Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Улар қисқа вақтда жуда хавфли рақибларга айланди” — Каруана ўзбекистонлик шахматчилар ҳақида

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Дунёнинг 3-рақамли шахматчиси, америкалик Фабиано Каруана ўзбек шахмати ҳақида фикр билдирди. У Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Ёқуббоев ҳақида илк бор 2020-йилда Рустам Қосимжоновдан эшитганини айтиб ўтди.

“Менимча, 2021-йилдан, балки ҳатто 2020-йилдан бошлаб Рустам Қосимжонов айрим иқтидорли йигитлар ҳақида гапира бошлаганди. Ўша пайтда улар жуда ёш эди. У ҳатто Нодирбек Ёқуббоевни иқтидорлилар орасида энг истиқболлиси сифатида тилга олган — бу эса бундай ёш ва кучли ўйинчилар ҳақида гап кетганда жуда қийин баҳо”, дейди Каруана.

У, шунингдек, Нодирбек Абдусатторов билан 2021-йил охирида ўтказилган рапид бўйича Жаҳон чемпионатида тўқнаш келганини эслаб ўтди. Мазкур турнирда ўзбекистонлик шахматчи 17 ёшда бўлган ва чемпионликни қўлга киритиб, халқаро майдонда ўзини намоён қилган эди.

“Мен Нодирбекка қарши 2021-йил охирида ўтказилган Жаҳон чемпионатида ўйнаганман ва у ўшанда турнир ғолибига айланган эди. Синдоров номини ҳам илк бор 2021-йилда эшитганман, баъзи ўйинларини кўргандим, лекин у билан амалий тажрибам кўп эмас эди. Жавоҳир билан илк бор 2023-йилда Grand Swiss турнирида ўйнадим. Ўша пайтда у ҳозиргидек мукаммал эмас эди, лекин мен унинг жуда кучли эканини ҳис қилганман. У дебютда аниқ тизимга эга эмасди, ҳатто бироз шубҳали вариантларни ўйнарди, лекин барибир жуда кучли эди. Ўша ўйиндан кейин мен Синдоров жуда тез орада хавфли ўйинчига айланиши мумкин, деб ўйлагандим”, деди америкалик шахматчи.

Каруана Абдусатторов ҳақида у аллақачон ўзини исботлаган шахматчи эканини ва Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиададаги муваффақиятини табиий натижа сифатида баҳолади:

“Нодирбек, албатта, аллақачон ўз даражасини исботлаган. Ўзбекистоннинг Олимпиадада ғалаба қозониши ажабланарли эмас. Бу воқеа анча олдин бўлган. Ҳозир янги кашфиётлар кўп эмас, лекин Синдоровнинг Номзодлар турнирида 6 та ғалаба қайд этгани — бу ҳақиқий янгилик”.

Маълумот учун, ўзбекистонлик шахматчилар орасида илк бор Номзодлар турнирида қатнашган Жавоҳир Синдоров 10 очко билан ғолибликни қўлга киритди ва мусобақани мағлубиятсиз якунлади. У турнир давомида иккита рекордни янгилади: энг кўп жамғарилган очко ва энг кўп ғалаба. Синдоров даъвогарлар мусобақасида Андрей Есипенко, Рамешбабу Прагнанандха (икки марта), Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура ва Вей И каби кучли гроссмейстерлар устидан ғалаба қозонди.

Жавоҳир Синдоров мазкур турнир ғолиби сифатида амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун кечадиган баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Турнир санаси ва манзили FIDE томонидан эълон қилинади.

Шунингдек, Синдоров 2025-йилги Жаҳон Кубогида барча рақибларини мағлуб этиб, чемпион бўлган эди. Нодирбек Абдусатторов эса 2025-йилда London Chess Classis, 2026-йилда эса Tata Steel Chess мусобақаларида зафар қучди. Нодирбек Ёқуббоев 2023-йилда Qatar Masters турнири ғолиби бўлган.

Айни вақтда FIDEнинг лайв рейтингида ҳолат қуйидагича:

Нодирбек Абдусатторов: 2780 очко (4-ўрин)
Жавоҳир Синдоров: 2776 очко (5-ўрин)
Нодирбек Ёқуббоев: 2689 очко (38-ўрин).

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:49, 19.04.2026. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик