Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 23.10.2025 15:00
      • Тай По
      • 3:3
      • Бейжинг Гуоан
      • 23.10.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:2
      • Патхум Юнайтед
      • 23.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 1:0
      • Поханг Стилерс
      • 23.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 1:1
      • Макартур
      • 23.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 23.10.2025 17:15
      • Персиб
      • 2:0
      • Селангор
  • Суперлига
      • 23.10.2025 18:00
      • Хоразм
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.10.2025 18:30
      • Бухоро
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 24.10.2025 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Динамо
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 24.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Пиза
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 24 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 26 31
9 Қизилқум 25 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

24/10 19:00 Қизилқум - Динамо
25/10 16:30 Шўртан - Нефтчи
25/10 19:00 Қўқон-1912 - Навбаҳор
26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7236 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тақдир: «Тўпчи»га айланган «танкчи»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган ҳафта чехиялик афсонавий дарвозабон Петр Чех мавсум якунида катта футбол билан хайрлашишини маълум қилди. Асосан «Челси» ва «Арсенал»даги ўйинлари билан миллионлаб мухлислар қалбини ром этган футболчи кўплаб совринлар, рекордлар соҳиби сифатида инглиз футболида ўчмас из қолдирди. Қўлқопларини михга илиш тадоригини кўраётган моҳир посбон фаолиятидаги эътиборли воқеаларни ёдга олиб, келажак режалари билан таништиришни лозим топдик.

Хоккей ўрнига футбол

Болалигидан спортга бефарқ бўлмаган Петр футболни ҳам, хоккейни ҳам бирдек севарди. Лекин муз устида ихчамгина дарвозани қўриқласа, яшил майдонда марказий ярим ҳимоячи позициясини хуш кўрарди. Аммо тақдир унга ўзгача йўлни раво кўрди. «Дарвоза қўриқлайдиган футболчи бўлишни хаёлимга ҳам келтирган эмасдим. Тўғри, хоккейда сўнгги чизиқни ҳимоя қилардим. Аммо футболда майдон марказида тўп сурганман. Иттифоқо, футболдаги мураббийим хоккей дарвозаси олдидаги ўйинимни кўриб қолибди. Кейин менга дарвоза посбонлигини таклиф қилди. Очиғи, истар-истамас рози бўлдим. Ўзимча фақат бир марта дарвозада туришни мўлжаллагандим. Лекин эртасига ўз хоҳишим билан қўлимга қўлқоп кийдим ва дарвозабонлар мураббийидан машғулотга изн сўрадим. Тахминан ярим йилча гоҳ сўнгги чизиқда, гоҳ марказда ўйнаб юрдим. Кейин эса фақат дарвозабон бўлишга қарор қилдим».

ТаниҚлилик белгисига айланган шлем

2006 йилнинг кузида Петр Чехнинг футболчилик фаолияти жиддий хавф остида қолганди. «Рединг»га қарши беллашувда рақиб ярим ҳимоячиси Стивен Хант у билан тўқнашиб кетган, тиззаси билан Петрнинг бошига шикаст етказганди. Оқибатда ҳушини йўқотган дарвозабонни майдондан замбилда олиб чиқиб кетишди. Табиийки, бош мураббий Жозе Моуриньо жуда дарғазаб бўлиб, аламини кимдан олишни билмасди: «Дарвозабоним ечиниш хонасида тез ёрдамни ярим соат кутишга мажбур бўлди. У стадионни мустақил тарзда тарк эта олмасди, ногиронлар аравасидан фойдаланишга мажбур бўлдик. Агар Чех ечиниш хонасида ёки кейинроқ вафот этганида, инглиз футболи ўта ноқулай вазиятга тушиб қоларди», - деганди португалиялик мутахассис.

Мураббийнинг кейинги баёноти янада кенгроқ ёйилиб кетди: «Чех омадли йигит экан. Ҳар ҳолда, тирик қолди!» Шифокорларнинг таъкидларига кўра, Петрдаги жароҳатга ўхшаган шикастланишлар ЙТҲда кузатилар экан. Жароҳат чиндан ҳам жуда қўрқинчли кўринарди. Бироқ дарвозабон икки ойдан сўнг сафга қайтди. Табиийки, бошига махсус шлемни кийган ҳолда.

Аввалига Петр ўзини ўта ноқулай ҳис этган бўлсада, аста-секин қўшимча ҳимоя воситасига кўника бошлади. Охир-оқибат, мухлислар ҳам суюкли дарвозабонни қалпоқсиз тасаввур қила олмайдиган бўлиб қолдилар. Ҳатто видеоўйинларда ҳам Чехни махсус бош кийими билан тасвирлашади.

Табиийки, ҳаётда Петр шлем кийиб юрмайди. Лекин бошқаларга тавсия этади: бундан тахминан икки йил аввал футболчи қишки мавсумга мўлжалланган иссиқ қалпоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонага сармоя киритди. Эътиборли жиҳати шундаки, махсус бош кийими Чехнинг фаолияти бемаврид хотима топганини билдирувчи белгига эмас, балки унинг ўзига хос имиджига айланди. Худди Эдгар Давидснинг кўзойнаги каби. Таъкидлаш жоизки, шлем дарвозабонга умуман халақит бермайди. У аввал қанчалик ғайрат-шижоат билан шуғулланган бўлса, ҳозир ҳам шундай. Жумладан, «Арсенал»да робот томонидан йўлланаётган теннис тўпларини ҳам чаққонлик билан илиб олади.

Шлемнинг афзаллик ва камчиликлари

Табиийки, қўшимча ҳимоя воситаси билан майдонга тушиш чехиялик дарвозабон учун осон бўлмади: «Албатта, аввалига шлем кийган ҳолда тўп суришга мослаша олмай қийналдим. Айниқса, стадионда шовқин кучайган пайтларда турли товушлар ғашимга тегарди. Бундан ташқари, жамоадошларимни эшитиш ҳам қийинлашиб қолганди. Бундай лаҳзаларда шлемни улоқтириб юборишга тайёр эдим. Бироқ шифокорлар уни ечишни тақиқлаб қўйишганди. Агар ўзбошимчалик қилиб қалпоқни ечиб ташласам, суғуртадан маҳрум бўлардим. Лекин бошқа томондан, мана шу ҳимоя воситаси билан тўп суришимга қарамасдан, икки марта мия чайқалиши билан шикастландим. Хўш, бошимда шлем бўлмаганида нима бўларди? Бу ҳақда ҳатто ўйлашни ҳам истамайман».

Фаолиятидаги энг баджаҳл мураббий

Бу борада Петр Чех қуйидагича фикр билдирди: «Моуриньонинг важоҳати тез-тез ўзгариб туради. Аммо менинг назаримда, Жозе ҳатто эҳтиросларини ҳам олдиндан режалаштириб олгандек туюлади. Қайси учрашув эканини ҳозир эслай олмайман, лекин бир сафар танаффус пайтида у жаҳл устида столни шундай муштладики, стол устидаги сув идиши ва стаканлар ҳар тарафга сочилиб кетди! Бироқ бу - денгиздан томчи, холос. Энг даҳшатли манзарага 15 ёшли пайтимда, Пльзеннинг «Виктория» клубида дуч келганман. Ўшанда мураббий эркак қиёфасидаги баджаҳл ялмоғизга айланган, ечиниш хонасидаги барча маҳкамланмаган буюмлар турли томонларга парвоз қилганди. Унинг даҳшатли ўкиришидан қулоқларимиз битиб қолганди».

Чехнинг буюк касбдошлари

«Оливер Кан, Петер Шмейхель ҳамда Эдвин ван дер Сар - менинг «кумир»ларим. Уларнинг табиати турлича бўлсада, қайсидир жиҳатлари билан менга куч-қувват, илҳом бахш этишган. Буффоннинг парвози ҳам менда кучли таассурот қолдирди. Икер Касильяс хусусида шуни таъкидлар эдимки, у жуда барвақт, 17 ёки 18 ёшида «Реал»даги фаолиятини бошлади. Айнан мана шу жиҳат менга қўшимча дадиллик бахш этди: «Шу ёш йигит «Реал»дек гранд шарафини ҳимоя қилаётган экан, нега энди мен ўйнамаслигим керак?! Демак, ёшнинг аҳамияти йўқ. Мен мақсадга эришишга халал берадиган бирор-бир сабабни кўрмаяпман». Икернинг шижоати мен учун ажо-йиб намуна бўлди».

Фрэнк Лэмпард

«АПЛ тарихидаги буюк футболчилардан бирига айланган «Челси» афсонаси мен учун доимо оддийгина Фрэнки бўлиб келди ва шундайлигича қолмоқда. Бу ўта самимий муносабатни юксак қадрлайман ва бу билан фахрланаман».

Тибо Куртуа билан ҳамкорлик

«Таркибда икки нафар моҳир дарвозабоннинг мавжудлиги «Челси»га ёқиб қолганди. Лекин дуэтни узоқ вақт сақлаб қолишнинг иложи йўқлигини мутасаддилар олдиндан ҳис этишлари шарт эди. Чунки бундай вазиятда кимдир, айни паллада мен ўз иштирокимдан қониқмадим. «Челси»га кучли ҳурматим боис, мавзуни чўзиб ўтирмадим ва масалани музокара столида ҳал қилдик».

«Арсенал»

«Арсенал» сафидан жой олганимдан беҳад мамнунман. Янги жамоадаги илк машғулотни интиқлик билан кутгандим. Футболга бўлган муҳаббатим, ғалабага чанқоқлигим ва мотивация аввалгидан кам эмасди. Бу қарорни қабул қилишимда Арсен Венгер муҳим роль ўйнади. Унинг клуб ва менинг жамоадаги ўрним ҳақидаги ҳикоялари таклифни қабул қилишимга сабаб бўлди».

Ижтимоий тармоҚлардаги турфа фикрлар

«Менинг «Арсенал»га кетишимни аксарият «Челси» мухлислари тўғри қабул қилишди, самарали фаолиятим учун миннатдорчилик билдириб, омад тилашди. Лекин бемаъни фикрлар ҳам йўқ эмасди. Уларнинг муаллифларини мен «Челси»нинг чинакам мухлислари деб ҳисобламайман. Улар - шунчаки тарбия кўрмаган кишилардир».

Венгер ва Моуриньо

«Ҳаётда бу икки мутахассисни қарама-қарши қутб вакиллари, десам хато бўлмайди. Улардаги якка-ю ягона ўхшашликни футболда учратиш мумкин - Венгер ҳам, Моуриньо ҳам мағлубиятни ёқтиришмайди».

Кучли зарбаларга муносабат

«Фаолиятим давомида кўплаб кучли зарба соҳибларига дуч келганман, кимнидир алоҳида эътироф этишим мушкул. Лекин менинг наздимда энг кучли зарбани йўллайдиган футболчи - Роберт Хут. У «Челси»даги собиқ жамоадошим. Машғулотларда Робертнинг зарбалари роса чарчатганди. Хайрият, ҳозир Хут бошқа клубда ўйнаяпти» (кулади).

Ўзини оҚлаган башорат

ЖЧ-2010 арафасида Петр Чех бўлажак чемпион хусусида фикр билдирган ва якунда унинг башорати тўғри чиққанди: «Ишончим комилки, чемпионлик унвонини қўлга киритиш имконияти Испания термасида кўпроқ. Чунки бу жамоанинг ўзагини сайёранинг энг кучли клуби - «Барселона» вакиллари ташкил этган. Улардаги ҳамжиҳатлик аъло даражада».

Тарихий финал

2012 йилнинг майида «Челси» ЕЧЛнинг ҳал қилувчи баҳсида «Бавария» билан куч синашиш учун Мюнхенга парвоз қилди. Нуфузли соврин тақдирини белгилаб берадиган ўта муҳим беллашув. Бундай пайтларда дарвозабонлар рақиблари ўйин услубини синчиклаб ўрганиб чиқадилар. Лекин Чех чарчоқни баҳона қилиб, бу ишни пайсалга солаверди. Ваҳоланки, унинг қўлида «Бавария» футболчиларининг сўнгги 5 йил ичида амалга оширган пенальти зарбалари ёзуви бор эди. Парвоз пайтида Петр бекорчиликдан зерикди, ухлай олмади. Шу боис, вақтини ёзув билан танишишга сарфлади. Шу тариқа дарвозабон қимматли маълумотларга, жумладан, Роббеннинг «табиий» (чап оёғи билан ўнг томонга), Швайнштайгернинг «ғайритабиий» (ўнг оёғи билан ўнг томонга) усулларини билиб олди. «Мюнхенга етиб боргунча икки соатча вақтимни зарбаларни ўрганишга сарфладим. Мураббийлар штаби ҳам тегишли кўрсатмаларни берди. Пенальтилар серияси арафасида жамоадошларимдан маслаҳат сўрадим. Шунда Илариу (учинчи дарвозабон) қуйидагича жавоб қайтарди: «Сенга кўрсатманинг кераги йўқ, бусиз ҳам зарбаларни қайтара оласан». Илариу деярли ҳақ бўлиб чиқди. «Овертайм»да Чех Роббеннинг зарбасини, пенальтилар сериясида Олич ва Шванштайгерлар зарбаларини қайтарди. Қизиғи, дарвозабон барча зарбаларда тўп йўналишини аниқ топа олганди. Якунда Чех ва унинг «Челси»си илк марта «шалпангқулоқ» кубокни қўлга киритишди.

Якунланаётган фаолият ва келажак

«Ҳозир яшил майдонлардаги 20-мавсумимни ўтказяпман, илк шартномани имзолаганимдан кейин шунча вақт ўтди. Энди футбол билан хайрлашиш вақти келди. АПЛдаги 15 йил ичида орзуларимга эришдим, барча совринларга эга бўлдим. Мавсум охиригача «Арсенал»га ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Кейин эътиборимни майдон ташқарисидаги юмушларга қаратаман. Мураббийлик соҳасига бефарқ эмасман. Фаолиятим давомида муайян тажрибага, ўйин фалсафасига эга бўлдим. Улар ёрдамида ўз жамоамни шакллантириш, ўз услубим ва машғулотлар жараёнини ташкил этиш ниятидаман. Янги соҳада ҳам муваффақиятга эришишимга умид қиламан».

Ҳа, чехиялик афсона «Арсенал»да тўртинчи мавсумини ўтказмоқда. Ҳимоя чизиғидаги жамоадошлари учун Петр нафақат ишончли қўрғон, балки энг яқин ёрдамчи ҳам. Улар кўрсатмаларни осон тушунишлари учун Чех мустақил равишда 5 хил хорижий тилларни ўрганди. Натижада Бельерин ва Монреаль билан испан, Косьелни билан француз, Бундеслигадан ўтган жамоадошлари билан эса немис тилида сўзлашади. Ўз фаолияти давомида Петр АПЛ доирасида 1000дан ортиқ зарбаларни бартараф этди, 202 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини таъминлади (рекорд кўрсаткич), 4та чемпионлик, биттадан ЕЧЛ ва ЕЛ кубокларидан ташқари, 4та «Олтин қўлқоп» ва 18та турли совринларга сазовор бўлди.

Хуллас, ёзда афсонавий дарвозабон қўлқопларини михга илади. Табиийки, «тўпчи»га айланган «танкчи» ва унинг кўп сонли мухлислари учун яшил майдон билан хайрлашиш осон бўлмайди. Лекин бу ўткинчи дунёнинг шафқатсиз қонуни барчага баробар, қаҳрамонимиз ҳам бундан мустасно эмас. Шундай экан, моҳир посбонга порлоқ келажакни тилаган ҳолда, унинг янги соҳадаги муваффақиятларини кутиш орқали унга ва ўзимизга таскин беришдан ўзга илож йўқ.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 12:40, 30.01.2019. Ўқилди: 6160 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.