Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Динамо 15 29
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/32 финала. "Саламанка" - "Сельта".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Кубок Италии. 1/32 финала. "Фрозиноне" - "Пиза".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
      09:40 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      10:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:05 BMX. Альфа-Банк Чемпионат России. Фристайл-парк.
      13:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      16:15 Д/с "Век нашего спорта".
      16:45 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
      17:55 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Трамплин 1 м.
      19:20 Д/ф "Царица Тамара. Быкова".
      20:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
      22:30 "Вопреки всему".
      23:00 "Сюрпляс".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Д/с "Век нашего спорта".
      01:35 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      04:35 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Д/с "Сила воды".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "География спорта". Зеленоград.
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Динамо" (Беларусь) - "Салават Юлаев" (Россия). Прямая трансляция.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Металлург" (Магнитогорск) - "Авангард" (Омск). Прямая трансляция.
      19:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Ак Барс" (Казань) - "Трактор" (Челябинск). Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:15 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC on DAZN Hollywood в США. Джаред Уоррен против Майка Ричмана.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Д/ф "Четыре мушкетёра".
      04:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.07.2025

      07:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      10:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      11:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Женщины. Финал.
      12:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Мужчины. Финал.
      13:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 2. Ловен-Планк - Булонь-сюр-Мер.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 2. Обзор.
      22:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 5. Broken Arrow Skyrace в Олимпик-Вэлли, США. Обзор.
      22:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 6. Tepec Trail в Уаска-де-Окампо, Мексика. Обзор.
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек спортчиларининг муваффақият сири нимада? Умид Аҳмаджонов саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий йил ўзбек спорти учун муваффақиятларга бой йил бўлмоқда, дейиш учун тўла асос етарли. Тўғри, ҳали мавсум якунланишига анча бор. Аммо 2018 йилги мусобақалар тақвимидан ўрин олган энг нуфузли спорт анжумани – Индонезияда ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида атлетларимиз мисли кўрилмаган ютуқларга эришдики, энди йилнинг қолган қисмида спортчиларимиз қандай натижа қайд этишларидан қатъий назар – мавсумни ижобий баҳолашга ҳақлимиз. Қувонарлиси, спортчиларимиз шу тариқа истиқлолимизнинг 27 йиллик тўйига муносиб совға ҳозирлашди. Зотан, бунгача Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё ўйинларида олти маротаба иштирок этган бўлса-да, ҳеч қачон бу қадар ёрқин ғалабаларни қўлга киритишмаган эди. Савол туғилади: бу муваффақиятларимиз омили нимада? Шу мақсадда, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги муҳбири Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице президенти Умид Аҳмаджонов билан суҳбат уюштирди. Ушбу интервьюни тўлалигича эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Умид Махаматжонович, хабарингиз бор, яқинда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этди. Ушбу мусобақада ҳамюртларимиз ҳам сон, ҳам сифат борасидаги кўрсаткичларини яхшилашди. Айтингчи, бу муваффақиятларнинг сири нимада? Эътиборми, моддий манфаатдорликми ёки биз билмаган бошқа омиллар борми?

— Бунинг ҳеч қандай сири йўқ, шунчаки тайёргарлик босқичига жиддий эътибор қаратдик. Барча спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз сўнгги 3-4 ой ичида узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этди. Орада эса халқаро мусобақаларда тобланиб боришди. Ўз навбатида Миллий олимпия қўмитаси спортчиларимизнинг Осиё ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриши учун барча шароитни яратиб берди. Албатта, давлатимиз томонидан кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликсиз бундай натижаларга эриша олмасдик. Хабарингиз бор, мамлакатимизда спорт тараққиёти, унинг ривожланиши шахсан Президентимиз назоратларида туради. Сўнгги 2 йил ичида соҳани янада ривожлантириш, халқаро майдондаги ғалабалар салмоғини ошириш, спортда бошқарув тизимини такомиллаштириш борасидаги давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган фармон ва қарорлар биз – спорт аҳли учун улкан имкониятлар эшигини очиб берди.

Жумладан, Президентимизнинг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Самарқанд туманида универсал олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўтказиш маркази;

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Азия-Чимган” меҳмонхонаси негизида миллий терма жамоалар учун универсал олимпия тайёргарлиги маркази;

Жиззах вилояти Зомин туманида “Алоқачи” соғломлаштириш оромгоҳи негизида гимнастика спорт тури бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;

Наманган вилояти Чортоқ туманида сержантлар тайёрлаш мактаби негизида спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида “Гулнора” соғломлаштириш оромгоҳи негизида яккакураш спорт турлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази Миллий олимпия қўмитаси ихтиёрига ўтказиб берилди. Айтмоқчи бўлганим спортчиларимизнинг Осиё ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриши учун барча шароит яратиб берилди. Бу қилинган меҳнатлар самарасини эса Индонезиядаги Осиё ўйинлари кўрсатиб берди.

— Индонезияда ташкил этилган Осиё ўйинлари яна шуниси билан Ўзбекистон спорти тарихига муҳрландики, унда илк бор миллий фахримиз бўлган КУРАШ расман мусобақа дастуридан жой олди. Бевосита жараёнларни кузатган мутахассис сифатида курашнинг истиқболини қандай кўряпсиз?

— Аввало шуни таъкидлашни истардимки, миллий спортимизнинг Осиё ўйинлари дастуридан ўрин эгаллаши бутун ўзбек спортининг улкан ютуғи бўлди. 20 йил деганда Кураш ниҳоят Осиё ўйинлари дастурига кирди. Миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизнинг ажралмас қисми бўлган Кураш қитъамизнинг энг нуфузли мусобақасида катта қизиқиш ва ҳаяжон билан қарши олинди. Бу эса ҳар бир ватандошимиз қалбида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотиши шубҳасиз. Бевосита мусобақага келадиган бўлсак унда ўзбек ўғил-қизлари яққол устунликка эга бўлди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди аслида.

7 та вазн тоифасида ўтказилган беллашувларнинг олтитасида олтин медаллар ўзбекистонлик полвонларга насиб этди. Осиё ўйинлари давомида Курашнинг оммавийлиги, ушбу спорт турига бўлган қизиқишни ҳисобга олиб, Осиё Олимпия Кенгаши раҳбарлари навбатдаги мусобақаларда Кураш бўйича беллашувлар вазн тоифаларини еттитадан 10 ёки 12 тагача кўтариш таклифини билдиришди. Демак, 2022 йилги Осиё ўйинларида Кураш бўйича мусобақалар бундан-да кўпроқ вазн тоифаларда ўтказилади. Умид қиламанки, келажакда Курашни Олимпия ўйинлари дастурида кўриш ҳам бизга насиб этади.

— Одатда Осиё ўйинлари яна икки йилдан кейин ўтказиладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Индонезияда ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси таркибида Антон Фокин, Вадим Меньков, Оксана Чусовитина сингари фахрий спортчиларимиз ҳам иштирок этишди ва терма жамоамиз ҳисобига ўз медалларини қўшиб қўйишди. Аммо уларнинг яна икки йилдан кейин Токио олимпиадасига бориш имконияти қай даражада ва уларга муносиб захира тайёрлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

— Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, дарҳақиқат қанчалар ачинарли бўлмасин вақт барибир ўз сўзини айтади. Сиз санаб ўтган спортчиларнинг ҳар бири ўзбек спорти тарихида ўчмас из қолдирган ва биз буни юксак қадрлаймиз. Индонезияда биз тажриба ва ёшлик шижоатини уйғунлаштиришга ҳаракат қилдик ва буни уддалай олдик, деб ўйлайман. Вадим Меньков ҳақиқий профессионалларга хос тарзда ҳаракат қилди ва якунда олтин медални қўлга киритиб, Осиё ўйинларининг тўрт карра ғолиблигига сазовор бўлган биринчи ўзбек спортчисига айланди.

Оксана Чусовитинанинг тажриба ва иродаси олдида бош эгмай иложимиз йўқ. 43 ёшида ҳамон юксак спорт формасини сақлаб туриш, 16-17 ёшли рақиблар билан беллашиб, яна совринли ўринларга эга чиқиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Оксана еттита ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган ер юзидаги ягона аёл гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Шунингдек, АҚШда Халқаро гимнастика федерациясининг “Шон-шараф” залидан ўрин олган. Эътиборлиси ҳамюртимиз ҳали фаолиятини якунламай туриб шон-шараф залига киритилган дунёдаги биринчи гимнастикачи сифатида тарихга кирди.

Жакартада Оксана ўзининг севимли йўналиши – таяниб сакрашда кумуш медални қўлга киритди. Агар Токио 2020 Олимпия ўйинларига қадар ана шундай юксак спорт формасини ушлаб тура олишса, биз бу спортчиларимизнинг Олимпиадада иштирок этишлари учун барча керакли шароитларни яратиб беришга тайёрмиз. Шу билан биргаликда ушбу спортчиларимизни келажакда устозлик ролида кўриш истагимиз бор. Мақсадимиз уларни мураббийлик ишига жалб қилиб, улкан тажрибасидан фойдаланиш, ёш авлод тарбиясини уларга ишониб топшириш ва ўзларига ўхшаган ҳақиқий профессионал юлдузларни етиштириб беришларини таъминлашдан иборат. Захира масаласига келсак, сизни ишонтириб айтаманки Токио Олимпиадасида бир неча янги номларни кўрасиз. Бу борада ҳозир катта ҳажмда иш олиб борилмоқда. 6 октябрь куни Буэнос-Айресда старт оладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинлари ҳам кўп нарсага ойдинлик киритиб бериши керак.

Осиё ўйинларида қайси спорт турларида эришган ютуқларимиздан кўнглингиз тўлди, ва аксинча, қайси спорт турлари ҳафсалангизни пир қилди?

— Биласизми, биз Осиё ўйинларида бундан-да кўпроқ медалларга эга чиқишни, натижаларни бир мунча яхшилашни мақсад қилиб қўйгандик. Тўғри, Индонезияда биз Осиё ўйинлари тарихидаги энг яхши натижамизга эришдик, медаллар сифати ва сони бўйича ҳам рекордларни янгиладик. Аммо шунга қарамай баъзи спорт турларида терма жамоамиз аъзолари кутилган натижаларни кўрсата олишмади. Масалан жиу-житсу, пенчак силат, ўқ отиш, сув спорти турлари, қиличбозлик, триатлон каби спорт турларидан ҳам медаллар кутгандик. Лекин қувонарлиси шундаки, ушбу кемтик жойларни олимпия спорт турларида вакилларимиз кўплаб медалларга эга чиқиб тўлдириб беришди. Бокс, спорт курашлари, таэквондо WTF, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, оғир атлетика, енгил атлетика, академик эшкак эшиш, теннис, каратэ, дзюдо, бадиий ва спорт гимнастикаси каби спорт турлари ана шулар жумласидандир. Албатта, улар қаторида миллий спортимиз Кураш алоҳида эътирофга сазовор бўлди. Полвонларимиз Осиё ўйинларида делегациямиз ҳисобига 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медаль қўшиб қўйишди ва умумий муваффақиятимизга катта ҳисса қўшишди. Шунингдек, мусобақада самбочиларимиз ҳам барчамизни хурсанд қилишди.

Мамлакат футболига жавобгар шахслардан бири сифатида Осиё ўйинларида терма жамоамизнинг иштирокига қандай баҳо берасиз? Равшан Ҳайдаров шогирдларига мухлисларимиз узоқ вақтдан бери орзиқиб кутаётган олтин медални қўлга киритишлари учун нима етишмади?

— Жанубий Кореяга қарши кечган чорак финал учрашувини кўпчилик телевизор орқали кўрган бўлса керак. Биз ўйинни бевосита стадиондан кузатдик. Мусобақанинг амалдаги чемпиони билан футболчиларимиз тенгма-тенг кураш олиб боришди. Биз икки марта ҳисобда ортда қолаётиб, мувозанатни тиклашга эришдик, ҳаттоки ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олдик. Аммо, кутилмаганда йўл қўйилган хатолар бизга қимматга тушди. Очиғи ўша куни футболчиларимиз майдонда борларини беришди. Кучли рақиб қаршисида ўзларини йўқотиб қўйишмади ва ғалаба учун кураш олиб боришди. Аммо футболда ғалаба ва мағлубият доимо ёнма-ён юради. Афсуски шу куни омад кореялик футболчилар томонида бўлди. Тўғри, омад кучлиларга кулиб боқади дейишингиз мумкин. Аммо биз ҳеч бир жабҳада рақибдан кучсиз эмасдик. Буни барча кўрди.

Олдинда мамлакатимиз атлетларини Аргентинада ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги III ёзги Олимпия ўйинлари кутиб турибди. Мазкур мусобақага тайёргарлик қай даражада кетмоқда ва унда спортчиларимиз имкониятларини қандай баҳолайсиз?

— III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига тайёргарлик авж палласида. Бу мусобақа биз учун ғоятда муҳим, чунки Аргентинада бизнинг энг яқин захирамиз иштирок этади. Қувонарлиси, ёш спортчиларимиз бу борада ҳам янги рекорд ўрнатишди. Яъни 2010 йили Сингапурда бўлиб ўтган I ўсмирлар Олимпия ўйинларида 21 нафар ҳамюртимиз иштирок этган бўлса, 2014 йилда Нанкинда 28 нафар ўзбекистонлик спортчи ғолиблик учун кураш олиб борганди. Бу сафар эса Аргентинага 36 нафар ёшларимиз лицензия қўлга киритишган эди. Бугун (17.09.2018й.) Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) дан хушхабар келди. Гап шундаки қизлар ўртасида бокс бўйича 51 килограмм вазн тоифасида Хурсаной Холматова ҳам Буэнос-Айрес Олимпиадасига лицензия олибди. Демак III ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 37 нафар спортчи билан иштирок этади.

Биз Буэнос-Айресда медаллар сони ва сифати бўйича ҳам натижаларни яхшилаш ниятидамиз. Аргентина ареналарида ўзини ҳар томонлама кўрсатадиган спортчиларимиз насиб қилса яна 2 йилдан сўнг Токио 2020 Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиш имконига эга бўлади. Тўрт йиллик циклда биз олиб бораётган ишларнинг барчаси кунчиқар юртда ташкил этиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиш, натижаларни янада яхшилаш, жонажон диёримизни бутун дунёга машҳур қилиш, олтин ва кумуш медаллар билан биз учун дуода бўлиб турган халқимиз ва Президентимизни хурсанд қилишга қаратилган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 09:50, 18.09.2018. Ўқилди: 3228 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.