Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган “Барселона” – “Бетис” учрашуви мехмонлар ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Фирпо гол урган бўлса, бироз ўтиб Санчес ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Иккинчи бўлимда Месси пенальтидан ҳисобни қисқартирди сўнгра, Ло чельсо орадаги фарқни яна узоқлаштирди. 79-дақиқага келиб Видаль орадаги фарқни биттага қисқартирди. 81-дақиқада Ракитич қизил карточка олиб жамоасини қийин аҳволда қолдирди.
Бироқ, Каналес жамоасини яна олдинга бошлади. Месси 90-дақиқада дубльни расмийлаштирди. Аммо, унинг голлари мағлубиятдан сақлаб қололмади.
Барселона – Бетис 3:4
Гол: 0:1 – 20 Фирпо, 0:2 – 34 Санчес, 1:2 – 68, пенальти Месси, 1:3 – 71 Ло Чельсо, 2:3 – 79 Видаль, 2:4 – 83 Каналес, 3:4 – 90 Месси.
Барселона: Тер штеген, Пике, Альба, Сержи Роберто, Лангле, Ракитич, Бускетс (Аленья, 69), тур (Видаль, 46), Малком (Мунир, 57), Месси, Суарес.
Бетис: Лопес, Бартра, Сидней, Фирпо, Манди, Санчес (Каналес, 62), Ло Чельсо (Инуи, 87), Вильям Карвалью, Гуардадо, Тельо, Морон (Леон, 76).
Огоҳлантиришлар: Гуардадо (24), Ракитич (44), Бускетс (59), Манди (69), Видаль (73).
Четлатиш: Ракитич (81).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).