Кавани «Наполи»га қайтиши мумкин, агар...
«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис қандай ҳолатда «ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Каванини жамоага қайтариши мумкинлигини айтиб ўтди.
«Кавани — яхши футболчи. У «Наполи»да ўйнаганида бир мавсумда 30тадан ортиқ гол урган. У учун «Наполи»нинг эшиклари ҳамиша очиқ, барчаси унинг ўзига боғлиқ. Мен Қатар шайхи эмасман. Агар у «ПСЖ»дан кетишни истаса ва маошининг камайишига рози бўлса, у билан келишамиз. Акс ҳолда ҳеч ким футболчини мажбурлаб ушлаб ўтира олмайди», – деди Де Лаурентис.
Уругвайлик ҳужумчи 2011-2013 йилларда «Наполи» шарафини ҳимоя қилган. Кавани ушбу мавсумда Франция чемпионатида 6та ўйинда майдонга тушиб, уларда 5та гол урди ва иккита голга узатма берди.
Аввалроқ Эдинсон 2019/20 йилги мавсум сўнгида якунига етадиган шартномасини узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида хабар тарқалганди.
Манба: championat.com
Киритилди: 08:38, 26.10.2018. Ўқилди: 3960 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар