Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мюллернинг хотинидан «Бавария» устозига очиқ «ҳамла»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Бавария» жорий мавсум барқарор натижа кўрсатолмаяпти. Боз устига, жамоа ичидаги вазият ҳам яхши эмас, чоғи. Бош мураббий Нико Ковачни ҳамма танқид билан «сийламоқда», ҳаттоки, футболчиларнинг турмуш ўртоқлари ҳам бу жараёндан четда қолишмаяпти.

Мисол учун Томас Мюллернинг ҳамхонаси Лиза хоним Бундеслига 10-туридан ўрин олган «Бавария» - «Фрайбург» ўйини (1:1)дан сўнг хорватиялик мутахассисга ошкора эътироз билдирди. Унга эрининг 70-дақиқага қадар захира ўриндиғида қолиб кетгани асло ёқмаган кўринади.

Лиза Мюллер ўз аламини «Инстаграм» тармоғи воситасида тўкиб-сочди: «Унинг (Нико Ковач назарда тутилгани ўз-ўзидан аён)ҳаммага аён ҳақиқатни англашига қадар 70 дақиқа ўтиб кетди».  Хуллас, Лиза эрининг захирадан ўйинга қўшилган вақтини шундай изоҳлади. Тўғри, у кейинроқ ёзувларни ўчириб ташлади.

Нико Ковач миссис Мюллернинг истеҳзосига қандайдир муносабат билдиргани йўқ, Томас эса оддий изоҳ берди: «Ҳа, Лиза нималар ёзганини айтишди. Менимча, бу шунчаки, эҳтирос натижасида юзага чиққан реакция.

Тўғри, турмуш ўртоғим бундай кескин фикр билдирмаслиги керак. Ҳар ҳолда, барчасини шу тариқа баён этиш ярамайди. Бироқ Лиза мени яхши кўргани ва азбаройи ачинганидан шундай йўл тутганки, унга қарши нима ҳам қила олардим...?»

Клубда эса Мюллер хонимнинг изоҳини анча жиддий қабул қилишди. Хусусан, «Бавария» расмий сайтида алоҳида баёнот ҳам берилди. Ваҳоланки, одатда бундай воқеликлар мутлақо эътиборсиз қолдириларди.

«Томас Мюллернинг турмуш ўртоғи Лиза Бундеслига доирасида «Фрайбург»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобида тугаган ўйиндан кейиноқ «Альянц Арена» стадионида мураббий Нико Ковачни қидириб топди ва «Инстаграм»да эрининг 70-дақиқагача захирада қолгани юзасидан билдирган фикри учун узр сўради. Ковач уни тўғри тушунди», - дейилади клуб баёнотида.

Бироқ воқеанинг узвий давоми ўлароқ, Лиза Мюллер кейинроқ Томаснинг «Инстаграм»даги барча фотосуратларини ўчириб ташлади. Ўз ўрнида қўшимча маълумот бериш жоиз: Томас ва Лиза 2009 йили оила қуришган. Лизанинг профессионал чавандоз эканлигини ҳам айтиш ўринли.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 08:04, 16.11.2018. Ўқилди: 7840 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик