Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сардор Мирзаев: «Мақсадимиз қисқа фурсат ичида якдил жамоага айланиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” янги мавсумга тайёргарликни Туркияда олиб боряпти.

“Темирйўлчилар” Анталия йиғини доирасида ҳозирча иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Жамоа ушбу мавсум ҳисобидан илк расмий ўйинини 23 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги учун кечадиган беллашувда АГМКга қарши ўтказади.

Бу ўйинга, қолаверса бутун мавсумга тайёргарлик қандай кетаётганини билиш мақсадида жамоа етакчиларидан бири Сардор Мирзаевга юзландик.

– Сардор, янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти? 
– Тайёргарлик яхши бўляпти. Ўтган мавсумдан кейин жамоамизда бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Баъзи футболчилар кетиб, ўрнига янгилар келиб қўшилди. Энди бу – футбол, ўзгаришлар ҳар доим бўлган. Янги йилдан сўнг дастлабки йиғинни Дубайда ташкил қилгандик. Бунда баъзи футболчилар йўқ эди, ҳозир эса ҳамма жамоа сафида биргаликда машғулот ўтказяпти.

– Туркия йиғинида асосий эътибор нималарга қаратиляпти? 
– Дубайдаги йиғинда кўпроқ жисмоний тайёргарлик устида ишлагандик, бу ерда эса асосан тактика бўйича машғулотлар олиб боряпмиз. Ўртоқлик ўйинлари орқали бир-биримизни тушунишга ҳаракат қиляпмиз.

– “Локомотив” ҳозирча Анталияда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Шу ўйинлар ҳақида фикрингиз? 
– Бу ерда аввалига Москванинг “Динамо” клубига қарши, ундан кейин Қозоғистоннинг “Астана” клуби билан куч синашиб кўрдик. Ҳар иккала баҳс 1:1 ҳисобида якун топди. Яхши биласиз, ўртоқлик ўйинларида натижа унчалик муҳим эмас. Асосий эътибор жамоа ўйини сифатини оширишга қаратилган. Ҳар иккала баҳсда тактик футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик.

– Жамоа мавсумга қанчалик тайёр деб ўйлайсиз? 
– Буни расмий беллашувлар бошлангач билиб оламиз. Жорий йил ҳисобидан илк расмий учрашувни Ўзбекистон Суперкубоги доирасида 23 февраль куни АГМКга қарши ўтказамиз. Шу ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Ундан кейин олдинда Осиё чемпионлар лигаси ва ички беллашувлар кутиб турибди.

– Янги келиб қўшилган футболчилар ҳақида қандай фикрдасиз? 
– Шуни айтишим мумкин, жамоадаги ҳамма бор кучи билан ҳаракат қиляпти. Муҳими, янги футболчилар тезда “Локомотив”га мослашиб кетишди. Таркибимизда янгилардан Азиз Ҳайдаров, Арслонмурод Омонов, Йован Жокич, Филип Райевац, Жавоҳир Илёсов, Жамшид Искадеров, Даврон Ҳошимов каби футболчилар машғулот олиб боряпти. Мақсадимиз қисқа фурсат ичида якдил жамоага айланиш.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

Манба: Lokomotiv.uz
Киритилди: 16:41, 08.02.2019. Ўқилди: 4123 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.