Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба.

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яна содиқлик синдроми ҳақида...

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболчилик фаолиятини фақат бир жамоада ўтказган чарм тўп усталари камдан-кам топилади. Айниқса, трансферлар бозоридаги ишлар авжига чиққан пайтда ҳам ўз жамоасига содиқ қолиб, барчага ўрнак бўладиганларнинг бу қарорлари таҳсинга сазовор, албатта.

Хўш, миллионлар ўйини оламида қайси футболчиларни бундай эътирофга муносиб деб ҳисоблай оламиз? Қуйида шу мавзуга тўхталиб ўтамиз.

ЛЕВ ЯШИН («Динамо» Москва,1950-1971). Диққатимиз марказида - «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона дарвозабон. Лев Яшин XX аср ўрталарида ажойиб ўйинлари билан бирга, бутун фаолиятини бир жамоага бағишлади. Ҳаттоки, 1963 йили «Олтин тўп»ни қўлга киритиб, машҳур жамоалардан ажойиб таклифлар келиб тушганида ҳам, Яшин хотиржамлик билан ўз «Динамо»сига содиқлигини намойиш этиб, фаолиятини давом эттираверди. Албатта, унинг бундай ўйин ва садоқатини ҳеч ким унутган эмас. Ҳозирда ФИФА томонидан дарвозабонлар учун таъсис этилган «The Best» мукофоти айнан Лев Яшин номи билан аталади.

РИКАРДО БОЧИНИ («Индепенденте»,1972-1991). Аксарият мухлислар собиқ футболчини танимасликлари мумкин. Лекин иккита сабаб билан унинг қандай шахс эканлигини билиб олса бўлади: Мексика-86 чемпиони ва энг асосийси, «Индепендете» жамоасининг содиқ аъзоси. Клуб либосида салкам 20 йил тўп сурган ярим ҳимоячи 740та учрашувда 107 бор ўз номини таблога ёздириб қўйди. Клуб миқёсида муваффақиятга эришган футболчи терма жамоада Марадона билан бирга тўп суриб, жаҳонни ҳам забт этди. Бош совринни боши узра баланд кўтарганидан сўнг халқаро фаолиятини якунлаган Рикардо ўзининг содиқ жамоасида футболчилик фаолиятини якунлади.

ФРАНКО БАРЕЗИ («Милан», 1977-1997). «Милан» шарафини 20 йил ҳимоя қилган Барези жамоаси билан барча совринларга эга чиққан. Ҳимоячи «россонери»га содиқ қолган ҳолда, барчага ибрат бўлди, клубга ҳар томонлама ёрдам беришга интилди. Айниқса, ўтган асрнинг 80-90 йиллари, «қизил-қоралар»нинг энг гуллаган даврида у ҳам ишончли ўйинлари билан жамоаси ютуқларига муносиб ҳисса қўшди. Фаолиятининг сўнгги йилларида «Барселона» устидан Чемпионлар Лигаси финалида қозонилган ғалаба собиқ «миланчи»нинг карьерасига ажойиб тарзда якун ясади, дейиш мумкин.

ПАОЛО МАЛЬДИНИ («Милан», 1985-2009). Яқин ўтмишнинг машҳур футболчиси, Италия термаси ва «Милан» клуби афсонаси. Мальдини 24 йил давомида «россонери» учун борини берди. Жамоа билан яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бирга бўлган собиқ ҳимоячидан ҳозирги ёш футболчилар кўп нарсаларни ўрганишса арзийди. Майдон ичида ва ташқарисида доим жамоадошларини олға етаклаган Мальдинининг хизматларини «Милан» ҳам унутгани йўқ: у тўп сурган 3-рақами футболчининг ҳурмати учун жамоанинг бошқа ҳеч қайси аъзосига берилмайди. Ҳозирда ҳам Паоло собиқ жамоаси билан бирга. У «Милан» спорт директори лавозимида фаолият юритмоқда.

РАЙАН ГИГГЗ («Манчестер Юнайтед», 1990-2014). Уэльс терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийини барча футбол мухлислари яхши танишади. У ҳам Мальдини сингари бир жойда 24 йил тўп суриб, «Юнайтед» мухлисларининг суюклисига айланди. Гиггзни ҳозир ҳам Манчестерда ҳурмат қилишади. У жамоада Алекс Фергюсон томонидан шакллантирилган таркибнинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланганди. Айниқса, майдоннинг иккинчи ярмида ажойиб ҳужумлар ташкил этарди. «Манчестер Юнайтед»нинг аввалги ютуқларида ҳиссаси катта бўлган собиқ ярим ҳимоячи келажакда яна жамоасига қайтиши мумкин - бу сафар бош мураббий сифатида. Яқинда Жозе Моуриньонинг истеъфосидан сўнг «МЮ»нинг янги устози сифатида Оле-Гуннар Сульшер таништирилди. Ваҳоланки, бош мураббийликка номзодлар орасида Гиггзнинг ҳам номи келтирилганди.

ПОЛ СКОУЛЗ («Манчестер Юнайтед», 1993-2013). «Қизил иблислар»нинг «сариқ иблиси» ҳам 20 йил давомида «Олд Траффорд» мезбони сифатида майдонда тўп сурди. Унинг ҳам номини клуб тарихига ёзиб қўйишган. Скоулз шундай ўйин намойиш этардики, тезлик билан чиқарган қарорлари рақибларини шошириб қўярди. Бу ўринда кучли зарбалари билан урган чиройли ва муҳим голларини эслаш кифоя. Ҳақиқатан ҳам, собиқ ярим ҳимоячи манкунианликлар сафида тўп сурганда ўрни анча салмоқли эди. Ҳозирда эса жамоага айнан Скоулзга ўхшаган футболчилар етишмаётгандек кўринмоқда. Келгусида у ҳам яна собиқ ва содиқ жамоасига қайтиб, тажрибалари билан жамоаси муваффақиятига ҳисса қўша олар?! Агар бу жараён амалга ошса, «МЮ» мухлисларига ҳақиқий совға бўларди.

ЖЕЙМИ КАРРАГЕР («Ливерпуль», 1996-2013). Ушбу футболчи «Ливерпуль» сафида ажойиб ўйинлари билан бирга, жамоага садоқатини ҳам намойиш этиб, ҳурмат қозонган. «Қизиллар» сафида 17 мавсум тўп сурган англиялик собиқ футболчи гарчи бу клубда кўп совринларни қўлга киритмаган бўлсада, муҳим баҳсларда жамоаси жонига оро кирарди. Оддий мисол, Истанбулдаги машҳур ЕЧЛ финалини эслаш мумкин. Ўшанда Стиви Жи билан ёнма-ён турган Каррагер «Ливерпул»нинг бешинчи марта Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқишига муносиб ҳисса қўшганди. Умуман, Жейми ҳозир ҳам футбол ҳавосидан баҳраманд бўлмоқда: собиқ футболчи шарҳловчи сифатида фаолият юритмоқда.

КАРЛЕС ПУЙОЛЬ («БАРСЕЛОНА», 1999-2014). Испаниялик Европа ва жаҳон чемпиони Каталония суперклубида 15 йил давомида муқим тўп сурди. Шу вақт оралиғида ҳимоячини бошқа гранд жамоалар ўз сафларида кўришни истадилар. Ҳаттоки, рўйхатда азалий рақиб - «Реал Мадрид»нинг борлиги ҳам Пуйолнинг қандай ўйинчи эканлигини англатиб турибди. Лекин садоқат руҳида бошқаларга ўрнак футболчи жамосини ўзгартирмади, ажойиб ўйинлари билан «Барса» мухлисларининг суюклисига айланди. Жамоанинг ҳақиқий етакчиси ва сардори (2004 йилдан) «Барселона» билан барча турнирларда ғолиб чиққанидан сўнг «кўк-анорранглилар» сафини тарк этди. У клубдаги фаолиятини давом эттирса ҳам бўларди, лекин ёш футболчиларга йўл очиб берди. Бу ҳолат ҳам унинг жамоани қанчалик яхши кўришини яна бир бор исботлади. Баракалла, Карлес!

ФРАНЧЕСКО ТОТТИ («Рома», 1992-2017). Ҳа, жамоасига содиқлик борасида италиялик футболчиларига ҳавас қилса арзийди. Тоттини ҳам шулар қаторига бемалол қўша оламиз. «Император» ўзининг бутун фаолиятини «Рома»га бағишлади. Ўз номини клуб тарихига ёзиб қўйган футболчи ҳар қандай шароитда ҳам ҳурмат ва садоқатини намойиш қилиб, «Рома» билан фақат олдинга қараб интилди. Тўғри, эришган натижалари у қадар мақташга арзимасдир, аммо бу унинг учун унчалик аҳамиятга эга эмас. Асосийси, доимо жамоаси учун керакли футболчи бўлганлиги таҳсинга сазовор. Боз устига, ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозона олди. Хайрлашув учрашувида стадионга йиғилган мухлислар Тоттини кўриб, кўзларидаги ёшларини тия олмадилар. Бу жиҳат ҳам унинг қандай футболчи бўлганлигини кўрсатиб турибди. Ҳозирда Тотти собиқ жамоаси билан бирга - «Рома» клуби спорт директори лавозими айнан унга тегишли.

А.ВАЛИЕВ тайёрлади 

Манба: InterFutbol
Киритилди: 13:49, 02.01.2019. Ўқилди: 3529 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Вильярреал Альберто Молейро 8
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.