Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Испания кубоги. Дастлабки «класико»да дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Испания кубоги
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Испания кубогининг ярим финал босқичи доирасида дастлабки "эл-класико" "Камп Ноу"да бўлиб ўтди. "Барселона" бош мураббийи Вальверде 3 кун олдин енгил жароҳат олган Мессига нисбатан таваккал қилишни истамади ва уни захирада қолдирди. Солари ҳам бошланғич таркибда кутилмаган айрим қарорларга қўл урди. Жумладан, Каземиро ўрнига Льоренте, Бэйл ўрнига Жуниор туширилди.

Учрашувнинг илк дақиқаларини фаол ўтказган "Реал"  тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Винисиус Жуниор ўнг қанотдан ҳаволатиб "Барса" жарима майдончасининг олис устуни томон узатма берди. Лангле тўп учун сакради, аммо унинг ортида турган Бензема тўпни эгаллади ва дарвозабон майдончасига етказди. Ҳимоячиларни ортда қолдирган Васкес дарвозани ишғол қилди!

Мазкур гол тактик жиҳатдан "Мадрид"га устунликни тақдим қилди. Улар ишончли ҳимояланиб, қарши ҳужумдан фойдаланиш пайида бўлишди. Баҳснинг 20-дақиқасида эса Малком ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Суареснинг узатмасидан кейин бразилиялик футболчи яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, аммо унинг зарбасини Кейлор Навас бартараф этди. Учрашувнинг 32-дақиқасида эса Малком ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Ракитич бош билан йўллаган зарбадан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. Орадан 3 дақиқа ўтиб "кўк-анорранглилар" Малкомнинг фаоллиги эвазига яна бир голга тортадиган яратишди. Суарес томонидан 15 метрлардан бурчак томон йўлланган айланма зарбани Кейлор ажойиб сэйв билан қайтарди.

Иккинчи бўлимда, кутилганидек, каталонияликлар фаолликни янада оширишди. Баҳснинг 57-дақиқасига келиб "Реал" ҳимояси рақиб ҳужумини ўтказиб юборди. Олис масофадан етказилган узатма натижасида Альба бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Навас зарбани қайтарди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Суарес жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп яқин устунга тегиб, нариги томонга кетди. Малком тўпга етиб келди ва чап оёқда зарба бериб, дарвозани ишғол этди. Кейлор жойига қайтишга улгурмаганди.

Шундан сўнг майдонга Месси ва Бэйл туширилди. Уларнинг баҳсга қўшилиши ўйиннинг боришига таъсир кўрсатди, аммо ҳисоб бошқа ўзгармади.

 

Ўйин сўнгида жамоалар биттадан гол уриш имкониятига эга бўлишди.  Мадридликлар рақиб жарима майдончаси атрофида прессинг уюштираётган пайтда Тер Штеген тўпни майдон марказига етказиб, жуда хавфли ҳужумга асос солди. Мессининг узатмасидан кейин Аленья чап томондан олдинга ўтди ва 16 метрдан зарба берди. "Реал" футболчиси зарба йўлига ғов бўлди. Карлесда бошқа вариант ҳам бор эди: ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган икки нафар жамоадошига пас бериш. Агар ярим ҳимоячи ушбу вариантни танлаганида, мезбонлар раиқб дарвозасини ишғол қилишлари мумкин эди.

Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида олис масофадан етказилган узатмага Тер Штеген ўз жарима майдончасини тарк этганча чиқиб келди ва бош билан тўпни қайтарди. Тўп Бенземага келиб тушди ва у дарҳол очиқ турган Бэйлга пас берди. Уэльслик футболчи бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. Унинг зарбасига йўлига Семеду оёқ қўйишга улгурди!

Жавоб учрашуви 27 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади. Финал йўлланмаси тақдири ўша куни ҳал бўлади.

Испания кубоги, ярим финал, дастлабки ўйин.
БАРСЕЛОНА - РЕАЛ МАДРИД 1:1 (0:1)
Голлар: 0:1 – 6 Васкес, 1:1 – 57 Малком.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Артур, Бускетс, Коутиньо (Месси, 63), Ракитич (Видаль, 63), Малком (Аленья, 76), Суарес.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Льоренте (Каземиро, 63), Васкес (Асенсио, 84), Модрич, Винисиус Жуниор (Бэйл, 64), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Рамос (10), Нелсон Семеду (43), Суарес (56), Марсело (57), Альба (58), Видаль (88).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:52, 07.02.2019. Ўқилди: 10443 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик