Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-урин учун

08/09 17:00 Ўмон - Ҳиндистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3677 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 08.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Аргентина - Венесуэла.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      10:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Аргентина - Венесуэла.
      02:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 08.09.2025

      05:20 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Заключительный турнир в Пекине, Китай.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      14:15 "География спорта". Йошкар-Ола.
      14:40 "Культовые".
      15:10 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
      17:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Спринт.
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:40 "Тайны звёзд спорта".
      21:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 3 с.
      21:50 "Вы это видели".
      22:45 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Блочный лук.
      01:00 "Культовые".
      01:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
      03:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 08.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Гонка преследования.
      07:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 "Лица страны". Евгений Климов.
      12:20 Смешанные единоборства. UFC 314 в Майами, США. Жан Силва против Брайса Митчелла.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Д/ф "Мондиаль 2020. Сильнейшая сборная мира".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Авангард" (Омск) - "Ак Барс" (Казань). Прямая трансляция.
      20:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Факел" (Воронеж) - "Арсенал" (Тула). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Париже, Франция. Нассурдин Имавов против Кайо Борральо.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Блочный лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 08.09.2025

      06:00 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      11:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 13 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      12:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      13:30 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      15:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      15:45 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      16:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      17:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 13. Кабесон-де-ла-Саль - вершина Англиру.
      17:45 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 14. Авилес - вершина Ла-Фаррапона.
      19:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      20:00 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      20:45 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      21:30 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      23:00 Теннис. US Open. Лучшие моменты.
      00:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      01:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      02:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      03:00 Теннис. US Open. Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Аманда Анисимова (США).
      04:30 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўта бесабр ва тажовузкор 31 ёшли мураббий Юлиан Нагельсман туғрисида...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Bild журналисти Кай Траманн шу йилнинг май ойида немис футболининг таниқли арбоблари ҳақида ҳикоялар тўпламини чоп этди. Мазкур асар муқаддимасида «Хоффенхайм» бош мураббийи Юлиан Нагельсманнинг номи келтирилгани эътиборимизни тортди. Келинг, сиз ҳам келажаги порлоқ ёш мутахассиснинг футбол ва унинг ташқарисидаги фаолияти билан танишинг ва баҳо беринг.

Тоғ велосипеди - футболни унутиш воситаси

Юлиан Нагельсманн асл бавариялик эканига шубҳа қилмай қўяверинг: у табиат ва тоғларни жуда севади. Тоғли ҳудуддаги велосипед сайри эса энг суюкли маш­ғулотидир. Мураббийнинг таъкидлашича, сайр пайтида у «Хоффенхайм»нинг навбатдаги рақиби хусусидаги ўй-фикрлардан халос бўлади. Дарвоқе, баъзан Юлиан ўз шогирдларини ҳам альпинистликка жалб этиб туради.

Юлианнинг ўғли Макс Жастин Тимберлейк қўшиқларини ёқтиради. Мураббийнинг ўзи эса оммавий тароналар шайдоси. Лекин 3 ёшли фарзанди учун Тимберлейк ижодидан намуналар хиргойи қилишга эринмайди.

Рафиқаси билан навбатда турганида танишган

Шу йилнинг баҳорида Нагельсманн никоҳдан ўтди. Рафиқаси - Верена билан 2007 йилдан бери бирга, илк танишувлари эса мактабда бўлганди: «Танаффус чоғида у доимо буфет эшиги олдига биринчи бўлиб келарди. Ёнимдан чопиб ўтгани боис, бу ҳолат эътиборимни торт­ди. Верена ўта гавдали эмас, лекин одимлаши салмоқли. Очиғи, булочка ва шницелни яхши кўришидан анча хавотирда эдим. Бироқ у ҳамон сарвқоматли».

Нагельсманн баъзан ўта тажовузкор

Бир куни Юлиандан «Қайси хусусиятингиз фарзандингизда бўлишини истамайсиз?», деб сўрашганида, мураббий шундай жавоб қайтарди: «Энг заиф жиҳатларимдан бири шуки, мен жуда сабрсизман, шогирдларимга нисбатан қарор қабул қилишда шошма-шошарликка йўл қўяман. Ўйин пайтида эса баъзан майдон четида туриб қизишиб кетаман. Режаларим тўла-тўкис ва тез амалга ошишини истайман. Мана шу камчиликларимни ўғлимга раво кўрмайман ва унинг сабрлироқ бўлишига умид қиламан».

Отасининг вафоти

Юлиан 20 ёшга чиққанида, отаси Эрвин Нагельсманн вафот этди. Мусибат оилага кучли таъсир ўтказди. Аввалига Эрвиннинг ўлими қисқа бетобликдан сўнг юз бергани эътироф этилди. Бир ойдан кейин Юлиан бу фикр­ни рад этиб, отаси ўз жонига қасд қилганини билдирди: «Мудҳиш фожиа уйимизда юз берди. Бошқа ҳеч нарса айта олмайман ва буни истамайман. Чунки бу ўта шахсий воқеа. Фожиа туфайли уйни иложи борича тезроқ сотишни истадик. Кўплаб хотираларим у билан боғлиқ бўлган. Бироқ ойим учун янги ҳаётни бошлаш муҳимроқ эди. Тез орада у мақсадига етди».

Отаси унинг ғалабаларини кўрмаганидан афсусда

«Ҳозир мен Бундеслига жамоаси устозиман, буни кўриш отамга насиб этмаганини ўйлаб, ғамгин бўлиб қоламан. У ҳаётлик пайтида мен ёшлар жамоасида иш бошлагандим. Ўтиш даврида эканимни отам тушунмади ва иқтисод факультетидаги ўқишни ташлаб кетганимдан қаттиқ ранжиганди. У менинг келажагим учун қайғурганди. Тез орада отам бизни тарк этди. Ҳа, 28 ёшда Бундеслига мураббийи бўлганим ва ажойиб стадионда ишлашимдан у бехабар. Аммо назаримда, «Ганновер»ни қай йўсинда маҳв этаётганимни отам кўриб тургандек. Мураббийлик қилаётганим унга маълумлигини билсам, мамнун бўлардим. Унинг ёнимизда эмаслиги жаҳлимни чиқармайди. Лекин шу ерда бўлишини жуда истардим. У ва биз билан юз берган воқеалар моҳиятини энди тушундим».

Болаликдаги севимли ўйинчиси

Болалик пайтида Юлиан ўз акасидан ибрат олиб, «Бавария»га мухлислик қилган. Суюкли футболчиси сифатида Ален Сюттерни эътироф этади. «Бунинг асосий сабаби - Аленнинг соч турмаги. Унинг узун малла сочлари мени ром этганди», дейди мураббий. Кейинчалик Юлианни Меҳмет Шоллнинг стандарт вазиятлардан урган чиройли голлари мафтун этди. «Кўпчилик болалар ва ўсмирлар ҳужумкор ўйинчиларни ёқтирадилар. Менга эса Меҳметнинг ҳаракатлари илҳом берарди», дейди Нагельсманн.

Дастлабки футболка

Гарчи Нагельсманн Шолль ва Сюттерни «кумир» сифатида эътироф этган бўлсада, у олган дастлабки «Бавария» футболкасига Маттеус номи ёзилганди: «Сариқ-кўк рангдаги сафар либоси. Очиғи, кўк шортлар ва сариқ рангдаги гетралар - рангларнинг ўта бемаъни уйғунлиги. Боз устига, либослар парашют учун ишлатиладиган ялтироқ ипакдан тикилган. Бу футболкани пешона тери эвазига топган пулимга харид қилганман. Лекин барибир, у либосларим ичидаги энг яхшиси эмас».

Севимли сериали

Юлиан ватандошлари томонидан яратилган «Телбалар» комедия сериалини ёқтиради: «Мазкур картинанинг битта сериясини қайнонам билан биргаликда томоша қилдик. Мен фильмда қўлланилган тўмтоқ ибораларга унинг муносабатини билмоқчи бўлгандим. Назаримда, бу жуда ажойиб усул. Айрим сериаллар худди ҳаётдан олингандек».

ТВга «Мени кутгил» кўрсатувининг немисча

вариантини киритиш истаги

Мураббий маҳаллий канал орқали намойиш этиладиган «Йўқолиб қолганлар» дастурини мириқиб томоша қилади: «Бу кўрсатув менга доимо манзур бўлган - 20 ёки 30 йил кўришмай юрган кишилар тўсатдан ўзаро дуч келиб қолишади. Ўта эҳтиросли лаҳзалар! Кўнгилчан бўлганим учун, ҳар гал экран қаршисида ўтирганча уларнинг йиғиларига жўр бўламан. Билмадим, балки қачонлардир бу кўрсатувга бошловчи бўларман? Нима бўлганда ҳам, 30 йилдан бери бир-бирини топа олмай юрганларга ёрдам беришдан бош тортмайман».

«Хаки» - рулетнинг совғаси

«Хоффенхайм» бош мураббийи гўштли рулет тайёрлашнинг ҳадисини олган, тахаллус - ана шу пазандалик самараси. «Чиндан ҳам, уни сифатли қилиб пишираман, ейишни ҳам ўрнига қўяман. Доимо рулет учун махсус соус тайёрлайман. Бу ўта жўн таом, аммо менга жуда ёқади. Мураббийлик штабидаги касбдошларим мени Хаки деб аташади. Чунки уларни тез-тез рулет базмига таклиф этаман», дейди Юлиан.

Ёшликдаги бебошлик оқибати

Футболчилик даврида Нагельсманн тиззасидаги жароҳатни вақтида даволашдан кўра, маъшуқаси билан «ялло» қилишни устун қўйганди. Ҳозир у ўша қарорини ҳаётидаги энг катта хато деб ҳисоблайди. Чунки саломатлигини тиклаш учун 10 ой вақт сарфлашига тўғри келганди.

Оғир табиатли ўйинчилар

ишқибози

Ҳикоядан мураббийнинг собиқ шогирдлари ва жамоадошлари билан ёзишмалари ҳам ўрин олган. Уларнинг айримлари билан танишинг: «Салом, Юлиан. Фаолиятингдаги энг яхши шогирдинг - Сандро Вагнерман. Мен кетгач, «Хоффенхайм» маш­ғулотлари анча осойишта ўтадиган бўлиб қолгандир? Ёки мени соғиняпсанми?» Мана бир йилдирки, Вагнер «Бавария»да тўп сурмоқда. Нагельсманнинг фикрича, Сандро билан ишлаш қийин, лекин қизиқарли: «У билан ёзишиб тураман. Табиатан ўта инжиқ бўлсада, ажойиб йигит. Айниқса, майдонда Сандрога гап уқтириш осон эмас. Буни ўзи ҳам яхши билади. Ана шу оғир табиати малакали мураббий бўлишимда муҳим роль ўйнади. Ундан аввал ўжар футболчиларга дуч келмагандим. Ўйлашимча, Вагнер мен билан ҳамкорлик қилганидан хафа эмас. «Бавария»га ўтиб, орзусига етди. Ўзим ҳам шогирдим билан фахрланаман».

Кейинги савол Кристиан Трешдан: «Юлиан, «Мюнхен-1860»да тўп сурган давримиздаги лақабларимиз эсингдами?»

Мураббийнинг жавоби: «Ҳа, унутганим йўқ. Сени Виейра, мени Терри деб чақиришарди. Биз шунақа моҳир ўйинчилар эдик».

Хусусий мураббий ва руҳшунос

«Менинг хусусий мураббийим бор, аммо у баскетбол оламидан. Шунинг­дек, руҳшунос хизматидан ҳам фойдаланаман. У менга дам олиш, кучимни тиклаш ва ташвишлардан халос бўлишда кўмаклашади. Улар - яқин маслаҳатчиларим. Кези келганда, Томас Тухель билан боғланиб тураман».

Гвардиола ва Почеттино

Нагельсманнда бирор-бир таниқли касбдошидан нусха кўчириш истаги йўқ. Бироқ у Хосеп Гвардиола фаолиятини юксак баҳолайди. Шунингдек, Маурисио Почеттино ва Йохан Кройфф­ларга ҳам ҳурмати баланд.

Дронлардан воз кечди

Ҳаётдан ортда қолмасликка интилган ёш мутахассис замонавий технологиялардан фойдаланишни хуш кўради. «Хоффенхайм»нинг машғулот майдончасига улкан экран ва камералар ўрнатилган. Машғулот жараёнини мураббий дронлар ёрдамида тасвирга олиш ниятида эди. Бироқ режадан воз кечишига тўғри келди - дронларнинг шовқини ўйинчилар фикрини чалғитар экан.

Вақтини беҳуда ўтказмайди

«Очиғи, жамоа тактикаси бобида кўпроқ ҳожатхонада бир қарорга келаман. Кимдир телефон ўйнаш ёки газета-журнал ўқиш билан вақт ўтказади. Мен эса машғулотларнинг сифати ҳақида бош қотираман. Осуда шароитда ажойиб ғоялар туғилади».

Бироқ мураббий бу ғояларини ҳожатхона қоғозига туширмайди: «Энди 30га чиқдим, миямдаги фикрларни ҳожатхонадан чиқиб, хотиржам равишда блокнотимга ёзиш учун 10-15 дақиқа хотирамда сақлашга қурбим етади».

Нагельсманнинг самарали режалари учун яна бир қулай жой - ётоқхона. Айнан уйқуга кетиш арафасида Юлиан миясида фантастик ғоялар жунбушга келади. Мураббий эса эринчоқликни бир четга суриб, уларни тезда қоғозга муҳрлайди.

Ҳаммадан тил билишни талаб қилади

«Бавария»да барча футболчи ва мураббийлар немис тилини билишлари шарт. Гвардиола ва Анчелотти ҳам Мюнхенга келишларидан бир неча ой аввал тил ўрганиш билан машғул бўлишган. Ўзаро тил топишиш учун бу жуда муҳим. Юлиан бу борада янада талабчан - шогирдларининг талаффузига алоҳида эътибор беради: «Фаолиятим аввалида айрим қоидаларни киритдим. Масалан, футболчи «тўпни менга узат» ибораси ўрнига «тўпни узат» деса, 1 евро жарима тўлайди. Ой давомида анчагина маблағ тўпланиб қолди. Мен эса уни жамоа номидан хайрия тадбирларига сарфлайман».

Ширинликларга тўла кабинет

Нагельсманн ва унинг ёрдамчилари ишлайдиган хона жамоанинг ички муҳитини ва мураббий табиатини яққол акс эттиради. У ерда шовқин-сурон ва мусиқа ҳукмрон. Шунингдек, матбуот котиби Кристиан Фроммерт тасарруфидаги ширинликларга тўла махсус шкаф ҳам бор.

Қачондир гид бўлмоқчи

Пурвиқор тоғлар шайдоси бўлган мураббий фаолиятини якунлаганидан кейин суюкли гўшасида велосипед, чанғи ёки пиёда сайрларни ташкил этиш ниятида. Чунки у она табиат қўйнида телефон ва шунга ўхшаш чалғитувчи буюмларсиз мириқиб ҳордиқ чиқаришни хуш кўради. 

Манба: InterFutbol
Киритилди: 23:46, 19.11.2018. Ўқилди: 2993 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.