Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қўқон-1912» мухлислар клубига янги раис сайланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун "Қўқон-1912" жамоаси мухлислар клубининг бир йиллик ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишда “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти ва мухлислар клубининг аъзолари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибидан учта масала ўрин олди.

1-масала: “Қўқон-1912" жамоаси мухлислар клуби раиси М. Жалиловнинг йил давомида бажарилган ишлари ҳақидаги ҳисоботи.

2-масала: 2019 йил учун “Қўқон-1912" жамоаси мухлислар клуби Кенгаш аъзоларини сайлаш.

3-масала: Кенгаш аъзолари орасидан “Қўқон-1912" жамоаси мухлислар клуби раиси ва ўринбосарини сайлаш.

Йиғилишни "Қўқон-1912" жамоаси вице-президенти, бош директори Бахтиёр Толипов очиб беришди. Жамоамиз раҳбари янги мавсум олдидан бўладиган ўзгаришлар хусусида сўз юритишди. Айни дамда кўпчилик мухлисларда “Марказий” ўйингоҳда бўлаётган ўзгаришлар борасида саволлар туғилгани аниқ. Клубимиз раҳбари бу борада ҳам алоҳида тўхталиб ўтишди.

Шундан кейин “Қўқон-1912" жамоаси мухлислар клуби раиси М. Жалиловнинг бир йиллик ҳисоботи тингланди. Айтиш жоизки, якунига етган йилда мухлислар клуби томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Марказий” ўйингоҳда мухлислар клубига тегишли савдо дўкони йўлга қўйилди. Мухлисларнинг сафар ўйинларига бориб келишлари учун шароитлар яратиб берилди. Энг асосийси, 12-ўйинчи вазифаси аъло даражада бажарилди.

Шу билан бирга салбий ҳолатлар ҳам кузатилди. Суперлиганинг иккинчи босқичида мухлислар клубида бироз парокандалик юзага келди.

Мухлислар клуби раисининг ҳисоботи тинглангач, беш кишидан иборат Кенгаш аъзолари сайланди. Унга кўра, Ўлмасжон Сайфутдинов, Мансурхон Жалилов, Шерхон Қосимов, Қаҳрамон Исроилов ва Шарофиддин Турғуновлар Кенгаш аъзолари сифатида сайланишди.

Йиғилишнинг якуний қисмида “Қўқон-1912" жамоаси мухлислар клубига янги раис сайланди. Ушбу лавозимга Ўлмасжон Сайфутдинов муносиб кўрилди. Мухлислар клуби раисининг ўринбосари лавозимига эса бир овоздан Мансурхон Жалилов номзоди маъқулланди.

Йиғилиш якунида мухлисларимиз келаётган янги мавсумда ҳам фаол бўлиб, жамоамизни доимгидек қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришди.

Айтганча, мухлислар клубининг 2018 йилги фаолияти қониқарли деб топилганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 21:39, 20.12.2018. Ўқилди: 1775 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик