Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 128 52 45 225
2 Япония 40 67 61 168
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1860 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эктор Купер ўз ишига жиддий ёндашмоқда. Буни нималарда кўриш мумкин?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Айни кунларда Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купер мураббийлигидаги иккинчи йиғинини ўтказмоқда.

Йиғин доирасида 13 октябрь куни КХДР, 16 октябрда Қатар термаларига қарши ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади. «Tribuna.uz» миллий жамоа машғулотлари ва аргентиналик мутахассис фаолиятига оид баъзи маълумотларни тақдим этади.

Футболчилар тушга қадар тренажер залида шуғулланишяпти. Майдондаги машғулотлар бир маҳал – кечга яқин 1,5 соат давом этмоқда, шундан сўнг меҳмонхонага қайтиб, яна 1,5 соат давомида бассейнда танани чиниқтириш амалиётлари ташкил этиляпти.

Хусусан, мураббий кўрсатмасига кўра, футболчилар ҳар куни аввал 15 дақиқага музли ванна қабул қилиб, сўнг саунага йўл олишмоқда. Шундан кейин нормал ҳароратдаги бассейнда тикланиш жараёни олиб бориляпти.

«Tribuna.uz» манбаси берган маълумотга кўра, шу мақсадда терма жамоа учун ҳар куни 200 кг муз тайёрлаш зарурати туғилган. Натижада айни пайтга келиб ЎФА сувни муз бўлакларига айлантирувчи махсус қурилмани ижарага олишига тўғри келган.

Мухбиримизнинг аниқлашича, бош мураббий Эктор Купернинг талабига кўра, нафақат ўйинлардан олдин, балки кейин ҳам бассейндаги ана шундай уч босқичли тикланиш амалиёти йўлга қўйилмоқда. Яъни терма жамоа аъзолари учрашувлардан сўнг меҳмонхонадаги номерларига эмас, балки аввал музли ванна, сауна ва жакузига боришади. Бу Европанинг кўплаб жамоаларида жорий этилган жараён бўлиб, ўйинчиларнинг жисмонан тезроқ тикланишларига ёрдам беради. 

Мураббийлар штаби ЎФА расмийларидан Осиё кубогида ушбу жиҳатга алоҳида эътибор қаратишни сўраган. Маълум бўлишича, БААдаги мусобақа ташкилотчилари ҳар бир иштирокчи жамоага кунига 20 кг муз ажратилишини белгилаб қўйган ва бу асосан жароҳатлар учун фойдаланишга мўлжалланган. Аммо, юқорида таъкидланганидек, Ўзбекистон делегациясига музли бассейн учун бундан анча кўпроқ муз керак бўлади. Шу боисдан терма жамоа мутасаддилари бу муаммони қўшимча харажатлар эвазига ҳал қилишни ташкилотчилар билан келишиб олишган. Унга кўра, Ўзбекистон термасининг ўйинларидан бир кун олдин ва бевосита матчдан кейин меҳмонхоналарнинг тегишли бўлимлари олдиндан камида 1 соатга банд қилиб қўйилади.

Купер йиғин давомида интизом масаласига жуда жиддий эътибор қаратмоқда. Аргентиналик мутахассис барча ишлар шахсан ўзининг назоратида ва қатъий тартиб билан бўлишини талаб қиляпти. Ўйинчилар у айтган вақтда уйқуга кетиши ва уйғониши, ҳеч қандай ўзбошимчаликка йўл қўйилмаслигини истамоқда. 62 ёшли мутахассис нафақат футболчиларга, балки терма жамоа раҳбарияти ва федерация мутасаддиларига нисбатан ҳам анча талабчанлик билан ёндашмоқда.

Манбанинг билдиришича, 6 август куни Ўзбекистонга келган Эктор Купер шундан буён ҳали оиласи бағрига қайтгани йўқ. У Тошкентда уй билан таъминланган. Фақат йиғин вақтларидагина терма жамоа билан меҳмонхонада яшамоқда. Йиғинлардан ташқари вақтларда Купер Суперлига ўйинларини доимий равишда кузатмоқда. У бир неча марта вилоятларга чиқиб, чемпионат учрашувларини кўриб қайтган.

Вилоятларга сафарлари вақтида Ўзбекистон термаси устозига таржимон ва таҳлилчи-ёрдамчиси Маҳмуд Фаёз Муҳаммад Шудаф ҳамроҳлик қилмоқда. 36 ёшли мисрлик ушбу мутахассис жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича ёрдамчи мураббий саналади. Маҳмуд Фаёз Суперлига ўйинлари ёзилган дисклар ёрдамида термага номзод футболчиларнинг жисмоний фаоллигига баҳо бермоқда, хусусан, қайси футболчи қанча масофа югургани бўйича Куперга статистик ҳисобот бериб турибди. Мураббийлар ўйинлар таҳлили вақтида муайян вазиятларда (стоп-кадрлар ёрдамида) номзод футболчининг тўпсиз ҳолатда танлаган позициясига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Терма жамоага яқин манбанинг таъкидлашича, иккинчи йиғинда ҳам майдондаги машғулотлар ҳар куни ҳар хил тарзда ташкил этилмоқда. Бир кун қўлланилган машқлар мажмуи эртасига айнан такрорланмаяпти. Дарвозабонлар бу сафар, биринчи йиғиндан фарқли ўлароқ, диаметри кичикроқ тўплар билан ҳам шуғуллана бошлашди.

Ўқув-йиғин машғулотлари, аввал хабар қилинганидек, Тошкент темир йўл муҳандислари институти стадионида ўтказиляпти. Терма жамоа «City Palace» меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тўлиқ таркибда ўтган илк машғулотлардан фоторепортаж тақдим этилган, жароҳатлар сабаб таркибда рўй берган ўзгаришлар маълум қилинган эди.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 00:59, 11.10.2018. Ўқилди: 13118 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик