Бугун 10 ноябрь, 2025 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 09.11.2025 00:45
      • Парма
      • 2:2
      • Милан
      • 09.11.2025 16:30
      • Аталанта
      • 0:3
      • Сассуоло
      • 09.11.2025 19:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Наполи
      • 09.11.2025 19:00
      • Женоа
      • 2:2
      • Фиорентина
      • 09.11.2025 22:00
      • Рома
      • 2:0
      • Удинезе
      • 10.11.2025 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Лацио
      • 09.11.2025 01:00
      • Челси
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.11.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • 4:0
      • Борнмут
      • 09.11.2025 19:00
      • Брентфорд
      • 3:1
      • Ньюкасл
      • 09.11.2025 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 3:1
      • Лидс
      • 09.11.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Брайтон
      • 09.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Ливерпуль
      • 09.11.2025 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 09.11.2025 18:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:0
      • Реал Овьедо
      • 09.11.2025 20:15
      • Райо Вальекано
      • 0:0
      • Реал Мадрид
      • 09.11.2025 22:30
      • Мальорка
      • 1:0
      • Хетафе
      • 09.11.2025 22:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Бетис
      • 10.11.2025 01:00
      • Сельта
      • 2:4
      • Барселона
  • Суперлига
      • 09.11.2025 15:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Андижон
      • 09.11.2025 17:15
      • Хоразм
      • 0:2
      • Сўғдиёна
      • 10.11.2025 18:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Қўқон-1912 28 30
11 Машъал 28 29
12 Андижон 27 29
13 Сурхон 27 28
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

10/11 18:00 Сурхон - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9641 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Майкл Кэррик: «Алам ҳам мотивация...»

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«МЮ»га хос буюк анъаналар ҳимоячиси сифатида эътироф этилаётган ва ҳеч кимни хафа қилмасликка интиладиган Майкл Кэррик самарали фаолиятига ўтган мавсум нуқта қўйганди. Англиялик касбдошларимиз собиқ ярим ҳимоячига битта савол беришлари билан унинг «қулфланган» тили «занжир»ни узди. Қизиқ, Майклни қайси савол ошкора гапиришга мажбур этди? Бу савол анча оддий: «Айтингчи, қайси даврдан эътиборан ўзингизни Райан Гиггз ва Пол Скоулз каби ички қоидаларни белгилаб берадиган етакчи сифатида ҳис қилгансиз?» Демак, қуйида Кэррикнинг турли масалалар юзасидан билдирган фикрлари билан танишиб чиқамиз.

- Қачондир номдор жамоадошларимга тақлид қилган ёки уларга ўхшашни истаган эмасман. Аслида ҳеч қачон клубда ўзимни эркин ҳис этмаганман. Ўзи «МЮ»га келган футболчининг завқ билан тўп суриши қийин масала. Эркинликни ўйлаш - телбалик. Ҳар бир йигит янги мақом, юқорироқ савияга интилади. Машаққатли жараён ҳеч кимга завқ улашмайди. Фақат мақсадга эришгандан кейин босиб ўтилган йўлга назар ташлаган ҳолда, натижадан роҳатланишинг мумкин.

- ЧЛнинг 2009 йилги финали, «Барселона»дан қабул қилинган мағлубият аламини унутиш жуда қийин бўлди. Ҳаттоки, Хосеп Гвардиоланинг ўша жамоаси футбол тарихидаги энг кучли клуб мақомини олгани ҳам мени тинчлантиролмайди. Чунки майдонда юз берган воқеаларни тушуниш қийин. Баъзида омадсизлик сабабини англагандек бўламан, аммо... 2007 йили ярим финалга чиққандик, кейин совринни қўлга киритдик. 2009 йилги финалга эса қаторасига 25та мағлубиятсиз ўйин билан киришдик. Эҳтимол, шунинг учун финалда ют-қазганимиз кучли оғриқ уйғотгандир... Чунки ўша пайт жамоамизни қитъа етакчиси ўрнида кўрардик. Бироқ нима бўлдию, ҳал қилувчи ўйинда талаб даражасида тўп суролмадик. «Нима учун айнан финалда?» Шу савол мени кўп қийнайди...

- Асосий саҳна. Мен ҳам яхши ўйнолмадим, жамоа тушунарсиз сусткашликларга йўл қўйди. Ваҳоланки, ўйиндан олдин бунинг аломатлари сезилмаганди. Амалда ЧЛнинг ҳал қилувчи баҳси энг ёмон ўйинимизга айланди... 2011 йили эса рақибимиз чиндан ҳам, энг кучли жамоа эди. Лекин у зафарли юришни 2 йил аввал бошлаганди. Демоқчиманки, 2009 йили савия бобида биз олдинда эдик. Аниқроғи, «МЮ» яққол кучли бўлиб, шоҳсупага кўтарилишимиз учун шароит ва вақт етилганди. Бироқ...

- Ҳа, нохуш хотиралардан қутулиш йўли ҳамиша топилади. Фақат ундан мотивация сифатида фойдалансанг, бас. Ғалаба ёқимли ҳиссиётлар ва лаззат бахш этади, шунда янада кучлироқ иштиёқ билан олға интиласан. Дейлик, «МЮ»даги илк мавсумдаёқ жамоа билан чемпионликка эришганман. Лекин атиги 2 ҳафтадан сўнг Англия кубоги финалида «Челси»га ютқазгандик. Чемпионлик  расмийлаштирилгач, бутун ёз бўйи ғолиблик завқини суриш ҳақида ўйлаганим рост. Аммо кубокнинг қўлдан кетгани алами кучлилик қилди, ғолиблик шукуҳидан асар ҳам қолмади. Муҳими, шу аламни мотивация сифатида янги мавсумга сақлаб қўйгандим.

- Очиқ-ойдин айтишим керак, «МЮ» 2006 йилнинг ёзида менинг трансферимга 18,5 млн. фунт стерлинг тўлаганида, мутахассислар буни сэр Алекс даврининг сўнгги пасайиш белгиси сифатида баҳолашганди. Яъни талаб даражасида ўйнаб кетишимга ҳеч ким ишонмаганди. Амалда «Юнайтед» мени 100 фоизга ўзгартириб юборди. Чўққини забт этиш учун қанча куч сарфлаш керак? Бу борада муайян фикрга эга эдим. «МЮ» сафига қўшилгач, «Олд Траффорд» қоидалари, футболчилар ҳаёти ва машғулотлар жараёни билан танишгач, беихтиёр ўйга толдим: «Эҳ-ҳе, бу ердаги ҳаёт меникидан кескин фарқланар экан. Чучварани хом санабман». Муҳими, ўша заҳоти умидсизлик кайфиятини танқидий ва умидбахш ёндашув эгаллади: «Ахир ўзинг шуни орзу қилгансан-ку, етук футболчилар қаторига қўшилишни истагандинг-ку». Тўғри, Райан Гиггз ва Пол Скоулздек юқори мақомга эришолмаслигимни сезиб турардим - улар ўзга сайёрадан келишган. Хуллас, шунчаки, ўз салоҳиятимдан тўлиқ фойдаланишим лозимлигини вақтида тушунгандим. Шундан кейин кўзларим очилди, энг яхши мақомига эришиш қандайлигини тўлиқроқ англадим.

- Хурсанд қилган томони, Фергюсон қитъада ҳукмронлик қилишга қодир охирги буюк жамоасини шакллантириш ишларини якунига етказа олди. Айниқса, Скоулз билан ҳамкорлигимиз яхши чиқди, ажойиб жуфтлик сифатида тўп сурдик. Асосийси, сэр Алекснинг Европадаги энг омадли даврига асос солдик - ЕЧЛда битта ғалаба ва яна 2та финал. Яна бир жиҳат, Рой Киннинг йўқлиги сезилмади. Мураббий менга бирор марта «Сендан мана бундай ўйин кутяпман» ёки «Шундай ўйнашингни истайман» қабилида гапирмаган. У иложи борича бехато ўйнашим зарурлигини уқтирарди: «Сени жамоага қўшдим, чунки фазилатларингдан хабардорман. Ўйна ва маҳоратингни оширишда давом эт». Сэр Алекс ўйин пайти айрим кўрсатмаларни бериб турар, лекин эркин ўйнашга имкон берарди. Умуман олганда, «МЮ»да қандай тўп суриш кераклигини ҳеч ким тушунтирган эмас, ўзим ўйинни кузатиб, керакли жиҳатларни ўрганган ҳолда, мослашиб олганман.

- Ўша пайтлар зиммамизга асосан олға интилиш вазифаси юкланарди: олдинга югур, олдинга узат, жарима майдонига кир. Жамоа услуби айнан шундай эди. Мураббий талабини бажариш учун ҳар бир футболчи ўзича йўл топарди. Менинг жамоадаги вазифам табиийки, Гиггз, Скоулз ва бошқа ўйинчилар ролидан фарқланарди. Масалан, Пол «девор» усулида ўйнашни, Райан эса дриблингни ёқтирарди. Аммо қоида, назария ҳаммамиз учун бир хил эди. Энг ажабланарли томони, бизни ҳеч ким қандайдир услубга ўргатган эмас. Мураббийнинг асосий қуроли даъват: «Сизларга тўлиқ ишонаман, майдонга тушинг ва вазифангизни адо этинг».

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:27, 23.12.2018. Ўқилди: 3941 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.