“МЮ” собиқ футболчиси Пол Скоулз айтишича, “қизил иблислар” собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо клубдан кетиш учун ўзини атайлаб шундай тутган.
“Футболчилар талабга жавоб бермайди, деб айтарди. Бу ўзи бошиданоқ менга ёқмаганди”-, деди собиқ футболчи.
“Мен Жозе жамоада қолишини истамаётганини сезган эдим. У ҳаммасини пухта режалаштирган. Унинг матбуот анжуманлари футболчиларга ёмон таъсир қиларди.
Улар мураббий учун ўйнашни истамай қўйдилар. Моуриньо ҳатто Антонио Валенсия билан ҳам жанжалашди. Валенсия дунёдаги энг яхши йигит. У билан жанжалга бориш мумкин эмас. Аммо Жозе буни уддалади. Моуриньо мавсумолди йиғинлардаёқ нолишни бошлаган эди.
Футболчилар талабга жавоб бермайди, деб айтарди. Бу ўзи бошиданоқ менга ёқмаганди”-, деди собиқ футболчи.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).