳслар ўтказилади
«Дэвис кубоги»нинг плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Буюк Британияга қарши учрашувларни ўтказмоқда.
14 сентябрь куни дастлабки баҳслар ўтказилган ва биринчи кун якунларига кўра 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Кеча мусобақада жуфтлик баҳслари бўлиб ўтди. Унда Денис Истомин ва Санжар Файзиев мезбон теннисчилар Жейми Маррей ва Даниэль Инглотдан ташкил топган жуфтликка қарши ўйин ўтказди. 2 соат 57 дақиқа давом этган ўйинда афсуски ҳамюртларимиз 6:4, 6:7, 2:6, 3:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйдилар. Шу тариқа Буюк Британия – Ўзбекистон қарама-қаршилигида ҳисоб 2:1 кўринишига келди.
Энди бугун яккалик баҳслари доирасида Денис Истомин ва Жўрабек Каримов кортга чиқади. Денис Истомин Кэмерон Норрига қарши ўйин ўтказса, Жўрабек Каримов Дани Эвансга қарши кураш олиб боради. Дастлабки ўйин Тошкент вақти билан 16:00да старт олади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:11, 16.09.2018. Ўқилди: 4295 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар