Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жалолиддин Машарипов: «Терма жамоада 11 нафар ҳужумчи ва 11 нафар ҳимоячи бор»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугун, 9 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси БАА мамлакатининг Шаржа шаҳрида Уммонга қарши баҳс олиб боради. Бўлажак учрашув олдидан Stadion.uz мухбири Акмал Эшонхонов терма жамоа ярим ҳимоячиси Жалоллиддин Машарипов билан суҳбатда бўлди.

“Албатта, майдонга чиқишдан олдин ҳар бир футболчида барибир ҳаяжон бўлади. Қандай мусобақада иштирок этишдан қатъий назар майдонга чиққандан сўнг ҳаяжон йўқолади. Футболчиларни хаяжон босяпгани бор, халқимиз биздан мусобақада биринчи ўринни эгаллашимизни кутаётганини яхши биламиз. Шунинг учун, биринчи ўйинни ғалаба билан бошлаб, Ўзбекистон аҳлига яхши кайфият улашмоқчимиз.

Уммон терма жамоаси ҳақида турли фикрлар бўлмоқда, ушбу жамоа ҳақида шахсий фикрларингиз қандай, футболчи сифатида рақиб жамоага қандай баҳо берасиз?

Яхши биласиз, мусобақа олдидан ҳеч бир жамоани кучли ёки кучсиз деб бўлмайди. Масалан, Ҳиндистон ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди, рақибни менсимасдан ўйнаш катта хато деб ўйлайман. Йигитлар буни яхши тушинишмоқда. Уммон кўрсатган натижалари бизга қараганда яхшироқлигини ҳам биламиз. Шунга кўра, биз 100 фоиз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Менсимаган жамоалар ҳар доим ютқазади, бу футболда исботланган факт. Уммонликларни асло кучсиз рақиб деб бўлмайди.

Шу бугунгача тайёргарлик жараёни қандай кечди, қандай қизиқ воқеалар бўлди, мураббий ҳақида ҳам фикрларингизни билмоқчимиз?

Туркияда бўлиб ўтган тайёргарлик яхши ўтди, жисмоний тарафлама яхши шуғулландик, тактика борасида анча ривожландик Купернинг кўрсатмаларини қўлдан келганча бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Ўртоқлик учрашуви ўтказмадик. Бундан хулоса чиқариб, ҳар бир ўйинга ғалабага ташна ҳолатда ўтказишга ҳаракат қиламиз.

Демак ўртоқлик ўйини ўтказилмаганининг ҳам сабаби шунда?

Бунинг икки икки: яхши ҳам ёмон тарафи бор. Рақиб билан ўйнамаган жамоа футболчилари ғалаба қозонишга чанқоқ бўлади. Аксига олиб, бунинг руҳиятга ҳам таъсири бор дея оламан.

Жалоллидин сиз яқинда ОФК томонидан 6 ойга дисквалификация қилинган эдингиз, ўша қарорда сиз терма жамоанинг фақатгина ўртоқлик учрашувларида иштирок эта олмайсиз холос, бу сизнинг ўйинингизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайдими?

Дисквалификаясини мухлислар олдида бахона қилиб бўлмайди. Майдонга биринчи марта тушаётганим йўқ, Ватанимиз олдида бу қарорни сабаб қилиб кўрсата олмайман. Майдонда ўзимни яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қиламан, бу қарор фақатгина ҳужжатда, шунинг учун бундан хавотир олмаяпман.

“Пахтакор”да қоласизми ёки...?

“Пахтакор” билан шартномам тугаган, бундан деярли ҳамманинг хабари бор. “Шерлар” янги шартнома таклиф қилишди, лекин ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган. Бу мусобақа ҳар футболчи учун катта бозор деса бўлади. Шунинг учун, мусобақа тугаганидан сўнг жамоа танлаш ҳақида ўйлаб кўраман.

Жаноб Эктор Купер ўйин олдидан футболчиларни қандай руҳлантиряпти?

Купернинг қандай мураббий эканлигини ҳамма яхши билади. У бизга барча керакли кўрсатмаларни берди. У йигитлар кайфиятини руҳий тарафлама кўтармоқда ва бизни ҳеч кимдан кам эмаслигимизни таъкидлаб ўтмоқда.

Ҳужумчилардан фақат Марат Бикмаев ва Сардор Рашидов якуний таркибдан жой олган. Ўйлашимча, Купер асосий эътиборни ярим ҳимояга қаратган. Демак, асосий юк ярим ҳимоячилар зиммасига тушади, бунда сизнинг вазифангиз қандай?

Биласизми, Купер бу ерга иккита ҳужумчини олиб келмади, бизда 11 та ҳужумчи ва 11 та ҳимоячи бор. Мураббийнинг тактик услуби шундай – ҳамма бирдек ҳужумга боради ва ҳамма бир бўлиб ҳимояга қайтади. Мураббий кўрсатмасини ортиғи билан бажаришга ҳаракат қиламиз. Аслини олганда, Ватанимиз учун жонимизни фидо қилишга доимо тайёрмиз.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон – Уммон учрашуви Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.

Акмал Эшонхонов

Шаржа шаҳридан махсус

Манба: STADION
Киритилди: 02:06, 09.01.2019. Ўқилди: 10338 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик