Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё Кубоги кундалиги, 5-кун: Телба тескари Осиё Кубоги

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Осиё кубоги-2019
Рукн: Янгиликлар
A A A
Осиё Кубоги сенсациялар билан бошланди. Мезбон БААнинг Баҳрайнга қарши ўйинда мағлубиятдан аранг қутулиб қолганини биринчи ўйиндаги ҳаяжонга йўйиш мумкиндир, аммо Осиё гранди ҳисобланган Австралиянинг Иорданияга мағлуб бўлиши... Буни изоҳлаш қийин. Ҳиндистон-чи? Таиландга нақ тўртта гол урди! Яқин-яқингача Ҳиндистон деганда спорт турларидан фақат крикет кўз олдимизга келарди... Энди унинг ёнига футбол ҳам қўшилади, шекилли.

Бугун пешиндан кейин биз жойлашган меҳмонхонага Бирлашган Араб Амирликларида ҳар куни 100 минг нусхадан кўпроқ тиражда чоп этиладиган “Ал-Иттиҳод” газетаси мухбирлари келишди. Футболчиларимизан интервью олиш ниятлари борлигини маълум қилишди. Мен уларга ҳозир футболчилар ўз хоналарида ҳордиқ чиқаришаётганини, безовта қилиш мумкинмаслигини, фақат машғулотга кетишдан бир оз аввал улардан интервью олиш имкони бўлишини айтиб ўтдим. Келишганимиздек, соат 17:20да “Ал Иттиҳод” газетаси журналистлари яна келишди. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси, Япониянинг “Жубило Ивата” клуби аъзоси Фозил Мусаев интервью берадиган бўлди.  Фозил маҳаллий мухбирларга интервьюни соф инглиз тилида берганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Газета ходимлари ажойиб интервью учун ташаккур билдириб, бизга омад тилаганча хайрлашишди.


Машғулотга кетишда қизиқ воқе рўй берди. Аввалги кундаликларда айтиб ўтганимдек, биз билан Сурия терма жамоаси ҳам бир меҳмонхонада жойлашган. Биз машғулотга кетаётганда улар ўйинга йўл олишаётганди. Айтиш керакки, Сурия терма жамоасини ўйинга кузатиб қўйиш учун меҳмонхона олдига анчагина мухлис йиғилди. 


Бизни машғулотга олиб бориш керак бўлган ҳайдовчи Ўзбекистон терма жамоасининг автобуси жўнаб кетганини кўрмай қолди. Қарасак, сурияликлар автобуси юришини пойлаб йўл четида турибди. Биз унга Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жойлашган автобус аллақачон кетиб бўлганини тушунтирганимиздан кейин йўлга тушди. Натижада машғулотга биз – ЎФА Матбуот хизмати ходимлари бир оз кечикиб етиб бордик. 

Борсак, машғулотлар авжида экан. Купер ҳимоячилар билан шахсан ўзи шуғулланмоқда. Уларга зарурат туғилганда бир-бирларининг позициясини ёпиш учун қандай ҳаракат қилиш кераклигини кўрсатиб ўтди. Қолган футболчилар эса аввалига ўзаро пас ўйнашди. Кейин иккига бўлинган ҳолда майдоннинг ярмида футбол учрашуви ўтказилди. Расмий ўйин бошланиш санаси яқинлашган сари машғулотлардаги юкламалар ҳам юқоридан пастга қараб камайиб боряпти. Мақсад — футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир меъёрга тушириб олиш. 

Машғулот ўтказаётганимизда майдон четида суратга олаётган фотографларни кўриб қолдим. Соатга қарасам, 15 дақиқа ўтиб бўлибди. Регламентга кўра, машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлиши шарт. Кейин эса терма жамоа машғулотни ёпиқ ўтказишга ҳаққи бор. Купер ҳар кунги машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасидан ташқари қолган қисми ёпиқ бўлишини айтиб ўтганди. 

Шу сабабли фотографларнинг олдига бориб, улардан майдонни тарк этиш кераклигини тушунтирдик. Биттаси индамай кетти, иккинчиси Уммондан келган экан. “Ҳм, шпион”, - деб қўйдим ичимда. У мендан Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида маълумотларни сўрай бошлади. Атайлаб “сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган” қилиб жавоб бердим. Уммон терма жамоасини ниҳоятда ҳурмат қилишимизни айтиб ўтдим. Аслида ҳам шу. Рақибни менсимаслик ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмас. Австралия – Иордания учрашувидан тўғри хулоса чиқариш керак.

Машғулотда барча астойдил меҳнат қилди. Ҳамма биринчи ўйин масъулиятини ҳис қилиб турибди. Фақат ғалаба, бошқа фикр йўқ хаёлда! Машғулот давомида бир-биридан чиройли голлар киритилди. Бундай голларнинг такрорини расмий ўйинларда ҳам кутамиз энди.    Ёқубжон Бобожонов, ЎФА Матбуот хизмати бошлиғи Шаржа, БАА
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 07:54, 07.01.2019. Ўқилди: 12381 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик