Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дарко Гожкович: «Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Қўқон-1912” жамоасининг сўнгги йиллардаги энг яхши легионер футболчиларидан бири бу Дарко Гожкович бўлди. Сербиялик футболчи айни дамда ўз юртида бўлиб турибди. Биз Дарко Гожкович билан телефон орқали суҳбатда бўлдик.

-Дарко айни кунларда нималар билан машғулсиз ? “Нефтчи” жамоаси билан бўлиб ўтган сўнгги тур ўйинида жароҳат олган эдингиз, соғлигингиз яхшими ?

-Ассалому алайкум. Чемпионат тугагандан сўнг Сербияга қайтиб келганман. 10 кун ҳордиқ чиқардим, сўнгра яна машғулотларни бошлаганман. Ҳозирда кунига югуриш ва фитнесс билан шуғулланиб турибман.
“Нефтчи” жамоаси билан бўлиб ўтган “дерби”да бироз жароҳат олиб майдонни эрта тарк этган этдим. Бурчак зарбасидан сўнг, ноқулай  тарзда йиқилган эдим. Қўлим ва елкамда кучли оғриқ туфайли майдонни тарк этдим. Шифокорлар Фарғонада дастлабки текширувларни ўтказишди, яхшики суякларим синмаган экан. Бироз мушакларим чўзилган экан, ҳозирги кунга келиб қўлимдаги бойламаларни ечганман, ҳаммаси жойида.

-Ўтган мавсум сизда қандай таассурот қолдирди ?

-Ўтган мавсум ўзидан ажойиб таассуротлар қолдирди. Эсда қоладиган ўйинлар кўп бўлди. Масалан “Бунёдкор” жамоасини уйда ҳам сафарда ҳам ютганимиз, Тошкентда “Локомотив” ҳамда “Пахтакор” каби жамоалардан очко тортиб олганимиз айниқса эсда қоларли бўлди.Олдинги мавсумларга солиштирганда бу жуда яхши натижа эди. Лекин чемпионатнинг 1-босқичидан сўнг “олтин очко” қоидаси туфайли , очколаримиз олиб ташланди ва бизда бироз тушкун кайфият юзага келди. Яхшиямки биз кейинчалик ўзимизга келиб олдик ва янаги йилда ҳам суперлигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга эришдик.

DSC_0772

-Ўтган мавсумда мухлислар сизни турли позицияларда кўришди. Сизга қайси чизиқда ўйнаш маъқулроқ бўлади ?

-Ҳа ўтган мавсумда мен чап қанот ҳимоясида, “Насаф” билан ўйинда эса ўнг қанот ҳимоясида ўйнадим. Аксарият ўйинларда эса таянч зонасида ҳаракат қилдим. Бу албатта бош мураббийимизнинг менга билдирган ишончи туфайли юз берди. Нўъмон ака “эплайсанми” деб сўрадилар, мен эса жамоага фойдам тегса бўлди, қаерда ўйнашимни фарқи йўқ деб жавоб бердим. Менга кўпроқ таянч зонада ўйнаш ёқди. Бу ердан ҳужумларга ҳам қўшилиб турдим ва 2 марта гол уришга ҳам эришдим.

-Келгуси йилда режаларингиз қандай?

-Кўрамиз ҳали бир қарорга келганим йўқ. Мен “Қўқон-1912” ажойиб 3 йилни ўтказдим. Қўқон шаҳри худди ўз уйимдек бўлиб қолди. Кўплаб мухлисларимиз  билан ҳам дўстлашиб кетганман.Қўқонлик футбол мухлислари мен учун жудаям қадрли.  Агар жамоа раҳбарлари ва бош мураббий мени яна Қўқонга таклиф қилса, албатта жоним билан яна бораман. Сербиянинг бир  клубидан ҳам қўнғироқ бўлди, улар мени ўз жамоаларида кўришни истамоқдалар.

-“Қўқон-1912” жамоаси билан молиявий томондан муаммолар бўлмадими ?

“Қўқон-1912” жамоаси билан тузган шартномамизнинг муддати , мавсум якунигача эди. Клубимиз раҳбарияти  мен билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишди. Жамоа раҳбариларига бу борада ўз миннатдорчилигимни билдираман.  Ҳозирда ҳамма пулларимни олиб бўлганман.

DSC_5670 копия

-Январь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этади. Сизнинг тахминигизча терма жамоамиз қандай натижа кўрсата олади?

-Аввало Ўзбекистон терма жамоасини қитъа чемпионатида иштирок этиши билан табриклайман. Мен ўйлайманки терма жамоа бу мусобақада мухлисларни хурсанд қиладиган натижага эриша олади. Сабаби Ўзбекистон терма жамоасида жуда кучли мураббий ишламоқда. Терма жамоа таркибига жалб қилинган футболчилар ҳам анча яхши салоҳиятга эга футболчилар. “Қўқон-1912” жамоасидан ҳам Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ўткир Юсуповлар миллий терма жамоа йиғинида иштирок этаётганидан хабарим бор. Мен бу йигитларга ҳамда барча Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига омад тилайман. Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 16:57, 19.12.2018. Ўқилди: 3080 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик