Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Бухоро 1-1 Андижон
12-тур Қўқон-1912 0-4 Машъал
12-тур ОКМК 0-0 Шўртан
12-тур Бунёдкор 1-1 Пахтакор
12-тур Қизилқум 0-0 Сўғдиёна
12-тур Сурхон 0-0 Нефтчи
12-тур Насаф 1-0 Навбаҳор
12-тур Хоразм 1-2 Динамо

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.06.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      11:40 Новости футбола.
      11:45 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      13:45 Новости футбола.
      13:50 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
      15:50 Новости футбола.
      15:55 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Санкт-Паули".
      17:55 Новости футбола.
      18:00 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Майнц 05".
      20:00 Новости футбола.
      20:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Фрайбург".
      22:05 Новости футбола.
      22:10 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      00:10 Новости футбола.
      00:15 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.06.2025

      05:20 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Этап в Ереване, Армения. День 2.
      09:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      10:35 "Страна спортивная".
      10:50 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      13:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:35 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      15:50 "Непобедимый".
      16:20 "Легенды овального мяча".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
      18:15 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      20:10 "Лучшие из лучших".
      20:40 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      00:55 "География спорта". Москва.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      04:00 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.06.2025

      05:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "ВВА-Подмосковье" (Монино).
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Соколова.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 171 в Краснодаре, Россия. Ислам Омаров против Алексея Полпудникова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Непридуманные истории". Новосибирская область.
      17:10 "География спорта". Москва.
      17:40 Новости.
      17:45 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Роковая партия".
      21:00 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Специальный репортаж.
      01:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Женщины. Матч за 3-е место.
      02:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Мужчины. Матч за 3-е место.
      03:55 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 5 в Риме, Италия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.06.2025

      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      09:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      10:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      13:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 2. "8 часа Спа" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:00 Велоспорт. Тур Словении. Этап 5.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Даунхилл.
      21:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 5 в Каннах, Франция.
      23:15 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      00:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 1 эп.
      00:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 7 в Праге, Чехия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      01:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      02:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      03:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 1.
      03:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MXGP. Гонка 1.
      04:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзгача парвоз соҳиби Шинжи Кагава нима учун захирада?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар
A A A

29 ёшли япониялик ярим ҳимоячи Шинжи Кагава ҳанузгача Люсьен Фаврнинг ишончига кира олмаяпти. Аввалига бу мураббий Дортмундда 4-3-3 схемасидан фойдалангани боис, анъанавий «ўнлик» ўйинчисига эҳтиёж сезмаган ва Кагава ишсиз қолганди. Швейцариялик мутахассис Франкфуртда «Айнтрахт»га қарши 4-2-3-1 тактикасини қўллашга қарор қилди ва уни ҳозирча ўзгартиргани йўқ. Бу услуб Шинжига мунтазам майдонга тушиш имкониятини бериши кутилганди. Чунки у марказий плеймейкер позициясида ёрқин ўйинлар намойиш этган ва Юрген Клоппнинг юксак эътирофига сазовор бўлганди. Петер Бош даврида ҳам япониялик ярим ҳимоячи рисоладагидек тўп сурди. Лекин унинг Бундеслигада 100, ЕЧЛда эса 30 дақиқа тўп сурганлиги «Боруссия Д»даги истиқболини шубҳа остида қолдиради. Муаммо сабаби Кагаванинг ўзида эмас: мухлислар ёқимтойи ҳозир ҳам тўп билан аъло даражада муомала қилади, ноёб иқтидорини йўқотмаган. Терма жамоаларнинг халқаро турнирлардаги иштироки боис юзага келган танаффусларда «Боруссия Д»нинг ўртоқлик учрашувлари фикримизни исботлайди - етакчилар йўқлигида бемалол майдонга тушган Шинжи фантастик ўйин кўрсатди. Аммо расмий беллашувларда Фавр уни захира таркибига ҳам киритмаяпти. Бунинг боиси нима?

1. Марко Ройснинг таркибда эканлиги

Саломатлиги талаб даражасида бўлган ҳолларда жамоа сардори - таркибнинг ажралмас бўлаги! Жумладан, жорий мавсум Марко ҳаммадан кўпроқ вақтини майдонда ўтказди: Роман Бюркидан 53, Аксель Витселдан 60 дақиқага ўзиб кетди. Ортда қолган 13 учрашувда 9та гол уриб, 4 марта жамоадошлари голларига ҳаммуаллиф бўлди. Қисқаси, Фавр даврида унга тенглаша оладиган ўйинчи йўқ. Эътиборлиси, Ройс айнан Кагава позициясида тўп суради.

2. Люсьен Фавр мезонига мос эмаслиги

«Ўнлик» позицияси соҳибининг майдондаги ҳаракати борасида бош мураббий ўз нуқтаи назарига эга. Айни паллада унинг кўрсатмаларини ҳеч ким Ройс каби мукаммал тарзда бажара олмайди. Фаврнинг «Боруссия Д»даги фаолияти алоҳида эътирофга лойиқ. Ёши 61дан ошган швейцариялик мутахассис футболга замонавий тарзда ёндашмоқда. Футбол оламининг кўҳна услубларидан бўлган 4-2-3-1 схемаси Фаврнинг тактик ғоялари билан бойитилди: «10-рақам» соҳибидан иккинчи ҳужумчи сифатида фойдаланиш, тўп йўқотилганда 4-4-2 схемасига ўтган ҳолда прессинг қўллаш ва сохта «9» усулидан фойдаланиш.

Ройс швейцариялик мутахассиснинг Дортмундга ташрифини анчадан бери интиқлик билан кутаётганди. Унинг фикрича, Фавр - Марко фаолиятидаги энг яхши мураббий! Ярим ҳимоячининг ҳайратланарли кўрсаткичларидан келиб чиқадиган бўлсак, уни яхши тушуниш ва устун жиҳатларидан фойдаланиш бобида Фаврга ета оладиган мутахассис йўқ. Бундеслиганинг энг номдор ўйинчиларидан бири айнан унинг заковати туфайли ҳужум чизиғи марказида жавлон урмоқда. Марко ўзининг ҳаракати ёки аниқ узатмаси орқали ҳеч бўлмаганда бир рақиб ҳимоячисини чалғитади ва олдинги чизиқдаги жамоадошига бўшлиқ яратади. «Майнц»га қарши ўйинда у тезкор рейд эвазига рақибларини саросимага туширди ва тўпни бўм-бўш дарвоза олдидаги Алькасерга узатди. «Бавария» билан бўлган баҳсда эса аксинча, Пакони қўриқлаш билан овора бўлган Никлас Зюле ва Жером Боатенгнинг бўш қолган ҳудудидан фойдаланган ҳолда дарвозани забт этганди. Рақиб жарима майдончаси яқинида очиқ ҳудудларни юзага келтириш ва шу бўшлиқлардан самарали фойдалана олиш - Марко Ройснинг асосий устунлиги. Ҳужум чизиғи вакилларининг аксарияти битта йўналишга ихтисослашадилар. Ройс иккала вазифани ҳам аъло даражада уддалай олади.

Шинжи Кагава эса соф «ўнлик» вакили - бўшлиқ яратиш борасида эътироз йўқ, лекин ундан фойдаланиш... Хуллас, уни Ройс ўрнига майдонга тушириш - Фавр учун ўз жонига қасд қилиш билан баробар.

3. Кагаванинг Фавр услубига мос эмаслиги

Япониялик ярим ҳимоячини таркибга киритиш учун мураббий бир қатор жиддий ўзгаришларни амалга ошириши керак бўлади. Биринчидан, соф «ўнлик»дан фойдаланиш қанот ўйинчиларидан фаолликни талаб этади. Бу эса ҳимоя чизиғининг заифлашувига олиб келади. Табиийки, Фавр бунга рози бўлмайди. Иккинчидан, «Боруссия Д»га қарши кўпчилик жамоалар ҳимоявий услубни қўллашади ва тезкор қарши ҳужумдан фойдаланиш эҳтимоли ортади. Ўз вақтида Мхитарян худди Кагава сингари бўшлиқ яратиш устаси эди, аммо ўша бўшлиқдан фойдалана олмаслик қандай оқибатларга олиб келишини 2014|2015 йиллар мавсуми яққол кўрсатиб берди. Учинчидан, соф «10- рақам»дан фойдаланиш айниқса, Бундеслига учун эскириб улгурди. Чунки у ерда дарвозабонлар ўз юмушларидан ташқари либеро вазифасини ҳам уддалашмоқда.

«Ўнлик» соҳиблари қўшалоқ вазифани уддалашлари шарт эканлигини биринчи бўлиб англаган Гвардиола бу позицияга фақат Лионель Месси муносиб эканлигини таъкидлаганди. Кейин у Гётцени «тўққизлик» позициясига мослаштирди. Энди Марио Шинжидан фарқли равишда «Боруссия Д» сафида майдонга тушмоқда. Ҳа, кучли рақобат ҳар қандай кишидан шароитга мослашишни талаб этади. Мана, узоқ вақт захирада ўтирган Иско ҳужум чизиғининг барча нуқталарида ўйнашни ўрганди. Месут Озил Эмерининг саъй-ҳаракатлари эвазига «Арсенал»нинг ёрқин ўйинчисига айланди. Макс Майер эса талаб даражасида тўп суриш учун марказдан ортга чекинишга мажбур бўлди. Энди унинг вазифаси - сўнгги узатмани амалга ошириш эмас, балки ўйинни тартибга солиш. Дарвоқе, аргентиналик даҳо ҳам Вальверде даврида касбини бироз ўзгартирди - энди у кўпроқ иккинчи ҳужумчи позициясида тўп сурмоқда.

Юқорида зикр этилган сабаблардан ташқари, Кагава Люсьен Фавр услубига мос эмас. Швейцариялик мутахассис чаққон ҳужумчилар дуэтидан фойдаланишни хуш кўради. Гладбахда Раффаэль-Крузе жуфтлигини кашф этган мураббий Дортмунд-да Гётце-Ройс ҳамкорлигини йўлга қўйиш ниятида. Маълумки, бу икки футболчи бўшлиқни яратишни ҳам, ундан самарали фойдаланишни ҳам ўринлата оладилар.

Дортмунддаги рақобат Кагавага имконият қолдирмаяпти

«Боруссия Д»нинг синчков мухлислари Шинжи Кагавани нафақат Марко Ройснинг ўрни, балки марказий ярим ҳимоячи позициясига ҳам кўз олайтирганликда айблашлари мумкин. Ўтган йили Петер Бош осиёлик шогирдини ярим ҳимоя марказида синаб кўрган, Шинжи ишончни оқлаганди. Бироқ Фавр бу вазифани Аксель Витселга топширган.

Бельгиялик легионер «Боруссия Д» учун сезиларли кучайиш бўлганига шубҳа йўқ. Унинг тўп билан муомаласи, ўйинни ўқий олиши ва узатмалари аъло даражада. Доимий шериги - Томас Дилейни эса «олтинчи» позиция эгаси. Яъни, Кагава учун бегона нуқта. Яна шуни ҳам унутмаслик керакки, ўтган мавсум Гонсало Кастро, Маҳмуд Довуд ва Юлиан Вайгллар Шинжининг рақобатчилари эдилар. Аммо Томас Дилейни ва Аксель Витсель харидларидан кейин Кагава учун вазият янада кескинлашди. Шунингдек, унинг рақобатчилари учун ҳам. Фақат Маҳмуд Довуд бундан мустасно - Фавр вақти-вақти билан унга имкон бермоқда.

Шинжи учун сўнгги вариант - иложсиз қолган Фавр жамоасида «Б» режаси ижрочиси ролида тўп суриш. Жамоа мухлисларининг ягона ва одилона умидлари - жароҳатлар. Дортмунд клубини анчадан бери қийнаб келаётган эски муаммо. Аммо наҳотки, мўъжизага қодир бўлган самурай навбат кутиб ўтиришга лойиқ бўлса? Умуман, Максимилиан Филипп ва Кристиан Пулишичдек ўйинчилар захирага «михланган» вазиятда Кагава ҳеч бўлмаса ротация жангчиси ролига умид қила оладими? Америкалик футболчининг Дортмундни тарк этиши Шинжининг тақдирига таъсир кўрсата олмайди: Пулишич кетса, унинг ўрнини Фавр талабларига тўлиқ жавоб берадиган бошқа футболчи эгаллайди. Хуллас, ҳаётдан ортда қолмаслик ва тараққиётни давом эттириш учун Кагава жамоадан кетиши керак. Айрилиқ муқаррар. Ҳатто ҳозирги ҳолатида ҳам Шинжи жиддий жамоаларни кучайтириши мумкин. Маҳаллий матбуот таъкидлаганидек, «Штутгарт»га ўтиши шарт эмас. Шинжи Кагава - ўзгача парвоз ижрочиси. Кексайиб бораётган Гомес ва Бадштуберлар каби Бундеслигада ўз қисматини кутиб ўтириш унга ярашмайди. Шунчаки, унинг ва «Боруссия Д»нинг юлдузлари ўзаро мос келмади.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 13:35, 18.12.2018. Ўқилди: 2747 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
6 Бунёдкор Луис Качорри 5
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
8 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Насаф Ҳусайн Норчаев 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.