Бугун 27 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Келажакда «Олтин тўп» учун курашадиган футболчилар Топ 5

Баҳо:
+ | -1
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сир эмас, Роналдо ва Мессининг даври тобора ўтиб бормоқда.«Олтин тўп» қарийиб 10 йилдан ошиқ муддат давомида икки «Гигант» томонидан банд қилинганди… Вақт ўз сўзини айтмай қўймайди, деганларидек, уларга ҳам олий ҳакам ўз сўзини ўтказмоқда. Ўз – ўзидан бир савол туғилади. Келажакда бу совринга кимлар даъвогар бўла олади?!

Бугун шу саволга жавоб топишга уруниб кўрамиз

Виниcиус Жуниор

Ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган Бразилиялик иқтидор эгаси кўплаб ёшлар сингари «Реал Мадрид»да йўқолиб қолмади. У ҳаммани ҳайратда қолдирганча, асосий таркиб ўйинчисига айланиб бормоқда. Энг қувонарлиси шундаки, Винициус қўрқмасдан ўйинни ўзига бўйсундура олади ва тезкор қарор қабул қилиш хусусиятига эга. Келажакда унинг атрофида жамоа тузиладиган бўлса, қаҳрамонимиз ўзининг тўлиқ имкониятларини кўрсата олади. Афсуски, у Роналдо билан бир жамоада ўйнай олмади. Бундай ёш ва иқтидорли ҳужумчи учун Криш яхшигина маҳорат мактабини ўтаб бериши мумкин эди… Мутахассислар унинг потенциалини жуда ҳам юқори баҳолашмоқда. Сабаби, унда «Олтин тўп»ни қўлга киритиш учун маҳорат етарли, фақат, ишлашдан тўхтаб қолмаса бўлгани

Джейден Санчо

«Манчестер Сити» раҳбарияти бу болага ишонқирамаган ва бошқа айрим сабабларга кўра Дортмунднинг «Боруссия»сига арзимаган пулга сотиб юборишган эди. Санчо янги жамоасида ўзининг нималарга қодир эканлигини намоён қилиб келмоқда. Ҳозирда унинг «совчилари» кўплигига қарамасдан футболчи клуб билан узоқ муддатли шартнома тузди. У ўзини Бундеслигада сувда юрган балиқдек ҳис қилмоқда. Унинг Пако Алкасер билан биргаликда ҳужумда кўрсатаётган «томошалари» бутун Европани ҳайратга солмоқда. Бу мавсум «Бавария» жамоаси деярли чемпионликни қўлдан бой бериб бўлди. Сабаби, азалий рақиблари бўлмиш «Боруссия» фантастик формада. Жейдон Санчо ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаса, уни ажойиб келажак кутмоқда.

Журналистлар унга бежиз “ «Олтин тўп» га «тортади» “, -деган ташхисни қўйишмаган. Жейдон майдонда жуда тез ва тактик кўрсатмаларни тўлиқ бажариши билан кўплаб клубларнинг трансфер нишони бўлиб турибди. «Боруссия» эса унга оид ҳеч қандай таклифларни ҳали-бери кўриб чиқмаслигини очиқчасига эълон қилди.

Маттейс Де Лигт

Ақл бовар қилмас жисмоний ва руҳий тайёргарликка эга замонавий марказий ҳимоячи Де Лигҳт ҳозирнинг ўзидаёқ қарийиб бутун Европанинг трансфер шортлистидан жой олган. У майдонда юрак билан эмас, ақл билан ҳаракат қилади ва вазиятларни олдиндан ўқий олади. Тўп учун курашда танаси билан фоулсиз енгиб чиқади ва тезкор қарши ҳужум бошлай олади…

Унинг имкониятлари ҳақида гапирсак, гап кўп. Бир сўз билан айтганда у Серхио Рамос ва Пуёл сингари ҳақиқий сардор ва етакчи. Ёш бўлишига қарамасдан, терма жамоа учун ҳам 13 та ўйинда майдонга тушган қаҳрамонимизнинг келажаги порлоқ. Фақат ўсишдан тўхтаб қолмаслик зарур. Акс холда, Балотеллининг куни унинг ҳам бошига тушиши аниқ.

Клиан Мбаппе

Бу футболчи шу ёшидаёқ кўплаб юлдузлар учун орзу бўлган ЖЧ ғолиблигига эришишга улгурди. Фантастик тезлик ва ўз кучига ишонч уни секундсайин улғайтириб бормоқда. Ҳозирги кунда Трансфермаркетнинг энг қиммат футболчиси саналадиган қаҳрамонимиз 2018-йилда «Олтин тўп» ни олишга тўлиқ ҳақли эди. Афсуски, Модрич клуб миқиёсидаги ғалабалари эвазига сўровномада ютиб чиқди. Мбаппе шу рўйхатдаги йигитларнинг ичида биринчилардан бўлиб «Олтин тўп» ни қўлга киритса керак. Сабаби, унда бунинг учун иқтидор ва маҳорат етарли. Фақат клублар ўртасидаги совринларни ютиш қолди, холос.

Бонус

Федор Чалов

Москванинг «ССКА» жамоаси ёш ҳужумчиси ҳозирда РФПЛ да тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда. Ундаги фавқулотда иқтидор ҳақида тўхталмасак бўлмайди. Сўнгги йилларда Чалов сингари классик ҳужумчилар сайёрамизда жуда ҳам камайиб кетди. Мен унинг ўйинларига қараб Фернандо Мариентесни кўргандек бўламан. Вазиятлардан ортиқча эҳтиросларга берилмай, совуққонлик билан фойдаланадиган ҳужумчига ҳозирда бир нечта топ клублар қизиқиб қолган. Лекин «Армиячилар» уни ҳали-бери қўйиб юбормоқчи эмас. Чалов «Олтин тўп» учун курашга қўшилиши ҳақиқатдан йироқ, лекин унинг иқтидорини алоҳида кўрсатишга қарор қилдик.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:39, 02.02.2019. Ўқилди: 17566 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик