Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларида босқичма-босқич барча шароитлар яратилмоқда

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3610-сонли қарорига асосан юртимизда 14 та Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ҳамда 1 та Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси ташкил қилинган. Ҳар бир академияда бугунги кунда 7 та ёш тоифасидаги 154 нафардан ўқувчи таълим олмоқда.   2018 йилга қадар юртимизда фаолият кўрсатиб келаётган Ихтисослаштирилган футбол мактаб интернатлари тугатилди. ИФМИларни тугатишга асосий сабаб, ушбу спорт мактабларининг асосий вазифаси мамлакатимизга сара спортчиларни тайёрлаб бериш бўлишига қарамай, улар бугунги кунда умумий таълим мактабларига айланиб қолган. Айрим мутасаддилар томонидан ушбу мактаб-интернатларининг моддий ва маънавий камчиликлари ўз вақтида бартараф этилмаганлиги сабаб ўқиш сифати тушиб кетган, ўқувчилар яшаб ўқиётган бинолар ғариб аҳволга келиб қолган. Ўқишга қабул қилиш жараёнида эса болаларнинг спортга бўлган иштиёқ ва қизиқишлари, иқтидорлари ҳисобга олинмасдан пала-партишлик билан ўқишга қабул қилинган. Бунинг натижасида, спорт мактабларининг умумтаълим мактабларидан фарқи йўқолиб қолган эди.   Шундан келиб чиққан ҳолда, болаларнинг футболга бўлган иштиёқини ошириш, профессионал футболчиларни босқичма-босқич тайёрлаш ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларига номзодларни етказиб бериш, ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, ИФМИлар ўрнида республика бўйлаб вилоят марказлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида 1 тадан марказлашган Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ташкил қилинди. 2018 йилнинг сентябрь ойидан ушбу футбол академияларида ўқиш жараёнлари бошланиб кетди.    Ҳозирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол академияларининг инфраструктурасини яхшилаш, уларнинг моддий-техник базаларини бойитиш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишларини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга татбиқ қилинмоқда.Албатта бу жараён катта куч ва маблағ талаб этади. Қисқа вақт ичида академияларда юқори сифатли инфратузилмаларни яратишнинг иложиси йўқ. Бу чора-тадбилар муайян режа асосида босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Тез орада юртимизда фаолият олиб бораётган барча академиялар талабга жавоб берадиган ҳолатга келтирилади. Бу ерда таълим оладиган болакайлар бор куч ва маҳоратларини намойиш қилиб, устозларидан ўрганганларини амалда татбиқ қилиб, терма жамоаларимизга муносиб номзодлар етишиб чиқади деб умид қилиб қоламиз.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 18:14, 23.10.2018. Ўқилди: 1346 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик