«Барселона» Неймарни қўлга киритиш учун ўз футболчисини «ПСЖ»га таклиф қилмоқчи
«Барселона» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни жамоага қайтаришга ҳаракат қилиб кўради. Каталонияликлар бразилиялик футболчини қўлга киритиш учун Усмон Дембелени парижликларга беришга тайёр.
"ПСЖ" раҳбарияти мазкур таклифни кўриб чиқишга тайёр. Мураббийлар штабининг тахминича, Дембеле ва Килиан Мбаппе биргаликда Франция терма жамоаси сафида эришган ютуқни клуб даражасида ҳам такрорлаши мумкин. Ҳар иккала футболчи ёзда Россия бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013-2017 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 20:41, 26.10.2018. Ўқилди: 19426 марта. Фикрлар: 6 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар