Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Каратэ. Франциялик машҳур мураббий мастер-класс ўтказиш учун Тошкентга келди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / каратэ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сир эмаски, каратэ жаҳонда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Спортнинг ушбу тури 2020 йилги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олгани ҳам бунинг исботидир.

Шу боисдан ёшларимиз келажакда соғлом, бақувват бўлишлари, юртимиз довруғини халқаро ареналарда юксакларга кўтариш учун ҳам каратэ билан шуғулланишмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ва Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси томонидан спортнинг ушбу турини ривожлантириш, уни аҳоли орасида янада оммалаштириш йўлида иш олиб борилмоқда.

Ёш авлодни спортга қизиқтиришда эса жаҳон юлдузлари билан учрашувлар, улар иштирокидаги мастер-классларнинг аҳамияти катта.

Шу муносабат билан спортчилик вақтида кўплаб совринларни қўлга киритган, мураббий сифатида жаҳон ва Европа чемпионларини тарбиялаган, бугунги кунда каратэ йўриқчиси (инструктори) бўлиб ишлаётган машҳур Хасин Хаддад ЎКМФ раҳбариятининг таклифига кўра Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Мутахассис Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Режага биноан у юртимизда терма жамоамиз аъзолари, ёш каратэчиларимиз учун мастер-класс ўтказади. Спортчиларимиз чемпионга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Бу эса ўз навбатида Олимпия оиласи аъзосига айланаётган каратэчиларимиз учун ҳақиқий тажриба мактаби бўлиши шубҳасиз.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 12:03, 07.02.2019. Ўқилди: 2433 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик