Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Динамо 15 29
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.07.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Айнтрахт Брауншвейг" - "Саарбрюккен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.07.2025

      05:10 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      05:40 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 2 в Сириусе, Россия.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      09:30 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Игора Драйв".
      10:00 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:50 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      15:00 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт.
      16:15 "Непридуманные истории". Омская область.
      16:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
      18:10 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:05 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:35 "Непридуманные истории". Омская область.
      01:05 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      03:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      04:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Црвена Звезда" (Сербия).
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Веснина.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Заур Абдуллаев против Роджера Гутьерреса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:35 Д/ф "КОПА 71".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. "Динамо" (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Алешандре Пантожа против Кая Асакуры, Сирил Ган против Александра Волкова.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      04:55 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Женщины. Групповая гонка.
      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      09:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      10:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Мужчины. Групповая гонка.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      13:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      14:45 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      21:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      00:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига-2018: Яна атиги беш қадам қолдия...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Янгиликлар
A A A

Янгича кўриниш олган миллий биринчилигимиз элит дивизиони тобора финишга яқинлашмоқда.

Ўтган ҳафта учинчи давра ўйинлари ҳам хотима топди. Демакки, олдинда ҳал қилувчи аҳамиятга эга якуний давра қолди. Бошқача айтганда, чемпионат карвонини манзилдан атиги 5 қадам - 5 тур ажратиб турибди.

Бу вақтда Суперлига пешқадами «Локомотив» мутлақо хотиржам: «темирйўлчилар» 27-турда «Навбаҳор»ни қабул қилиб, навбатдаги 3 очкони қўлга киритишди.

Иккинчи томондан, «Пахтакор» ҳали умид узган эмас: «шерлар» бу сафар «Бунёдкор» майдонидан ғалаба билан қайтиб, «Локо»нинг янада узоқлашишига йўл қўйишмади.

1-КУН: «НАСАФ» («АЖДАР») НАФАСИ

23 октябрь куни бўлган 3та ўйин тафсилотларини газетамизнинг пайшанба сонида ёзгандик, шунинг учун уларга кенг тўхталиш шарт эмас. Фақат айрим фактлар ва жиҳатларга бирров назар соламиз. «Насаф» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни бемалол енгиб (3:0), ғалабали сериясини 3та ўйинга етказди. Ҳа, «аждар» нафаси энди сезилмоқда. Қаршидаги баҳсда Бобур Абдухолиқов «дубл»га эришди, яна бир гол Шароф Муҳиддинов номига ёзилди. Иккинчи гуруҳ ғолиби бўлишга даъвогар «Қизилқум» ва АГМК ўртасидаги баҳсда ҳам мезбонлар устун келишди - 2:1. Навоийликлардан Элгужа Григалашвили ва Иван Нагаев ўзларини кўрсатган бўлсалар, Бахтиёр Ашурматов жамоасига ожиз тасалли берган жавоб голи 90+1-дақиқада урилди: Камолиддин Мурзоев ниҳоят, Суперлига доирасидаги ўйинда илк марта рақиб дарвозасини нишонга олди.  «Локомотив» - «Навбаҳор» учрашувида тахмин қилинган кескинлик кузатилмади: сокингина кураш якунида Марат Бикмаевнинг ягона голи «темирйўлчилар»га кутилган 3 очкони тақдим этди. «Локомотив»нинг Суперлига доирасидаги охирги 14та ўйиндан 11тасида ғалаба, 3тасида дуранг қайд этганини алоҳида айтиш керак. Умуман, Андрей Фёдоров жамоаси қаторасига 6та ўйиндан буён фақат ғалаба қозонмоқда. Дарвоқе, Андрей Канчельскис «Навбаҳор» бошмураббийи ролида илк мағлубиятни тан олди.

2-КУН: ВОДИЙЧА «РОКИРОВКА»

«Қўқон-1912» - «Нефтчи» ўйини натижаси жуда-жуда муҳим эди. Биринчи босқичда туппа-тузук ўйнаган, лекин бир айланиб, аутсайдер бўлиб қолган Нўъмон Ҳасанов жамоаси ниҳоят, 6та турга чўзилган ғалабасиз одимига чек қўйди. Умуман, қўқонликлар вазият қалтислигини теран англаб, илк дақиқалардан ҳужумга катта эътибор қаратишди, олдинда 2 нафар футболчига таянишди. Шу кунларда ҳаётдан кўз юмган собиқ футболчилар - Аброр Назиров ва Равшан Дўрмонов хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланган ўйинда мухлислар тезкор гол кўришди. Яъни 9-дақиқада Дарко Гожкович ҳисобни очди: «Нефтчи» кипери Абдумавлон Абдужалилов бош билан йўлланган тўпни қайтаришга ожизлик қилди. Фарғоналиклар 20-дақиқада мувозанатни тиклашлари мумкин эди, бироқ Игорь Таран деярли бўш қолган дарвозани ишғол этолмади. Кейинги ҳужумда Шодиёр Ҳожиматовга совуққонлик етишмади. Умуман, иккинчи бўлим ярмига қадар ҳисобдаги минимал фарқ сақланиб турди, гарчи томонлар галма-гал хавфли ҳужумлар уюштирган бўлсаларда. Бу ҳолатни яна ўша Дарко Гожкович бузди. Серб ҳимоячиси бу сафар ҳаводаги тўп учун курашда устун келиб, яна боши билан аниқ зарба йўллади. Хуллас, Гожковичнинг 2та голи «Қўқон-1912»га узоқ кутилган ғалабани тортиқ этди ва жамоа жадвалда бирданига икки поғона юқорилади, «Нефтчи» эса яна аутсайдер мақомида.

Яна бир муҳим ўйин, яна бир дерби, яна икки гол. Фарқи шуки, «Тошкент дербиси»да меҳмон жамоа ғалаба қозонди. Ўхшаш томони эса, «Миллий» стадионида «Бунёдкор» меҳмони бўлган «Пахтакор» ҳам икки бўлимда 1тадан гол урди. Биринчи бўлимнинг якуний қисмига қадар Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»), Фаррух Сайфиев, Исмоил Гонсалвеш ва Тиаго Безерра- («Пахтакор»)нинг уринишлари самара келтирмади. 36-дақиқада эса айнан Безерра мезбонлар кипери қаршисига ёлғиз чиқиб бориб, ҳисобни очди. «Шерлар» танаффусдан кейин ҳам ташаббусни қўлдан бой беришмади ва 81-дақиқада ўртадаги 3 очко тақдирини узил-кесил ҳал қилишди: ўйинга захирадан қўшилган Жамшид Искандеровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси кучли ва аниқ чиқди. Шу тариқа Шота Арвеладзе жамоаси пешқадамнинг янада узоқлашиб кетишига йўл қўймади, Миржалол Қосимов дружинаси эса 3-ўриндаги «Навбаҳор»га нисбатан яқинлашиб олиш имкониятидан фойдаланолмади.

«Бухоро» иккинчи босқич ҳисобидан илк ғалабасини нишонлади. Умуман олганда, Улуғбек Бақоев жамоаси нақ 6та ўйиндан буён очко ҳам ололмаётганди. Мана, бухороликлар ўз майдонларида «Металлург» дарвозасини бир мартагина ишғол қилиб, нохуш серияга нуқта қўйишди. Аслида ўйин мезбонлар учун яхши бошланмади. Зеро, бекободликлар 11-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди, аммо Ислом Исоқжонов «нуқта»дан ноаниқ зарба берди. Бу ҳолат «Бухоро» вакилларига ижобий таъсир қилди, чоғи, улар тез орада унча хавфли кўринмаган ҳужумни гол билан якунлашди. Акобир Тўраев тўпни анча олис масофадан дарвоза томон йўллагач, у ҳеч кимга тегмай, тўрга «илинди». Шундан кейин «Металлург» ҳужумлар шиддатини оширди. Хусусан, Шаҳзод Шайманов яқин масофадан гол уролмаган бўлса, Худойшукур Сатторов ўткир бурчак остидан дарвоза  тўсинини нишонга олди. Иккинчи бўлимда ҳам меҳмонлар устунликни сақлаб қолишди. Лекин асосий эътиборни ҳимояга қаратган «Бухоро»нинг қарши ҳужумлари хавфлироқ чиқди. Шундан вазиятлардан бирида Жавоҳир Илёсов ажойиб «сэйв» кўрсатиб, «Металлург»ни муқаррар голдан қутқарди. Якунда меҳмонларга шунчаки, омад етишмади - Суҳроб Нуруллоевнинг зарбасидан сўнг тўп яна бир бора дарвоза устуни билан «ўпишди». Хуллас, ижобий натижани бир амаллаб сақлаб қолган «Бухоро» турнир жадвалида айнан «Металлург»га нисбатан яқинлашди.

ТУР ҚАҲРАМОНИ - ДАРКО ГОЖКОВИЧ

Йўқ, сербиялик футболчини «дубль» қайд этгани учунгина танламадик. Асосий сабаб - «Қўқон-1912»нинг омадсиз даврга чек қўйгани. Бинобарин, Нўъмон Ҳасанов томонидан тузилган қизиқарли жамоа 6та тур мобайнида ғалаба кўчасига кирмай, қандайдир «ўра»га тушиб қолгандек таассурот уйғотганди. Мана, битта ғалаба самараси ўлароқ, «Қўқон-1912»нинг умумий ҳолати бироз ўнгланди. Шундай экан, Гожковичнинг бош билан урган 2та голи қадри жуда баланд. Қолаверса, сербиялик ҳимоячи «дубль» қайд этиш баробарида орқа чизиқда ҳам роса тер тўкди. Хуллас, «Нефтчи» устидан қозонилган ғалаба «Қўқон-1912»нинг Суперлигада қолиш имкониятини анча оширганини назарда тутиб, унинг бош сабабчисини тур қаҳрамони сифатида эътироф этишни маъқул кўрдик.

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Жорий йил «Насаф» билан 3-марта ўйнадик, менга қолса, бундай учрашувлар сони янада кўпа-йишини хоҳлардим. Сергей Лушан («Сўғдиёна» бош мураббийи).

- Қандай бўлсак, шундаймиз. Боримизни шу майдон кўрсатди. Захирамиз эса «Пахтакор» ёки «Локомотив»ники каби катта эмас. Андрей Канчель-скис («Навбаҳор» бош мураббийи).

- Рақибнинг ҳимоявий тактика қўллашини аввалдан кутгандик, аммо бунчаликка бориши мумкинлиги хаёлимизга ҳам келмаганди. Андрей Фёдоров («Локомотив» бош мураббийи). 

- «Қўқон-1912» асосан стандарт вазиятларга эътибор қаратишини шогирдларимга алоҳида айтгандим. Лекин мен хавфсираган ҳолат бўлди, барибир... Баҳром Ҳайдаров («Нефтчи» бош мураббийи).

- Бу ғалаба мен учун ҳам бошқача аҳамият касб этади. Зеро, бугун турмуш ўртоғимнинг туғилган куни. Демак, яхши совға тайёрладим. Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи).

- Яхшибоев, Алижонов, Алибоев, Шукуров, Турғунбоев ва Ҳамдамов каби йигитлар эртага ўзбек футболи таянчига айланишга қодирлар. Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи).

- Тўғри, мукофот пули йўқ, лекин бу баҳона бўлмайди. Ўз олдига катта мақсад қўйган, келажакда кучли футболчи сифатида танилишни истаганлар моддий манфаатни биринчи ўринга қўймасликлари керак. Миржалол Қосимов («Бунёдкор» бош мураббийи).

 

ТУР СТАТИСТИКАСИ

Ўйин: 6

Гол: 12 (ўртача: 2)

Томошабин: 25062 (ўртача: 4177)

Мезбонлар ғалабаси: 5

Меҳмонлар ғалабаси: 1

Дуранг: -

Йирик ҳисобли ғалаба: 1 («Насаф» - 3:0)  

Энг сермаҳсул ўйинлар: «Насаф» - «Сўғдиёна», «Қизилқум» - АГМК (3тадан гол)

Огоҳлантириш: 21 (ўртача: 3,5)

Четлатиш: 1 (ўртача: 0,16...)

Энг «қўпол» ўйин: «Бухоро» - «Металлург» (9та «сариқ» + 1та «қизил»)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Бухоро» - «Металлург» (6315)

Пенальти: 1(самарасиз)

«Дубль»: 2 (Б.Абдухолиқов, Насаф»; Д.Гожкович, «Қўқон-1912») 

«Хет-трик»: - 

Автогол: -

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:56, 31.10.2018. Ўқилди: 4465 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.