Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Ламин Ямалнинг «Барселона»даги дебютига 3 йил тўлди [0]

Унаи Эмери Рэшфордни жамоасида кўрмоқчи [0]

"ПСЖ" ва "Бавария" ўйинидаги 9 та гол италиялик жаҳон чемпионининг кескин танқидига сабаб бўлди [0]

"Барселона" Ансу Фати бўйича якуний қарорга келди [0]

«У Мбаппе ёки Винисиус эмас»: Хавьер Пасторе Мастантуононинг «Реал»даги ҳолати ҳақида гапирди [0]

«Манчестер Сити» аъзоси «Арсенал» билан чемпионлик учун кураш ҳақида: «Биз ўзимизга ишонамиз» [0]

Энцо Фернандес «Реал»га ўтадими? Футболчининг агенти Мадрид ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди [0]

«Барселона» Канселуни олиб қолиш учун ўз футболчисини қурбон қилишга тайёр [0]

«Бенфика» Моуриньюни ушлаб қола олмайди: Инсайдер «Реал»даги бўлажак ўзгаришлар ҳақида маълум қилди [0]

Ҳакимий «Бавария» билан баҳсни ўтказиб юбориши маълум бўлгач, мухлисларга мурожаат қилди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳомийга муҳтож клублар ёки қайнотасидан умидвор куёвлар...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Майдонга келдингиз, сезяпсизки кечаси кўрганингиз Европадаги майдон олдида анча ҳароба. Сиз буни тушуняпсиз, кимдир эса чиройли сўзлар билан қориштириб, “маънавиятимиз қайга кетди” қабилидаги мақолалар билан очко оляпти. Бу таҳлил эмас, бу гапдон одамлар учун мавзу ташлаб қўйиш холос. 

Ҳаёт шартта ўзгариб, футбол ичига кириб қолмаганимда қуйидаги саволларга жавоб олишни истардим, балки суриштирув ўтказардим. 

— Нима учун камида 6 та клуб йиллик сметасини тасдиқлаб бўлганидан ва шунинг асосида шартномалар имзолаганидан кейин (тахминан март-апрель ойларида), уларнинг сметаси тўсатдан қайта кўриб чиқилди ва пуллари кескин камайтирилди? 
Ўйлаб кўрайлик, рақобатга формат эмас, мана шу масала катта таъсир ўтказгандир?

— “Пахтакор”, “Металлург”, АГМК каби клубларда яқинлашиш учун де факто имконият юзага келди. Бу ҳолат чемпионат ўйинларига қанчалик таъсир кўрсатиши мумкин? ...
Шу мавзу тинимсиз кўтарилганидагина ПФЛ ҳам мажбур бўларди бу ҳақда жиддий ўйлаб кўришга (ҳали ҳам ўйлаб ётибди, аммо мавзу футболдан анча жиддийроқ). 

— Футбол клублари йиллар давомида нима учун моддий-техник базасини яхшилаш устида ишламаган. Умуман стадионлар клублар тасарруфида бўлгани яхшими ёки бу уларга чиндан ҳам оғирлик қиладими? ...
Биз нуқул тайёр эмасмиз деймиз. Бу кетишда тайёр бўлмаймиз ҳам. 

— Нима учун айрим жамоаларнинг йиллик сметаси чемпионлик учун кураш олиб бораётган клубларникидан кўпроғ-у, бироқ уларнинг олдига конкрет мақсад қўйилмайди? ...
"Откат" тушунчасининг лирик кўриниши шу аслида. 

— Нима учун шу вақтда қадар мукофот пуллари бош мураббийнинг танловига кўра берилган. Нима учун мураббийлар узлуксиз равишда футболчиларнинг шартнома ва маошлари масаласига аралашиб келган? ....

Кишини ажаблантирадигани, бош мураббий ишдан кетса, унга қўшилиб 10 та футболчи ҳам кетади...

— Нима учун клублар маркетингда ўсишга эришишга, жилла қурса мухлисларни стадионларга чорлаш устида иш олиб бормайди? Боқимандалиги бунга асосий сабаб эмасми? ....
Бу ҳам етмай, ЎФА клубларга ҳомий топишда ёрдам бериши керак дейдиганлар кўпайган. Мен уларни қайнотасидан умидвор куёвларга жуда ўхшатаман.

Ҳозирча ёдимга тушганлари шу. Буларнинг ҳар бири катта бир мавзуга айланиши мумкин. Ҳозирги ҳолатда биз “Пахтакор” ёки “Насаф” сингари клубларнинг кўпайишидан манфаатдормиз.

Бири хусусий сектор томонидан молиялаштирилади, бу нур устига аъло нур. Иккинчиси давлат корхонасидан пул олса-да, моддий-техник базаси эвазига ҳар кимнинг ҳавасини келтиради. Демак, давлат корхоналари шу вақтгача пул бериб келаётгани учун ҳам қолганлар камида “Насаф”дек бўлиши керак эмасмиди?

Кейинги қадам эса клубларнинг хусусийлашиши бўларди. Ҳозир бирор хорижий инвестор бир қоп пул билан келса, фақатгина “Насаф”ни сотиб олиши мумкин. Чунки унинг ҳамма нарсаси бор. Яна кимда нима бор? Ундан бошқа кимдир жилла қурса ўз стадионига эгами?

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 23:27, 10.01.2019. Ўқилди: 3548 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик