Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерга айланган терма жамоамиз футболчилари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мавсумлар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бир қатор футболчилар хорижий клублар сафига ўтиб, легионерга айланишди. Эътиборингизга қайси футболчимиз қайси клубга ўтгани ҳақида қисқача таҳлилий маълумотларни келтириб ўтамиз.

Икром Алибоев - "Локомотив" - "Сеул" (Жанубий Корея)

Икром Алибоев Тошкентнинг "Локомотив" клубида ажойиб мавсум ўтказди. Унинг Осиё чемпионлар лигаси 1-турида БААнинг "Ал-Ваҳда" жамоасига майдон марказидан урган голи турнинг энг чиройли голи сифатида эътироф этилди. Кейин Алибоев ёзда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида ҳам ўзини кўрсата олди. У мусобақанинг чорак финалида Жанубий Кореяга қарши ўйинда дублга эришди.

Айнан мана шу ўйиндаги ҳаракатлари Кореянинг "Сеул" клуби раҳбариятида ижобий таассурот қолдирган шекилли, улар Алибоевга шартнома таклиф қилишди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси ўтган йилнинг 13 декабрь куни "Сеул" жамоаси аъзосига айланди.      "К-лига" мусобақасига март ойида старт берилади. Икром Алибоев жамоаси 3 март куни "Поханг стилерс" жамоасига қарши ўйин билан мавсумни бошлайди. 

 

Достон Турсунов - "Нефтчи" - "Ренофа Ямагучи" (Япония)

Ўтган йили Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионати мусобақасида Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чемпионликка эришишига катта ҳисса қўшган футболчилардан бири, Фарғонанинг "Нефтчи" клуби сардори Достон Турсунов ўтган йил 17 декабрь куни Япониянинг "Ренофа Ямагучи" клуби билан икки йиллик шартнома имзолади. «Ренофа Ямагучи» Япония иккинчи дивизиони вакили ҳисобланади. Клуб ўтган мавсумда 22 жамоа орасидан 8-ўринни эгаллаган.    Япониянинг "J2" лигасида янги мавсум 24 февралда бошланади. Шу куни "Ренофа Ямагучи" жамоаси "Кашива Рейсол" жамоасига қарши баҳс олиб боради. 



Сардор Рашидов - "Локомотив" - "Насьонал" (Португалия)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, "Локомотив" клуби ҳужумчиси Сардор Рашидов эндиликда Португалиянинг "Насьонал" жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Рашидовга Қатар, Саудия Арабистони ва БАА клубларидан таклифлар бўлганига қарамай, у Европа клубида ўйнашга қарор қилди. "Насьонал" клуби шу йилнинг 16 январь куни Сардор Рашидов билан 2,5 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.

Терма жамоамиз ҳужумчиси "Насьонал"да 77-рақамда ҳаракат қилади. Айни пайтда Португалияда 20-тур ниҳоясига етди. "Насьонал" клуби сўнгги турда "Витория Сетубал"га қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Рашидов жамоаси 21-турда "Бенфика"га қарши баҳс олиб боради. Ҳамюртимиз айнан мана шу ўйинда дебют учрашувини ўтказиши кутилмоқда.

 

Игнатий Нестеров - "Локомотив" - "Уҳуд" (Саудия Арабистони)

БАА яшил майдонларида ўтган мусобақада ўзининг 5-Осиё Кубогида иштирок этган ва бу кўрсаткич бўйича Осиёдаги ягона футболчига айланган Игнатий Нестеров терма жамоамизнинг юраги эканини барчага яна бир бор исботлай олди. Унинг ишончли ҳаракатлари кўплаб вазиятларда терма жамоамиз дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб қола олди. Нестеровнинг ўйинлари нафақат мухлисларда, балки Саудия Арабистонининг "Уҳуд" жамоаси раҳбариятида ҳам катта тассурот қолдириб, клуб 27 январь куни Нестеров билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Нестеровнинг пойқадами омадли келиб, "Уҳуд" жамоаси у қатнашган сўнгги иккита ўйинда мавсум бошидан бери илк марта кетма-кет иккита ғалабага эришганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Шунга қарамай, "Уҳуд" жамоаси 19та турдан кейин 12 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида боряпти.

 

Рустам Ашурматов - "Бунёдкор" - "Гвангжу" (Жанубий Корея)

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибида Хитойдаги Осиё чемпионатида ғалаба қозонган "Бунёдкор" аъзоси Рустам Ашурматов янги мавсумни Жанубий Кореянинг иккинчи дивизиони вакили "Гвангжу" таркибида бошлайдиган бўлди. "К лига 2" мусобақасида янги мавсумга март ойида старт берилади. Рустам Ашурматов жамоаси "Seoul E-Land" жамоасига қарши ўйин билан мавсумни бошлайди.

  Барча легионерларимизга ўзларининг янги жамоалари таркибида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:30, 08.02.2019. Ўқилди: 13219 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.