Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Гвардиола нега Ҳусанов "Ньюкасл"га қарши ўйин танаффусида майдонга туширилганини изоҳлади [7885]

"Атлетико"даги 15 йиллик фаолиятдан сўнг янги чақириқ: Диего Симеоне А Серия гранди билан дастлабки келишувга эришди [7469]

Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаганидан афсусда [3397]

Лапортадан кутилмаган баёнот: «Хави икки ҳафта ичида ўз фикрини ўзгартириб қолди» [3221]

"Боруссия" "Реал" ва "Барса"нинг қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди [2428]

Мбаппега пас бермаслик қимматга тушдими? Мастантуоно захирага «михланди» [2199]

Гвардиола "Сити" раҳбариятига ўзининг давомчиси ким бўлишини айтди [2056]

Рэшфорднинг "Барселона"даги келажаги хавф остида: Флик янги номзод топди [1990]

Мастантуоно "Реал"ни вақтинча тарк этиши кутилмоқда [1873]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [1873]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳром Норсафаров: «Токио-2020 олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш учун астойидил ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси 15-21 декабрь кунлари Тошкентда йиғин ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.  Бугун йиғиннинг биринчи кунида терма жамоа бош мураббийи Баҳром Норсафаров ЎФА Матбуот хизматига Олимпия терма жамоаси олдига қўйилган вазифалар, келгуси режалар ва яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида ўз фикрларини маълум қилди.

Раҳбарият эътибори ҳақида...

“Тошкентда аёллар терма жамоалари ўртасидаги CAFA мусобақасида муваффақиятли қатнашиб, бош совринни қўлга киритдик. Бу турнир қизларимизга катта фойда берди. Эндиликда бор эътиборни Токио-2020 олимпиадасига йўлланмани қўлга киритишга қаратганмиз. Очиғини айтаман, авваллари менда хавотир бор эди. Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш учун шунга яраша эътибор, шарт-шароит яратиш зарур эди. Ҳозирга келиб Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бу йўналишда жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов CAFA мусобақаси тақдирлаш маросимига ташриф буюрганда, эркаклар қаторида аёллар олимпия терма жамоаси ҳам Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиши кераклиги, бунинг учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар яратилиши ҳақида айтиб ўтди. Ҳақиқатан ҳам, ҳозирда бизга тайёргарлик учун ҳамма сўраган шароитларимизни муҳаё қилишяпти. 

CAFA мусобақасидан кейин ЎФАда аёллар терма жамоаси масаласида 3 марта йиғилиш ўтказилди. Йиғилишлар давомида бизнинг талабларимиз тингланиб, уларни амалга ошириш бўйича тегишли бошқарма ва бўлимларга топшириқлар берилди. Ҳозирда терма жамоамизга алоҳида фитнес мураббийи ажратилди. У футболчи қизлар билан жисмоний ҳолатни яхшилаш бўйича иш олиб боради. Шунингдек, йиғин давомида футболчиларнинг рационига ҳам катта аҳамият қаратиляпти. Шифокорлар билан маслаҳатлашиб терма жамоа аъзолари учун алоҳида рацион ишлаб чиқдик. Бу нарса футболчи қизларимизнинг машғулотларда фаол қатнашишларига ёрдам беради. 

Раҳбариятнинг бундай эътибори қизларни ҳам руҳлантириб юборган. Уларнинг кўзида катта иштиёқни кўряпман. Авваллари, биз йиғинлар давомида уларга уй вазифаси сифатида топшириқлар берардик. Аммо кейинги йиғинларгача барча терма жамоа аъзолари ҳам бу топшириқларни сидқидилдан бажаришмас эди. Бугун эса ўтган вақт давомида берилган барча вазифаларимизни астойидил бажаришганига гувоҳ бўлдим. Бу қувонарли албатта".
  Таркиб ҳақида...

“Кенгайтирилган таркибимизда  72 нафар футболчи қизлар бор. Биз уларни доимо назорат қилиб боришга ҳаракат қиламиз. Бугун бошланган йиғинга 23 нафар футболчини таклиф қилганмиз. Йиғин давомида уларнинг ичидан энг сараларини танлаб оламиз. Биз кўпроқ ёшларга эътибор қаратяпмиз. Чунки Токио-2020дан кейин Жаҳон чемпионати мусобақаси ҳам бор. Мақсадимиз, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш билан чекланиб қолиш эмас. Ҳозирда шаклланиб бораётган таркиб билан Жаҳон чемпионатида ҳам муносиб иштирок этмоқчимиз. Шу боис ҳозирда асосий таркибнинг 80 фоизи ёшлар бўлишига эътибор беряпмиз”.

Тўрт асосий жиҳат

“Футболчиларни саралаб олишда 4та асосий жиҳатга эътибор қаратяпмиз: уларнинг жисмоний ҳолати, техник-тактик кўрсаткичи, футбол фалсафамизни тушуниши ва интизоми. Мана шу тўрт йўналишда бизнинг талабимизга жавоб берадиган футболчиларни таркибга жалб қиламиз. Рақобат жуда кучли. Айтиб ўтиш керакки, биринчи марта турли позицияларда бунақа кучли рақобатни кузатяпман. Бу ҳам бўлса терма жамоамизнинг асосий таркибини шакллантиришга катта ёрдам беради”.

Режалар...

“21 декабрга қадар Тошкентда йиғин ўтказамиз. Кейин январь ойида яна иккита йиғинимиз бор: 5-11 ва 20-30 январь кунлари. Бу йиғинлар давомида асосан футболчи қизларнинг жисмоний ҳолати устида ишлаймиз. Февралда яна йиғин ташкил этамиз. Йиғиндан сўнг халқаро мусобақада қатнашиш режамиз бор. Феврал ойида Туркияда аёллар ўртасида халқаро мусобақа ташкил этилади. Ана шу мусобақада қатнашиш бўйича музокаралар олиб бориляпти. Мартда эса бир қатор назорат ва ўртоқлик ўйинлари ўтказишни мақсад қилганмиз. Бу чора-тадбирларнинг барчаси олимпия терма жамоамизнинг асосини шакллантиришга қаратилган. Умид қилиб қоламанки, бу саъй-ҳаракатлар албатта ўз самарасини беради. Биз Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиш учун астойидил ҳаракат қиламиз” Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг апрель ойида Токио-2020 олимпиада саралашининг 2-босқичида иштирок этади. 2-босқич саралаш баҳсларига 2019 йилнинг 13 февраль куни қуръа ташланади.  
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 19:49, 15.12.2018. Ўқилди: 1779 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.