Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • 4:0
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 32 82
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 32 57
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 32 44
8 Реал Сосьедад 32 42
9 Атлетик Бильбао 32 41
10 Осасуна 32 39
11 Райо Вальекано 32 38
12 Эспаньол 32 38
13 Жирона 32 38
14 Валенсия 32 36
15 Эльче 32 35
16 Мальорка 32 35
17 Севилья 32 34
18 Алавес 32 33
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 32 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мақсадимиз - ҳимоя қилиш ёхуд «Бавария» ўз футболчилар, мураббийини хафа қилдириб қўймайди...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мюнхен клуби раҳбарлари бир-икки ҳафта олдин махсус матбуот анжумани ташкил этиб, журналистларга айблов қўйишди: «Сизлар футболчиларни танқид қилишда меъёрни унутиб қўймоқдасиз...».

Гап шундаки, «Бавария» Бундеслигада кетма-кет 2 марта мағлубиятга учраб, турнир жадвали 6-қаторига сурилганидан кейин Германияда бош мураббий Нико Ковач истеъфога чиқарилиши ҳақида баралла гапира бошлашди. ОАВ вакиллари хорват мутахассиси ўрнига муносиб номзод қидиришни ҳам пайсалга солишмади.

Дейлик, «Бавария» раҳбарияти Юпп Хайнкесни ортга қайтариш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзилди, Арсен Венгерга мурожаат қилингани ҳам баён этилди. Натижада мюнхенликлар ўтган жума куни махсус матбуот анжумани уюштириб, вазиятга ойдинлик киритишни лозим топишди.

Тадбирда «Бавария»нинг барча раҳбарлари - Ули Хёнесс (клуб президенти), Карл-Хайнц Румменигге (бошқарув кенгаши раиси), Ҳасан Салихамижич (спорт директори) иштирок этишди. Лекин улар мураббийни алмаштириш хусусида гапиришгани йўқ, аксинча, Ковач ва футболчиларни қўллаб-қувватлаб, матбуотдаги танқидларга мутлақо қарши эканликларини билдиришди.

Карл-Хайнц Румменигге («Бавария» бошқарув кенгаши раиси): - Бу «Бавария» учун муҳим кун, зеро, ноўрин муносабатларга охиригача сабр қилмаслигимизни билдирмоқчимиз. Ҳар ҳолда, матбуотнинг бўҳтон тарқатишига жим қараб турмаймиз. Мақсадимиз - футболчилар, мураббийлар ва клубимизни ҳимоя қилиш.

Йўқ, барча айбни ОАВга тўнкаш ниятидан йироқмиз. Агар жамоа суст ўйнаса, мақтов ортиқча. Демоқчиманки, адолатли репортажлар кўришни хоҳлаймиз. Хуллас, агар жамоамиз ёки футболчиларимизга нисбатан ноўрин танқидлар янграса, бунга қарши чора қўллаймиз.

Мисол учун, Мануэль Нойер ҳақида ўқиганларимни изоҳлаб беришга ожизман. Ахир у 4 марта жаҳоннинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилган. Унутманг, Мануэль жароҳат туфайли деярли бир йил майдонга тушолмади.

Айтингчи, энди битта хато учун унинг устидан мағзава тўкиш инсофданми? Нима, сизларда Нойернинг юқори савиясига шубҳа борми? Хуммельс ва Боатенг ҳақида ҳам кўп номақбул гаплар эшитяпмиз. Уларга нисбатан бўлаётган танқидлар ҳаддан зиёд ошиб кетди. Бу гапларим ОАВ вакилларига ҳам, футбол экспертларига ҳам бирдек тааллуқли.

Ҳасан Салихамижич («Бавария» спорт директори): - Мени бош мураббийни ошкора қўллаб-қувватламасликда айблашмоқда. Бир нарсани аниқлаштириб олайлик, нега бундай қилишим керак? Биз Ковач ишини қадрлаймиз, тамом. Ҳар бир ўйиндан кейин уни дейлик, матбуотда мақташимиз шарт эмас.

Умуман, ҳозирги ҳолат жуда ғалати. Сизлар - матбуотчилар клубга ҳурмат билан ёндашмаяпсизлар. Жамоа томон йўналтирилган танқинлар бўронидан шунчаки, даҳшатга тушяпман. Бундай вақтда табийки, футболчиларни ҳимоя қиламиз.

Ули Хёнесс («Бавария» президенти): - Клубнинг трансфер сиёсатини танқид остига олаётганларга жавобим шуки, биринчидан, янги футболчиларга катта маблағ сарфлаганимиз йўқ. Мисол учун, Горецка учун «Шальке»га бир чақа ҳам тўламадик, Гнабрини эса «Хоффенхайм»дан ортга қайтардик.

Иккинчидан, Роббен, Рибери ва Рафинья каби футболчилар билан шартнома муддатини узайтирдик. Бернатни «ПСЖ»га сотганимизга келсак, ўтган йили Севильяда ўйнаганимизда, унинг жамоамизни ЧЛ кейинги раундига чиқишдан мусово этишига сал қолганди.

«Бавария» қадрияти шуки, муаммолар ҳам, ютуқлар ҳам муайян бир футболчига боғлиқ эмас. Ихтиёримизда 16-17 нафар жаҳон савиясидаги футболчи бор!

Нико Ковач («Бавария» бош мураббийи): - Факт шуки, натижалар - адолатсиз. Дейлик, охирги 4та учрашувда дастлабки ўйинлардагидан кам вазият яратмадик. Муаммо - ҳужумларга якуний нуқтани қўя олмаётганимиз. Ҳар ҳолда, бирор ўйинда суст кўринмадик, фақат тўп дарвозага кирмади.

Ҳаммасини бирданига ўзгартирмоқчи эмасмиз, шубҳага ўрин йўқ. Жамоамизга фақат озгина омад керак. Аслида кайфият аъло, ўз ишимизга позитив руҳда ёндашяпмиз. Ичимизда футболга нисбатан эҳтирос олови бор.

Ҳаёт омадсизлик ва муваффақиятлардан иборат. Ишонтириб айтаманки, «Бавария» ўйинларга муносиб тайёргарлик кўряпти ва ижобий натижаларга муносиб.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:57, 31.10.2018. Ўқилди: 2389 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
7 Барселона Роберт Левандовски 12
8 Алавес Лукас Бойе 12
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
10 Сельта Борха Иглесиас 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик