Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОК-2000: Мислсиз шармандалик…

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг шахсий канали («Футболиум»)да тақдим этилаётган маълумотлар асосида «Осиё кубоги. Олдин қандай бўлган?» сериалини давом эттирамиз. Навбат 2000 йилги турнирнинг финал раунди ҳақидаги ҳикояга келди. Кўпчилик яхши эсласа керак, Ўзбекистон миллий жамоаси тарихидаги энг катта шармандалик айнан Ливан-2000да кузатилганди...

Тақдир экан, БААдаги саралаш турнирига деярли тайёргарликсиз ва ўйинни аниқ йўлга қўймаган ҳолда борган ва ортга йўлланма билан қайтган Ўзбекистон терма жамоаси атиги бир ойдан кейин бош мураббийсиз қолади. Йигитларимизни квалификацион раундда ғалаба сари бошлаган Маҳмуд Раҳимов 1999 йилнинг декабрь ойи сўнгги кунлари автофалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмади. У Самарқанддан Тошкентга машинада йўлга тушганди. Битта тахминга кўра, ҳайдовчининг руль устида ухлаб қолгани мудҳиш воқеага сабаб бўлган. Асосий зарба мураббий жой олган автомобилнинг олд ўриндиғи томонига тушган...

Айтиш ўринли, Раҳимовнинг Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувидаги меҳнатлари Осиё футбол конфедерацияси томонидан муносиб баҳоланган. Яъни ҳамюртимиз ўлимидан кейин қитъанинг 1999 йилги энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилганди. Табиийки, Раҳимовнинг ҳалокати ЎФФ олдига зудлик билан янги мураббий топиш вазифасини кўндаланг қўйганди. Аввалига Виктор Борисов вақтинча бош мураббий мақомида иш бошлайди ва жамоамизни 2000 йилнинг 29 февраль куни Мўғулистон термасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида майдонга бошлаб тушади. Дарвоқе, шундан 15 ой аввал ҳам мўғуллар билан куч синашгандик. Шу-шу бу икки жамоанинг йўллари бошқа кесишмади. Хуллас, Осиё ўйинлари-98дан ўрин олган учрашувда Ўзбекистон термаси рақиб устидан очиқчасига кулганди - 15:0. Ўртоқлик ўйинида эса Мўғулистон термасига қайсидир маънода омад кулиб боққан. Тўғрироғи, футболчиларимиз бу сафар нисбатан «камтарона» ҳисобда ғалаба қозонишган - 8:1.

Март ойига келиб, миллий жамоа бошқаруви россиялик мутахассис Павел Садирин ихтиёрига топширилади. У футболчиларимизни ўша вақтлар учун анъанавий бўлган Таиланд сафарига олиб боради ва Исроил термасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида ижобий натижа таъминлай олмайди - 0:2. Шу ўйиндан 2 ҳафта ўтмай туриб, Садирин терма жамоамиздан кетади. Ушбу кутилмаган ўзгариш юзасидан берилган расмий изоҳга мувофиқ, Павел Фёдорович ЦСКА (Москва)ни қутқариш таклифини рад этолмаган. Чунончи, таклиф ўша вақтдаги Россия Мудофаа ишлари вазири Сергеевнинг шахсан ўзидан тушгани туфайли Садирин ЎФФ билан тузган шартномани бузишдан ўзга чора тополмаган экан. Норасмий тахминга кўра эса, федерация мураббийни олиб қолишга унчалик ҳаракат қилмаган, чунки шартномада кўрсатилган маошни тўлаш учун маблағ бўлмаган. Мен Садирин билан унинг кетишидан олдин гаплашгандим, бу мураббийнинг стандарт интервьюси эмасди. Бинобарин, Павел Фёдорович энди битта жамоадан бўшаган, лекин иккинчисини ҳали расман қабул қилмаганди.

Қисқаси, Садирин истеъфосидан кейин Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи масаласи яна кун тартибига чиқади. Якунда ЎФФ раҳбарияти Юрий Саркисян номзодини танлайди. «Нефтчи»нинг ўша вақтдаги устози 1996-1997 йиллар ҳам миллий жамоа мураббийлар штабидан жой олганди. Норасмий маълумотларга кўра, Саркисян илк даврдаёқ айрим ўйинларда бош мураббий ваколатини ўз зиммасига олган, бироқ бу расман тасдиқланмаган. Шундай қилиб, Юрий Саркисян 2000 йилнинг июнида расман миллий жамоа бош мураббийига айланади. Бу Ўзбекистон бош жамоасининг энг яхши даври эмасди. Ҳар ҳолда, 1999 йилги муаммолар йўқолиб қолмаганди. Дейлик, ЎФФда терма жамоа учун пул йўқ эди, шунинг учун ўртоқлик ўйинлари масаласида мутлақо харажатсиз вариантлар танланарди. Қолаверса, қитъа миқёсидаги бош турнир олдидан охирги йиғин Фарғонада ташкиллаштирилади. Боз устига, спарринг-рақиб вазифасини бир қатор футболчилари миллий жамоага чақирилган «Нефтчи» бажаради. Хуллас, жамоамиз Ливанга йўл олишдан олдин якуний назорат ўйинини анча заифлашган клубга қарши ўтказади.

Шундай бўлсада, Ўзбекистон термаси таркиби кучсиз эмасди, ҳар ҳолда, 4 йил олдингисидан заиф кўринмаган. Фақат фахрийлар ўрнини ёш иқтидорлар эгаллашган, уларда тажриба ҳам ошганди. Бироқ Ливанда ҳаммаси БАА-96дагидан ҳам анча ёмон тус олади. Турнирнинг старт ўйинида миллий жамоамиз Қатар термасига қарши майдонга тушади. Мутахассислар Ўзбекистон термаси Осиё кубогини ғалаба билан бошлашига шубҳа қилишмаганди. Бироқ навбатдаги «хира» ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугайди. Ягона гол Миржалол Қосимов номига ёзилганди - жарима нуқтасидан берилган ўзига хос зарба маҳсули. Гуруҳдаги қолган икки рақибимиз Япония ва Саудия Арабистони термалари эди ва шуни ҳисобга олиб айтсак, биринчи ўйиндан ке-йиноқ «плей-офф»га чиқиш имкониятимиз кескин пасайганди.

Японларга қарши кечган иккинчи баҳсда ҳаммаси мутлақо «қулайди». Ахир Япония термаси 25-дақиқагача дарвозамизга 5та жавобсиз гол уришга улгурганди. Яна Павел Бугало пенальтини бартараф этишга муваффақ бўлганди. 29-дақиқага келиб, Сергей Лушан орадаги фарқни битта голга қисқартиради. Бироқ японлар иккинчи бўлимда Павел Бугало дарвозасини яна 3 бора нишонга олиб, терма жамоамизни энг йирик мағлубиятга рўбарў қилишади. «Бундай шармандаликни ҳали билмагандик» - «Гол» ҳафтаномаси шундай сарлавҳа билан чиққанди ўйиндан кейин. Мана, орадан 18 йил ўтдики, ўша учрашув терма жамоамиз тарихида энг шармандалиси бўлиб қолмоқда.

Энг эътиборлиси, 1:8 ҳисобига қарамай, Ўзбекистон термаси ўша вақтдаги тизимга кўра, гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолганди. Бунинг учун шунчаки, 3-турда Саудия Арабистони термасини енгиш талаб этиларди. Шунда вакилларимиз гуруҳда 2-ўринни эгаллаб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин бўларди. Бироқ биринчи бўлим ярмидаёқ Ўзбекистон термасининг турнирдаги истиқболи нолга тенглиги ойдинлашиб қолади: саудлар 35-дақиқада ҳисобни 2:0га етказиб қўйишганди. Учрашувнинг якуний қисмида жамоамиз яна 3та гол қўйиб юборади ва Осиё кубогидаги шармандали иштирок шу тариқа якунига етади.

Жамоа Ливандан қайтгач, Юрий Саркисян ЎФФ ижроқўми олдида ҳисобот берар экан, шундай деганди: «1996 йили Японияда бўлганимизда, японлар ўз технологиялари билан 21-асрга қадам қўйишганини тушунгандик. Осиё кубогида эса япон футболи ҳам янги асрда эканлигига ишонч ҳосил қилдик». Ижроқўмнинг ўша мажлиси тарихий ҳисобланади: ЎФФда бош котиб лавозимида ишлаган Зокир Қурбонов терма жамоанинг салбий натижалари учун истеъфога чиққан биринчи футбол функционери бўлганди. Унинг ўрнини Бахтиёр Раҳимов эгаллаган ва Ўзбекистон футболида янги давр бошланган. Лекин бу ҳақда - кейинги сафар...

 

Осиё кубоги-2000

Гуруҳ босқичи. 1-тур

ЎЗБЕКИСТОН - ҚАТАР - 1:1 (0:0)

14.10.2000. Сайда (Ливан).

Голлар: М.Қосимов (74) - Муҳаммад Ғулом (61).

Ўзбекистон: П.Бугало, Б.Ашурматов, А.Фёдоров, Д.Файзиев, С.Лебедев, О.Шомуродов (Н.Қутибоев, 69), Ш.Раҳмонқулов (И.Шквирин, 46), Н.Ширшов, М.Қосимов, М.Шацких, Р.Дўрмонов (А.Акопянц, 76). 

---------------------------------------------

Гуруҳ босқичи. 2-тур

ЎЗБЕКИСТОН -

ЯПОНИЯ - 1:8 (1:5)

17.10.2000. Сайда (Ливан).

Голлар: С.Лушан (29) - Марошима (7), Нисишава (14, 25, 49),

Такахара (18, 20, 57), Китишима (79).

Ўзбекистон: П.Бугало, Б.Ашурматов, А.Фёдоров, Ф.Давлетов (С.Лебедев, 24), С.Лушан, М.Қосимов, Н.Ширшов, А.Хвостунов, А.Тоиров

(О.Шомуродов, 60), М.Қурбонов (И.Шквирин, 46), М.Шацких.

---------------------------------------------

Гуруҳ босқичи. 3-тур

ЎЗБЕКИСТОН -

С.АРАБИСТОНИ - 0:5 (0:2)

20.10.2000. Сайда (Ливан).

Голлар: ал Отайби (18),

ал Шлхуб (35, 78, 80), ал Темят (88).

Ўзбекистон: П.Бугало, С.Лебедев, Д.Файзиев, С.Лушан, А.Хвостунов, М.Қосимов (Н.Қутибоев, 81),

Н.Ширшов, О.Шомуродов (Б.Ашурматов, 46), А.Акопянц, Р.Дўрмонов (У.Исоқов, 46), М.Шацких.

 

1. Япония      3   2   1   0   13-3  7

2. С.Арабистони  3   1   1 1    6-4      4

3. Қатар         3   0   3   0   2-2    3

4.  Ўзбекистон  3  0 1 2  2-14      1

Манба: InterFutbol
Киритилди: 00:33, 15.12.2018. Ўқилди: 3662 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик