Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

«Ювентус» раҳбарияти Йилдиз атрофидаги миш-мишларга нуқта қўйди [0]

Винисиус «Реал» билан шартномани узайтириш бўйича фикрларини билдирди [0]

«Челси» юлдузига 3 та топ-клуб даъвогарлик қилмоқда [0]

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Жезус клубдаги келажаги борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди [0]

Фрэнк Лэмпард – Англияда йилнинг энг яхши мураббийи: «Ковентри» устози Артета ва Гвардиолани ортда қолдирди [0]

Конференциялар лигаси финали: «Кристал Пэлас» ва «Райо Вальекано» жамоаларининг имкониятлари тахмин қилинди [0]

Скалони Мессининг ҳолати ҳақида маълумот берди [0]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [0]

«Реал» президенти лавозимига даъвогар Энрике Рикельме Юрген Клоппни жамоада кўриш истагини яширмади [0]

«Челси» юлдузи «Барселона»га ўтишдан ҳамон умидвор [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрнесто Вальверде: «Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Испания кубоги
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания кубоги ярим финал босқичи доирасида «Реал»га қарши бўлиб ўтган ўйин (1:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Мессининг аҳволи қанақа?
— Барчаси жойида. Лекин бугунги ўйинда биз таваккал қилишни истамадик. Унинг оёғида кичик оғриқ бор эди. Шу боис, уни асосий таркибда туширмасликка қарор қилдим. У иккинчи бўлимда майдонга тушганида ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин эди. Ҳар сафар у тўпни қабул қилганида, рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият яратишига ишонамиз.

— Бугунги натижани қандай баҳолайсиз?
— Албатта, рақиб тезкор гол урар экан, сен ҳисобни тенглаштирсанг — бу яхши. Ўйин бошида "Реал" узоқ вақт тўпни назорат қилди. Кейин эса рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар ярата бошладик. Барчаси бизнинг қўлимизга ўтганидан кейин эса ҳисобни тенглаштирдик.

— Жавоб ўйини олдидан устунлик ким томонда?
— Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади. Шу боис, фаворит йўқ. Жамоалар қандай кучга эга эканини инобатга олсак, ҳозирча бирор нарса дейиш қийин. Учрашув оғир бўлишини билгандик.

— Малком ва Семеду ҳақида нима дея оласиз? Нелсон рақобатда Сержи Робертодан устун келмоқдами?
— Биз улардан кўп нарса кутяпмиз. Семедунинг ўйинига ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Бугунги гол эса Малкомга ёрдам беради, деб умид қиламиз. Имкониятлар ҳамиша мавжуд.

Жамоамизга янги қўшилган футболчилар учун ўйинимизга киришиб кетиш ҳеч қачон осон бўлмайди. Боиси, биз майдоннинг кичик қисмида ҳаракатланишимиз лозим. Семедунинг салоҳияти улкан. У тезкор ва уни алдаб ўтиш қийин.

Мен рақибдан келиб чиқиб футболчи бажариши керак бўлган ишларни чамалайман ва шу асосда футболчи танлайман. Каттароқ бўш зонага эга бўлганимизда Семедунинг фойдаси кўпроқ тегади, деб ҳисобладим. Бор гап шу.

— Месси «Атлетик» билан ўйинда майдонга тушадими?
— Билмадим. Аммо бунга умид қиламан.

— Артур ва Коутиньонинг ўйинига баҳо берсангиз.
— Артур тўпни назорат қилишда бизга ёрдам беради. Шунингдек, вазият яратишда ҳам унинг фойдаси тегади. Бугунги ўйинда бизга катта куч ва босим керак эди. Шу боис, Артурни танладим.

Коутиньо ҳақида кўп ўйладим. Чунки ундан кўп нарса кутишмоқда. Унга эътибор юқори. Ўйлашимча, у ўсишда давом этмоқда. У 2-3та вазиятга эга бўлди. Барча ҳам хато қилади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:07, 07.02.2019. Ўқилди: 5016 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик