Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Интервью. Элдор Сакаев: «Мақсадимиз суперлигада муносиб қатнашиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Икки йиллик танаффусдан кейин яна Суперлигага қайтган «Андижон» клуби янги мавсумга астойдил кўрмоқда. Шунингдек, жамоа таркибни ҳам сезиларли даражада кучайтириш ниятида. Биз андижонликларнинг навбатдаги машғулоти якунига етгач, клуб бош мураббийи Элдор Сакаевдан янги мавсумга тайёргарлик ҳамда таркибдаги ўзгаришлар борасида интервью олдик.

- Элдор Усмонович, суҳбатимизни 2018 йил якунлари борасидаги фикрларингиз билан бошласак...

- Ўзингизга маълум, ўтган йили ЎФА ва ПФЛ томонидан Суперлига ҳамда Про-лигада бир қатор ислоҳотлар ўтказилди. Жумладан, қуйи лига жамоалари инфратузилмасига қараб, «А» ва «В» гуруҳларга ажратилди. Таъкидлаш жоизки, 2017 йилдагига қараганда, 2018 йилги мавсум баҳслари анча қизиқарли ҳамда муросасиз тарзда ўтди. Жумладан, Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш йўлида бизга «Машъал», «Истиқлол», «Сурхон», «Шўртан» ва «Динамо» клублари муносиб қаршилик кўрсатишди. Шундай бўлса-да, биз ўз ниятимизга етиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлдик. Суперлигада клублар сони 12 тага қисқартирилгач,  футболчилар ўртасида ҳам рақобат анча кучайди. Қисқаси, ўтган мавсумдаги ислоҳотлар ўз самарасини берди, менимча.

- Жамоада бўлажак мавсумга тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Тайёргарликни ўтган йилнинг 28 декабридан ўз қароргоҳимизда бошладик. Уч кунлик машғулотлардан ке­йин Янги йил муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли таътил берилди. 4-8 январь кунлари яна Андижонда йиғилиб, машғулотлар ўтказдик. 9 январдан эса ўқув-машғулот йиғинимизни Тошкентда олиб боряпмиз. Пойтахтда кунига 2 маҳал машғулотлардан ташқари, бир қатор назорат-синов баҳслари ҳам ўтказяпмиз. Тўғри, ўртоқлик учрашувларидаги ҳисоблар ижобий кўриниш олмади ва кўплаб ўйинларда мағлубиятга учрадик. Аммо назорат баҳсларида спарринг-рақибларга кичик ҳисобларда имкониятни бой берганлигимизни ҳам таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари, ўртоқлик учрашувларида асосий мақсад натижа эмас, балки футболчиларнинг жисмоний  ва руҳий тайёргарликларини кўздан кечириб олиш. Мазкур ўйинлар орқали қайси позицияда камчиликлар борлигини билиб, шунинг устида ишлаяпмиз. Шунингдек, селекция ишлари ҳам давом этмоқда.

- Жамоанинг кейинги режалари қандай? Хорижда ҳам йиғин ўтказиладими?

- Албатта. Имкони бўлса, Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирганмиз. Мазкур масала тез орада ҳал бўлади.

- Жамоа таркибида қандай ўзгаришлар юз бераётганлиги барчани қизиқтиради. Шу ҳақда ҳам тўхталиб ўтсангиз...

- Ўзингизга маълум, Суперлига билан Про-лиганинг ўртасида катта фарқ бор. Шу боис, таркибни кучайтиришга ҳаракат қиляпмиз. Ўтган йили «Андижон» шарафини ҳимоя қилган ўйинчилардан Никита Рибкин, Ойбек Ортиқов, Элдор Маматказин, Хушнуд Авилов, Фарҳод Мираҳмадов, Фарҳод Бекмуродов, Даврон Исоқов, Шаҳбоз Жумабоев, Суннат Эрматовларни таркибда олиб қолдик. Суперлига клубларида ўйнаган бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар, шу жумладан, Бобур Акбаров, Бобур Амонов, Аброр Ҳусинов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Абдуллоҳ Олимов, Рўзимбой Аҳмедов ҳамда Сардор Сулаймоновлар сафимизга қўшилишди. Дарвоқе, бугун сербиялик ҳимоячи билан ҳам шартнома туздик.

- Демак, легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланилади?

- Худди шундай. Аслида ҳар бир чизиққа биттадан малакали хорижлик ўйинчини жалб этишни ният қилганмиз. Мазкур селекция ишларини амалга оширишда, шунингдек, жамоа таркибини шакллантиришда яқиндан ёрдам бераётган Андижон вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шуҳрат Қўшоқбоевич Абдураҳмоновга жамоамиз ва мухлислар номидан миннатдорчилик билдираман.             

- Биздаги маълумотларга кўра, мураббийлар штабидан Виктор Жалилов ва Амет Меметлар жой олишган. Улар ҳозир сиз билан биргами?

- Билишимча, Қримда истиқомат қилаётган Амет Абдуллаевичнинг кекса отаси бетоб экан. Шунинг учун Амет Мемет клубдаги фаолияти борасида кейинроқ гаплашишини таъкидлаб, Симферополга кетди. Виктор Романович ҳам оилавий сабабларга кўра, жамоадаги фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Айни пайтда менга Қобил Олимжонов, Жамшид Саидов ва Диёрбек Мирзабоевлар ёрдам беришяпти.     

- Бир вақтлари Наманганнинг «Нав­баҳор» клубида ҳам тўп сургансиз. Наманганликларнинг ўтган мавсумда намойиш этган ўйинлари борасида нима дея оласиз?

- Албатта, собиқ жамоамнинг Суперлигадаги баҳсларини нафақат телевизор орқали, балки, бевосита Намангандаги стадионда ҳам томоша қилдим. «Навбаҳор» ўтган мавсумда тезкор ўйинлар кўрсатиб, ўз майдонида кучли рақиблар устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Ушбу ижобий натижа эса «лочинлар»нинг яна совриндорлар сафидан жой олишларида асқотди. Менга айниқса, «Навбаҳор» ярим ҳимоячилари Азизбек Турғунбоев ва Остон Ўруновнинг ўйинлари ёқди. Остон анча ёш бўлишига қарамай, жуда ажойиб ўйин намойиш этди ва ҳақли равишда 2018 йилнинг «энг яхши ёш футболчиси» деб тан олинди.

- «Андижон»нинг Суперлигага қайтиши туфайли «водий дербиси» жонланади...

- Қўшниларнинг тўқнашуви доимо ўз номига яраша муросасиз ва курашларга бой ўтади. Бу водий клублари учун ўзига хос чақирув. Барчамиз мухлислар учун ишлаймиз. Шундай экан, «водий дербиси»да ҳам муносиб ўйин намойиш этишга интиламиз.

- Ўтган мавсумда Суперлигада «олтин очко» тизими қўлланганди. Бу йил эса баҳслар бошқача тизимда ўтказиладиган бўлди. Бунга қандай қарайсиз?

- Ҳеч бир жамоа муваффақиятга осонликча эришмайди. Уч очкони қўлга киритиш учун футболчилар тер тўкишади, мураббийларнинг эса асаблари таранглашади. «Олтин очко» тизими эса меҳнатларнинг бесамар кетишига олиб келаётганди. Шу сабабли, тизимнинг бекор қилинишини ёқлайман. Чунки пешона тери билан қўлга киритилган ҳар бир очко жамоалар учун қадрли.

- Янги мавсумда «Андижон»нинг олдига қандай вазифа қўйилади?

- Қуйи лигадан юқори лигага йўл олган клуб учун асосий мақсад, албатта, Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолиш. Аммо биз имкони борича юқори ўринлар сари интиламиз. Ўйлайманки, бунга қурбимиз ҳам, имкониятимиз ҳам етади.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:13, 09.02.2019. Ўқилди: 2202 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик