Хоразмда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган футбол мусобақаси бўлиб ўтди
Хоразм вилоятида 8 - декабр Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишлаб 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада жами 9та жамоа қатнашди. Учрашувлар Хоразмдаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилди. Қизғин кечган курашлар давомида ёш футболчилар ўз қобилиятлари ва маҳоратларини намойиш қилишди.
Якунда Урганч шаҳрининг "Ёшлик" жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин "Наврўз" жамоасига насиб этди. Учинчи ўринни эса "Истиқлол" жамоаси эгаллади.
Мусобақалар сўнггида Хоразм вилояти футбол ассоциацияси ва Ёшлар иттифоқи томонидан ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 10:28, 08.12.2018. Ўқилди: 1888 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар