Рабьо ва «ПСЖ» раҳбарияти ўртасида якуний учрашув бўлиб ўтади
"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ўзининг кейинги фаолияти борасида якуний қарорга келмоқчи. Футболчи "ПСЖ" президенти билан сўнгги марта учрашишга рози бўлди.
Рабьонинг парижликлар билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум сўнгида якунига етади. Ярим ҳимоячи учун "Барселона" асосий даъвогар бўлиб турибди.
"Пари Сен-Жермен" Адриен учун янги шартнома тайёрлаб қўйди. Унга кўра, Рабьонинг маоши оширилиши кўзда тутилган. Акс ҳолда ўйинчи мавсум охирида эркин агент сифатида жамоани тарк этади.
2018/19 йилги мавсумда Адриен Рабьо Франция чемпионати доирасида 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди. Ўйинчи етти йилдан бери парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Манба: football24.ua
Киритилди: 10:31, 24.11.2018. Ўқилди: 3578 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар