Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоа шифокори: «Нестеров майдонга тушишга тайёр»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Осиё кубоги-2019
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, шу кунларда БААда футбол бўйича қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаси – Осиё кубоги ўтказилмоқда. Мазкур чемпионатда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари биринчи турда уммонлик рақибларга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Мусобақанинг дастлабки учрашуви жамоамиз учун осон бўлгани йўқ. Ана шундай ўйиндан сўнг футболчиларимизнинг тезда тикланиб олишлари катта аҳамият касб этади. Ушбу жараёнда албатта терма жамоамиз шифокорларининг ўрни катта. Шу мақсадда биз Ўзбекистон терма жамоаси шифокори Аброр Пирриевдан бир қанча саволларимизга жавоб олдик.

Оғир ўйиндан кейинги тикланиш жараёни ҳақида

Бизда барчаси олдиндан режалаштириб қўйилган. Ҳар бир машғулот, ўйиндан сўнг тикланиш бўйича чора-тадбирлар қўлланилади. Шунга кўра, бу ўйиндан кейин ҳам тикланиш жараёнлари ўша жойнинг ўзидаёқ амалга оширилди. Бу жараён эртасига ҳам давом эттирилди.

Терма жамоамизнинг бугунги кундаги умумий ҳолати қай даражада?

Тиббий ҳолат томонлама гапирадиган бўлсам, шукр футболчиларимизнинг барчаси соғ-саломат. Хеч қандай жароҳатлар йўқ. Уларнинг машғулот ўтказишига тўсқин бўладиган жиддий сабаблар йўқ. Улар режа асосида машғулотларни давом эттирмоқдалар.

Игнатий Нестеровнинг ҳолати

У ўйинда жиддийроқ жароҳат олгандек кўринди. Аммо, учрашувдан кейинги текширувларда маълум бўлдики, посбонимизнинг жароҳати жиддий эмас. У одатдагидек машғулотларда ишламоқда. Тиббий томонлама олиб гапирадиган бўлсам, у майдонга тушишга тайёр. Саломатлиги ўз жойида.

Иқлим, мослашиш ва ташвишга солаётган жиҳат

Мослашиш ҳақида гапирадиган бўлсам, биз бу ерга ўйиндан бир ҳафта олдин келдик ва футболчилар иқлимга мослашиб олишди. Аммо, араб давлатларига ҳос бўлган бир жиҳат бор. Биласиз, бу ерда кундуз куни иссиқ. Хоналарда, автобусларда эса доимо кондиционер ишлайди. Яъни, футболчи жонажон Ўзбекистонимизда бўлганидек, деразани очиб қўйиб тоза ҳаводан баҳраманд бўла олмайди. Мени ҳавотирга солиши мумкин бўлган нарса шуки, жисмоний юкламалар қанча ошса инсоннинг иммунитети пасайиб боради. Қолаверса, иссиқ ҳавода, машғулотларда терлайсиз. Шундан сўнг автобусга чиқилади – кондиционер. Меҳмонхонага кирилади – кондиционер. Бу футболчида шамоллаш, яллиғланиш ва бошқа вирусли инфекцияни юқтириб олиш каби муаммоларни пайдо қилади. Биз буни албатта олдиндан билганмиз, ўрганганмиз. Бу мамлакатга биринчи маротаба келганимиз йўқ. Шунинг учун, иммунитетни кўтарувчи витаминларни ўзимиз билан олиб келганмиз. Албатта, улар ёрдамида, шунингдек футболчилар билан тушунтириш ишлари олиб бориш асносида бизга бошоғриқ бўлиши мумкин бўлган турли муаммолардан ҳоли бўлишга ҳаракат қиляпмиз.

 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:53, 12.01.2019. Ўқилди: 3831 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик