Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 25 50
3 Астон Вилла 25 47
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 25 39
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 25 36
12 Фулхэм 25 34
13 Кристал Пэлас 25 32
14 Брайтон 25 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 25 26
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 25 15
20 Вулверхэмптон 25 8

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Астон Вилла - Брайтон
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Бёрнли
01/01 06:00 Манчестер Сити - Фулхэм
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Сандерленд - Ливерпуль
01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Уммон терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларини ўзаро солиштирди

Баҳо:
+1 | -
ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги - 2019 мусобақасида Уммон, Туркманистон ва Япония билан бир гуруҳдан жой олган. Мусобақадаги илк рақибимиз Уммон терма жамоаси таниқли мутахассис Пим Вербек қўлостида турнирга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.   Уммонликлар 13 ва 16 декабрь куни Тожикистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, иккаласида ҳам ғалаба қозонишди. Эндиликда улар 27 декабрь куни Ҳиндистон билан куч синашишади. 30 декабрь куни эса Пим Вербек бошчилигидаги Умммон терма жамоаси Австралияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Голландиялик мутахассис 2007-2010 йиллар давомида Австралия терма жамоасини бошқарганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. 2 январь куни эса Уммон терма жамоаси БААда Таиланд билан назорат ўйинида майдонга тушади.   Пим Вербек Осиё Кубогига тайёргарлик жараёни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Австралияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш имконияти юзага келганди, биз бу имкониятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилдик. Собиқ жамоам аъзолари билан яна кўришишдан мамнунман. Бу мен учун ўзига хос ўйин бўлади".   Биласизми? Уммон Пим Вербек қўлостида Форс Кўрфази Кубогида ғолиб чиққан   Уммон терма жамоаси 62 ёшли голландиялик мутахассис қўлостида яхши натижалар қайд этмоқда. Улар жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган Форс Кўрфази Кубогида бош совринни қўлга киритишди. Мазкур ғалаба Пим Вербекни Уммон мамлакатининг қаҳрамонига айлантирди.   "Ҳа, бу ажойиб натижа бўлди. Биз мусобақа давомида Саудия Арабистони, Кувайт, Баҳрайн каби кучли терма жамоаларни енгдик. Финалда БАА терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратдик. Миллий қаҳрамон? Балки Уммонда мамлакат Султонидан кейин иккинчи ўринда турсам керак (кулади). Уммон кичик давлат. Футболда кучли бўлган қўшнилар устидан қозониладиган ҳар қандай ғалаба терма жамоа мухлислари учун ниҳоятда ёқимли бўлиши аниқ".   Пим Вербек Уммон терма жамоаси билан шартномасини 2020 йилга қадар узайтирди.    "Осиё Кубогида биринчи ўйин Ўзбекистонга қарши бўлади. Биринчи ўйинда ғалаба қозониш жуда муҳим. Тўғри, гуруҳимиздаги Япония ва Ўзбекистон биздан бир бош баланд жамоалар. Аммо биз уларга тенглашишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг жамоа ёш, таркибимиздаги кўплаб футболчилар яна 4-5 йил юқори савияда тўп сура олишади.    Осиё Кубоги олдидан Австралияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш жуда муҳим. Австралиянинг тактикаси Ўзбекистон терма жамоасиники билан бир хил. Ўз ўрнида Австралия учун ҳам Уммон билан ўртоқлик ўйини ўтказиш фойдали деб ҳисоблайман", - дейди Пим Вербек.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 16:55, 19.12.2018. Ўқилди: 8487 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 21
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 12
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Фулхэм Харри Уилсон 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.